Авлоқулова Садоқат Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истеъмол товарларининг рақамли идентификациялаш тизимини такомиллаштириш” 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3130.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Мунис Курбонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03
Расмий оппонентлар: Рихсимбаев Одилжон Кабилжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мамасоатов Дилшод Равшанович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истеъмол товарларини рақамли идентификациялаш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра маҳсулотларнинг рақамли паспорти тушунчаси истеъмол товарлари ҳақидаги муҳим маълумотларни барча қиймат занжиридаги манфаатдор томонларга етказиш учун яратилган, рақамли идентификация тизими сифатида маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврини (хомашёни қайта ишлаш босқичидан тортиб, қайта ишлаш ва фойдаланишга қадар) қамраб олиб истеъмолчилар учун тўлиқ ва кенг қамровли маълумотлар тўпламини тақдим этувчи экотизим сифатида такомиллаштирилган;
истеъмолчиларнинг истеъмол товарлари танловига маҳсулотнинг техник кўрсаткичлари, ресурслар ва уларнинг келиб чиқиш манбалари, таъмирлаш ишлари, қайта ишлаш имкониятлари ва ҳаётийлик даври давомида атроф-муҳитга таъсири каби маълумотларни (0,71≤Қн≤1) кучли, (0,57≤Қн≤0,70) аҳамиятли ва (0≤Қн≤0,56) аҳамияциз таъсирларига кўра маҳсулот рақамли паспорти дастурий тизимларига киритилиши асосланган;
«ЭкоИз.уз» дастурий платформасида ташкилот, ишлаб чиқарувчи ва таъминотчиларнинг истеъмол товарлари рақамли паспорти маълумотларини блокчейн технологияларига асосланган “чаинcоде” тизими орқали шаффофлиги ва тизимнинг киберхавфсизлиги таъминлаш асосланган;
истеъмолчиларни реал вақт режимида товарларнинг бутун ҳаёт айланиши давомида экологик, эргонометрик, техник ва иқтисодий, келиб чиқиши ва стандарт талабларга мослиги бўйича маълумотлар билан визуал танишиш имконини таъминловчи «ЭкоИз.уз» платформаси механизми, дастурий таъминот тизими ва ишлаш алгоритми таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Истеъмол товарларини рақамли идентификациялаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра маҳсулотларнинг рақамли паспорти тушунчаси истеъмол товарлари ҳақидаги муҳим маълумотларни барча қиймат занжиридаги манфаатдор томонларга етказиш учун яратилган, рақамли идентификация тизими сифатида маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврини (хомашёни қайта ишлаш босқичидан тортиб, қайта ишлаш ва фойдаланишга қадар) қамраб олиб истеъмолчилар учун тўлиқ ва кенг қамровли маълумотлар тўпламини тақдим этувчи экотизим сифатида такомиллаштиришга оид илмий таклифлар “Электрон ҳукумат” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрел 136-сон маълумотномаси). Илмий янгилик амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда истеъмол товарлари ҳақидаги муҳим маълумотларни барча қиймат занжиридаги манфаатдор томонларга етказиш учун яратилган, маҳсулотнинг бутун ҳаётий даврини (хомашёни қайта ишлаш босқичидан тортиб, қайта ишлаш ва фойдаланишга қадар) қамраб олиб, истеъмолчилар учун тўлиқ ва кенг қамровли маълумотлар тўпламини тақдим этувчи тизим сифатида “маҳсулотларнинг рақамли паспорти” тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
истеъмолчиларнинг истеъмол товарлари танловига маҳсулотнинг техник кўрсаткичлари, ресурслар ва уларнинг келиб чиқиш манбалари, таъмирлаш ишлари, қайта ишлаш имкониятлари ва ҳаётийлик даври давомида атроф-муҳитга таъсири каби маълумотларни (0,71≤Қн≤1) кучли, (0,57≤Қн≤0,70) аҳамиятли ва (0≤Қн≤0,56) аҳамияциз таъсирларига кўра маҳсулот рақамли паспорти дастурий тизимларига киритилиши таклифи “Ўзбекистон республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази” фаолиятига жорий этилган (2025-йил 26-декабрдаги №541/01-11 сонли маълумотномаси). Мазкур ахборот манбалари маҳсулотларни рақамли идентификациялаш тизимлари ахборот порталлари учун ахборотлар манбаларини шакллантиришга хизмат қилган. Натижада маҳсулот турлари учун маълумотлар киритишда мижозлар танловига мослашувчанлик таъминланган.
таклиф этилган «ЭкоИз.уз» дастурий платформасида ташкилот, ишлаб чиқарувчи ва таъминотчиларнинг истеъмол товарлари рақамли паспорти маълумотларини блокчейн технологияларига асосланган “чаинcоде” тизими орқали шаффофлиги ва тизимнинг киберхавфсизлиги таъминлаш таклифи “Ўзбекистон республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази” фаолиятига жорий этилган (2025-йил 26-декабрдаги №541/01-11 сонли маълумотномаси). Таклиф этилган истеъмол товарлари бозорини назорат жараёнларини амалга ошириш харажатларини 24 фоизга, ЭкоИз.уз платформаси фойдаланувчи субектларда маҳсулот сотувларидаги бошқарув харажатлари ўртача 6,5–7,4 фоизгача қисқартиришга эришилган;
таклиф этилган истеъмолчиларни реал вақт режимида товарларнинг бутун ҳаёт айланиши давомида экологик, эргонометрик, техник ва иқтисодий, келиб чиқиши ва стандарт талабларга мослиги бўйича маълумотлар билан визуал танишиш имконини таъминловчи «ЭкоИз.уз» платформаси механизми, дастурий таъминот тизими ва ишлаш алгоритми “Ўзбекистон республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази” фаолиятига жорий этилган (2025-йил 26-декабрдаги №541/01-11 сонли маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида, «ЭкоИз.уз» платформаси орқали 2025 йилнинг сентябр-октябр ойларида жами 70 та тадбиркорлик субектларининг жами 250 дан ортиқ маҳсулот турларини истеъмолчилар ҚР код мобил иловаси орқали кузатил имкони берган ва мазкур платформага киритилган маҳсулотлар савдосини оширишга эришилган.