Aлламуратова Перида Махсетбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt4919.
Илмий раҳбар: Халмуратов Куаныш Полатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PHD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Казахбаев Еркинбай Сарсен уғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ жойларида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ жойларида хизматлар соҳаси инфратузилмаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ ҳудудларида хизматлар бозорининг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратувчи, аҳоли эҳтиёжлари, тадбиркорлик фаоллиги ва ҳудудий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ўзаро уйғунлаштирувчи ташкилий-иқтисодий муҳит нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
умумий ҳудудлар ҳамда қишлоқ жойларидаги хизматлар соҳаси ривожланганлигининг “паст даража” (РДХС ≥ 0-5%), “ўрта даража” (РДХС ≥ 5-10%) ва “юқори даража” (РДХС >10%) табақалашган гуруҳларга таснифлаган ҳолда минтақа қишлоқ жойларидаги номутаносибликларни бартараф қилиш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида кўчма савдо объектлари ахборот тизими орқали енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари учун ер майдонларини ижарага бериш муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш асосида қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш таклифи ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар кўп омилли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш юзасидан олинган илмий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ жойларида хизматлар соҳаси инфратузилмаси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ ҳудудларида хизматлар бозорининг шаклланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратувчи, аҳоли эҳтиёжлари, тадбиркорлик фаоллиги ва ҳудудий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ўзаро уйғунлаштирувчи ташкилий-иқтисодий муҳит нуқтаи-назаридан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Хызметлер тараўы экономикасы” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бердақ  номидаги Қорақалпоқ  давлат  университети ректорининг 2026 йил 8 январдаги 5 д/1-сон буйруғи). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиётининг назарий-услубий асослари янада бойитишга эришилган;
умумий ҳудудлар ҳамда қишлоқ жойларидаги хизматлар соҳаси ривожланганлигининг “паст даража” (РДХС ≥ 0-5%), “ўрта даража” (РДХС ≥ 5-10%) ва “юқори даража” (РДХС >10%) табақалашган гуруҳларга таснифлаган ҳолда минтақа қишлоқ жойларидаги номутаносибликларни бартараф қилиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалий фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 12 февралдаги №01/10-98-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф этилаётган усулнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд қишлоқ жойларидаги хизматлар соҳаси ривожланишидаги номутаносибликларни бартараф қилиш ва соҳани барқарор ривожлантириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилишига эришилган;
Қорақалпоғистон Республикасида кўчма савдо объектлари ахборот тизими орқали енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари учун ер майдонларини ижарага бериш муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш асосида қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 февралдаги ПҚ-70-сон “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 12 февралдаги №01/10-98-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қишлоқ жойларда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган кўп омилли прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси амалий фаолиятида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 12 февралдаги №01/10-98-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз натижаларини амалиётга қўллаш натижасида ҳудудда хизматлар соҳасини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда жами кўрсатилган хизматлар ҳажмини 1,58 баробарга ва аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажмини эса 1,52 баробарга ошишига эришилиши таъминланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish