Охунова Шахнозахон Қодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fal1071
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.2020.F.08.02
Илмий раҳбар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Тешаев Нутфулло Насруллоевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўхтаров Исматуло Муродович, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон шароитида маърифатли жамиятни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маърифатли жамиятни шакллантиришга доир аксиологик, социомаданий ва институционал консепсиялар асосида “маърифат”, “маърифатлилик”, “маърифатли авлод”, “маърифатли жамият” категорияларининг билим, ахлоқ, фуқаролик масъулияти каби янгича мазмуни, жамиятни жаҳолат, мутаассиблик ва ижтимоий парокандаликдан ҳимоя қилувчи интеллектуал омил сифатидаги моҳияти ҳамда эзгулик, адолат, бағрикенгликни қарор топтиришдаги ижтимоий аҳамияти очиб берилган;
ижтимоий тараққиёт стратегиясини амалга оширишда ва модернизацион жараёнларни илм-фан ютуқлари билан интеграциялашда маърифий жамиятнинг инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилганлик, инновацион тафаккур ва илмий дунёқарашни ижтимоий амалиёт билан уйғунлаштириш, ижтимоий ҳамкорлик ва институционал барқарорликка таянувчи социал тизимга оид хусусиятлари ҳамда уни амалга оширишнинг узвийлик (таълим, тарбия, илм-фан ва ижтимоий институтлар фаолиятининг бир-бирига боғлиқлиги) ва илмийлик (ислоҳотларнинг билим, инновацион ёндашув ҳамда илғор тажрибага асосланиши) тамойиллари аниқлаштирилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришга таъсир кўрсатувчи обектив-конструктив (сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлиги, ахлоқий тарбия) ва обектив-деструктив (ахборот босими, ижтимоий тенгсизлик, геосиёсий беқарорлик) ҳамда субектив-конструктив (мустақил фикрлаш, илмга интилиш, фуқаролик масъулияти ва ташаббускорлик) ва субектив-деструктив (бефарқлик, догматик тафаккур, истеъмолчилик кайфияти) каби омиллари асослаб берилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришда “давлат – фуқаролик жамияти институтлари – таълим тизими” ўзаро ижтимоий ҳамкорлигининг узвийлигини таъминлашда ваколат ва вазифалар уйғунлиги, ягона стратегик йўналиш ҳамда координацион мувофиқлаштириш каби функсионал фаолиятни, натижадорликни баҳолаш, социологик таҳлил орқали мониторинг қилиб бориш; ҳамкорликни ижтимоий буюртма, грант, меморандум ва ўзаро мажбуриятларга асосланган шартномавий муносабатлар орқали мустаҳкамлаш каби механизмлари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
маърифатли жамиятни шакллантиришга доир аксиологик, социомаданий ва институционал консепсиялар асосида “маърифат”, “маърифатлилик”, “маърифатли авлод”, “маърифатли жамият” категорияларининг билим, ахлоқ, фуқаролик масъулияти каби янгича мазмуни, жамиятни жаҳолат, мутаассиблик ва ижтимоий парокандаликдан ҳимоя қилувчи интеллектуал омил сифатидаги моҳияти ҳамда эзгулик, адолат, бағрикенгликни қарор топтиришдаги ижтимоий аҳамиятига доир илмий янгиликлар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 1-ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасининг 32-бандида келтирилган “Ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!” шиори остида маънавият фестивалларини ташкил этиш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-июндаги 4-16-21-3167-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантириш ҳамда уни амалиётга татбиқ этишнинг самарадор методологиясини ишлаб чиқишга, таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий тараққиёт стратегиясини амалга оширишда ва модернизацион жараёнларни илм-фан ютуқлари билан интеграциялашда маърифий жамиятнинг инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилганлик, инновацион тафаккур ва илмий дунёқарашни ижтимоий амалиёт билан уйғунлаштириш, ижтимоий ҳамкорлик ва институционал барқарорликка таянувчи социал тизимга оид хусусиятлари ҳамда уни амалга оширишнинг узвийлик (таълим, тарбия, илм-фан ва ижтимоий институтлар фаолиятининг бир-бирига боғлиқлиги) ва илмийлик (ислоҳотларнинг билим, инновацион ёндашув ҳамда илғор тажрибага асосланиши) тамойилларига оид назарий умумлашмалар ва таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7259 сон маълумотномаси). Натижада, платформа орқали миллий ва диний қадриятларни тизимли, рақамли ва фанлараро ёндашув асосида ёритиш имкониятлари кенгайтиришга, лойиҳа вазифаларини бажариш самарадорлиги кучайтиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришга таъсир кўрсатувчи обектив-конструктив (сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлиги, ахлоқий тарбия) ва обектив-деструктив (ахборот босими, ижтимоий тенгсизлик, геосиёсий беқарорлик) ҳамда субектив-конструктив (мустақил фикрлаш, илмга интилиш, фуқаролик масъулияти ва ташаббускорлик) ва субектив-деструктив (бефарқлик, догматик тафаккур, истеъмолчилик кайфияти) каби омилларига доир хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2023-2025-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 17-июндаги 05-09-927-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар онгида мустақил фикрлаш, фуқаролик масъулияти, маънавий-ахлоқий етуклик ва ижтимоий фаолликни кучайтиришга хизмат қилувчи ғоя ва ёндашувлар кўрсатувларнинг мазмунан бойиши, уларнинг тарбиявий-маърифий таъсирчанлиги ортиши, ёшлар аудиториясида таълим, илм-фан, фуқаролик позицияси ҳамда ижтимоий масъулиятга оид қарашларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришда “давлат – фуқаролик жамияти институтлари – таълим тизими” ўзаро ижтимоий ҳамкорлигининг узвийлигини таъминлашда ваколат ва вазифалар уйғунлиги, ягона стратегик йўналиш ҳамда координацион мувофиқлаштириш каби функсионал фаолиятни, натижадорликни баҳолаш, социологик таҳлил орқали мониторинг қилиб бориш; ҳамкорликни ижтимоий буюртма, грант, меморандум ва ўзаро мажбуриятларга асосланган шартномавий муносабатлар орқали мустаҳкамлаш каби механизмларига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, жумладан, 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир Консепсияси”нинг чора-тадбирлар 10-банди “Узлюксиз маънавий тарбия мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий- маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 17-августдаги 341/1-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда Янги Ўзбекистонда маърифатли жамиятни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб берувчи тарғибот технологиялари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish