Султонова Лайло Илёс қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорликни ривожлантиришда рақамли маркетинг стартегияси” ( Хоразм вилояти мисолида), 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt5165.
Илмий раҳбар: Мадраҳимов Улуғбек Абдуҳалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупова Феруза Йўлдошевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мо лик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда рақамли маркетинг стратегиясини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятига рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш самарадорлигини оширишда Дигитал Қуотиент, рақамли интеллект, тиббиёт, экология ва институционал мезонларнинг муҳим элементларини мақбул интеграциясига асосланган рақамли инфратузилма тизими таклиф этилган;
минтақанинг юқори рақобат муҳитида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш ҳисобига “юқори” (0.8≤МС≤1), “ўрта” (0.5≤МС≤0.7) ва “қуйи” (0.2˂МС˂0.4) мезонларга кўра маркетинг самарадорлигини баҳолаш алгоритми такомиллаштирилган;
тадбиркорлик фаолиятида рақамли маркетинг стратегиясини шакллантириш тизимининг “мижозга йўналтирилган” (cустомер-cентриc) модел тузилмаси таклиф этилган;
тадбиркорлик фаолиятига рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда мижозлар кўлами ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорликни ривожлантиришда рақамли маркетинг стратегиясини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тадбиркорлик фаолиятига рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш самарадорлигини оширишда Дигитал Қуотиент, рақамли интеллект, тиббиёт, экология ва институционал мезонларнинг муҳим элементларини мақбул интеграциясига асосланган рақамли инфратузилма тизими бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1960-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудий тадбиркорлик учун барқарор ва автоматлаштирилган маълумот базаси яратилиб, мижоз ва аҳоли эҳтиёжларига асосланган инновацион хизматлар ва бизнес ечимларини шакллантиришга ва секторлараро интеграция орқали тадбиркорликни ресурслар самарадорлиги ва босқичма-босқич ривожланишга имкон берган;
минтақанинг юқори рақобат муҳитида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш ҳисобига “юқори” (0.8≤МС≤1), “ўрта” (0.5≤МС≤0.7) ва “қуйи” (0.2˂МС˂0.4) мезонларга кўра маркетинг самарадорлигини баҳолаш алгоритми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1960-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши рақобатда устунлик ва мижозларнинг фаол жалб қилинишига қаратилган стратегияларни самарадорлик бўйича таҳлил қилиш ва таркибий тарзда оптимизация қилиш имконини берган;
тадбиркорлик фаолиятида рақамли маркетинг стратегиясини шакллантириш тизимининг “мижозга йўналтирилган” (cустомер-cентриc) модел тузилмаси бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1960-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида рақамли маркетинг стратегиясининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлар ва таҳдидларини аниқ баҳолаш ҳамда мижозларни жалб қилиш ва рақобатбардошликни ошириш учун стратегияларнинг ўзгарувчан муҳитга тез мослашувчанлигини таъминлаш имконияти яратилган;
тадбиркорлик фаолиятига рақамли маркетинг стратегиясини қўллаш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда мижозлар кўлами ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2026-йил 27-февралдаги 10-09/1960-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш орқали тадбиркорлик ҳажмининг ўртача 15-20 фоизга ўсишини аниқлаш, мижозлар базаси ва онлайн фаолиятни ўртача 2 баробарга ошириш ҳамда интеграцияланган инфратузилма, таълим ва тиббиёт соҳалари билан ҳамкорлик қилиш орқали инновацион маҳсулот ва хизматлар яратишни таъминлашга эришилган.