Изимбетов Кадир Сапарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда аҳоли демографик жараёнларни эконометрик моделлаштириш”, 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2929.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хамраев Қувват Искандарович, иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли демографик жараёнларини эконометрик моделлаштириш асосида аҳоли сонини барқарор ўсишини таъминлаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
демографик жараёнларда аҳоли миграциясининг ички (рағбатлантирувчи) ҳамда ташқи (институтсионал) омиллари ўртасида ўзаро тўғри ва тескари боғлиқликлар бўйича коррелятсия матритсаси таклиф қилинган;
Қорақалпоғистон Республикасида демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилишда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда интеграл кўрсаткичлар тизими таркибига меҳнатга қобилиятли ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар сонини киритиш орқали демографик барқарорлик индикаторларининг аниқлик даражасини ошириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли сонини умумий аҳоли сонига таъсирини баҳолаш бўйича 〖ln(A〗_t)=3,64+0,47*ε_(t-1)+0,59*〖ln(IF)〗_t АРДЛ модели ишлаб чиқилган
Қорақалпоғистон Республикасида демографик ўзгаришларни тавсифловчи асосий миқдор ва сифат кўрсаткичларини 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли демографик жараёнларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
демографик жараёнларда аҳоли миграциясининг ички (рағбатлантирувчи) ҳамда ташқи (институтсионал) омиллари ўртасида ўзаро тўғри ва тескари боғлиқликлар бўйича коррелятсия матритсаси таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2027-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01/2-09-07-928-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш аҳоли табиий ҳаракатини баҳолашнинг индивидуал кўрсаткичлари асосида демографик жараёнлар ўзгаришининг аниқлаш оптималлиги даражасини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида демографик жараёнлар ўзгаришини статистик тадқиқ қилишда индикатив омилларни комплекс қўллаган ҳолда интеграл кўрсаткичлар тизими таркибига меҳнатга қобилиятли ҳар 1000 та аҳолига тўғри келадиган меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта шахслар сонини киритиш орқали демографик барқарорлик индикаторларининг аниқлик даражасини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2027-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01/2-09-07-928-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақанинг демографик ривожланиш кўрсаткичларини бир-бири билан таққослаш асосида аҳоли ўзгариши жараёнлари ҳақида ишончли ва тўлиқ ахборотларни олиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли сонини умумий аҳоли сонига таъсирини баҳолаш бўйича 〖ln(A〗_t)=3,64+0,47*ε_(t-1)+0,59*〖ln(IF)〗_t АРДЛ модели Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2027-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01/2-09-07-928-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш иқтисодий кўрсаткичларни тартиблаштириш асосида, хусусан бандлар сонини ошириш ҳисобига жами аҳолини 0,7, туғилишни 0,43, аҳоли табиий ўсишини 0,35 фоизга ошириш имконияти яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида демографик ўзгаришларни тавсифловчи асосий миқдор ва сифат кўрсаткичларини 2026-2030 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасини 2025-2029-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармасининг 2025-йил 29-сентябрдаги 01/2-09-07-928-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган прогноз қийматлари минтақада демографик ўзгаришларни тартибга солиш ҳамда истиқболдаги мақсадли, узоқ ва қисқа муддатга мўлжалланган стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.