Рўзметов Камол Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий соҳани барқарор ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5840.
Илмий раҳбар: Раҳимов Тўхтабек Жумабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насретдинова Фарангиз Адиловна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий соҳани барқарор ривожлантиришнинг минтақавий жиҳатларини очиб беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудий ижтимоий барқарорликни Ликерт шкаласи, хизматлардан фойдаланишдаги институционал-ташкилий тўсиқлар ҳамда нодавлат сектор иштирокига муносабат кўрсаткичларини бирлаштирувчи – “барқарорлик–кириш имконияти–институционал сифат триадаси” ишлаб чиқилган;
минтақалар учун “Ижтимоий барқарорлик паспорти”ни жорий этиш орқали минтақаларни “юқори барқарор” (86–100 балл), “нисбатан барқарор” (71–85 балл), “ўрта барқарор” (56–70 балл), “хавфли” (41–55 балл) ва “критик хавфли” (0–40 балл) каби тоифаларга ажратишга асосланган табақалашган ёндашув таклиф этилган;
ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган стратегик мақсадлар, кўп поғонали ваколатлар тизими, бюджет трансфертлари орқали барқарорлаштириш, давлат-хусусий шерикчилик, мониторинг ва ҳисобдорлик механизмларини ягона интеграциялашган тизимга мужассамлаштирган минтақавий ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг адаптив институционал-бошқарув модели ишлаб чиқилган;
минтақада ижтимоий соҳани барқарор ва самарали ривожлантиришнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий соҳани барқарор ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятларини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудий ижтимоий барқарорликни Ликерт шкаласи, хизматлардан фойдаланишдаги институционал-ташкилий тўсиқлар ҳамда нодавлат сектор иштирокига муносабат кўрсаткичларини бирлаштирувчи – “барқарорлик–кириш имконияти–институционал сифат триадаси” бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимилигининг 2026-йил 24-февралдаги 07-4-09/1841-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида Хоразм вилоятида ижтимоий хизматлардан фойдаланишдаги маъмурий ва ташкилий тўсиқлар аниқланиб, уларнинг барқарорликка таъсири ҳамда нодавлат сектор ва давлат-хусусий шерикчилик механизмларининг хизматлар сифати ва қамровига таъсири асослаб берилган;
минтақалар учун “Ижтимоий барқарорлик паспорти”ни жорий этиш орқали минтақаларни “юқори барқарор” (86–100 балл), “нисбатан барқарор” (71–85 балл), “ўрта барқарор” (56–70 балл), “хавфли” (41–55 балл) ва “критик хавфли” (0–40 балл) каби тоифаларга ажратишга асосланган табақалашган ёндашув бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимилигининг 2026-йил 24-февралдаги 07-4-09/1841-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида Хоразм вилоятида ҳудудий ижтимоий барқарорлик даражаси комплекс баҳоланиб, мавжуд муаммолар ва устувор йўналишлар аниқ идентификация қилинган;
ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган стратегик мақсадлар, кўп поғонали ваколатлар тизими, бюджет трансфертлари орқали барқарорлаштириш, давлат-хусусий шерикчилик, мониторинг ва ҳисобдорлик механизмларини ягона интеграциялашган тизимга мужассамлаштирган минтақавий ижтимоий барқарорликни таъминлашнинг адаптив институционал-бошқарув модели Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимилигининг 2026-йил 24-февралдаги 07-4-09/1841-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш натижасида минтақада ижтимоий соҳани бошқаришнинг тизимлилиги ва натижадорлиги оширилган, ваколат–ресурс–жавобгарлик уйғунлиги таъминланган ҳамда ишлаб чиқилган модел асосида стратегик мақсадлар ҳудудий дастурлар билан уйғунлаштирилган;
минтақада ижтимоий соҳани барқарор ва самарали ривожлантиришнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимининг 2026-йил 24-февралдаги 07-4-09/1841-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий соҳани барқарор ривожлантириш жараёни АРИМА модели асосида прогнозлаштирилиб, шу орқали келажакда ижтимоий соҳани самарали усуллар орқали кенг тараққий қилдириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish