Бегленов Нукусбай Даулетниязовичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини комплекс ривожлантиришни шакллантириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” ва 08.00.11 – “Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt830
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қосимова Фотима Тўлқиновна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини комплекс ривожлантиришни шакллантириш методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “комплекс маркетинг стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг ички ресурслари, ташқи бозор муҳити, истеъмолчи хулқ-атвори ва рақобат шароитларини тизимли уйғунлаштирган ҳолда, маркетинг комплекси элементларини нафақат мувофиқлаштириш, балки уларни иқтисодий натижага йўналтирилган ягона адаптив механизм сифатида сафарбар этиш орқали сотув ҳажми, бозор улуши, мижозлар содиқлиги ва қўшилган қиймат ўсишини таъминловчи кўп даражали стратегик бошқарув нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини комплекс ривожлантиришни шакллантириш асосида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш, дизайнер ҳамда тадбиркорлик саводхонлиги йўналишларида ўқитиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган Чимбой тумани касбий кўникмалар маркази ҳузурида ўқув ва ишлаб чиқариш этнотуризм масканини ташкил этиш таклиф этилган;
хизматлар соҳасида маркетинг фаолиятини амалга ошириш механизми ва алгоритмини татбиқ этиш асосида Қорақалпоғистон Республикасидаги туристик мажмуалар ва уларга туташ ҳудуддаги ер участкаларини электрон онлайн аукционга чиқариш орқали туризм, савдо ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ривожлантириш таклифи ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматлари соҳасида маркетинг тадқиқотлари асосида юлдуз тоифасига эга бўлмаган меҳмонхоналарни уч юлдузли тоифага айлантиришда жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш учун субсидия ажратиш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш корхоналарининг маркетинг маҳсулдорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини комплекс ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “комплекс маркетинг стратегияси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхонанинг ички ресурслари, ташқи бозор муҳити, истеъмолчи хулқ-атвори ва рақобат шароитларини тизимли уйғунлаштирган ҳолда, маркетинг комплекси элементларини нафақат мувофиқлаштириш, балки уларни иқтисодий натижага йўналтирилган ягона адаптив механизм сифатида сафарбар этиш орқали сотув ҳажми, бозор улуши, мижозлар содиқлиги ва қўшилган қиймат ўсишини таъминловчи кўп даражали стратегик бошқарув нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризмде маркетинг” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2026 йил 8 январьдаги кунги 5Д/1 сонли буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 11 мартдаги 01-06-30-2297-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда маркетинг комплекси элементларини иқтисодий натижага йўналтирилган ягона адаптив механизм сифатида сафарбар этиш орқали сотув ҳажми, бозор улуши, мижозлар содиқлиги ва қўшилган қиймат ўсишини таъминловчи кўп даражали стратегик бошқарув нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “комплекс маркетинг стратегияси” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
хизматлар соҳасида маркетинг стратегиясини комплекс ривожлантиришни шакллантириш асосида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш, дизайнер ҳамда тадбиркорлик саводхонлиги йўналишларида ўқитиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган Чимбой тумани касбий кўникмалар маркази ҳузурида ўқув ва ишлаб чиқариш этнотуризм масканини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 11 мартдаги 01-06-30-2297-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш, дизайнер ҳамда тадбиркорлик саводхонлиги йўналишларида ўқув ва ишлаб чиқариш этнотуризм масканини ташкил этиш орқали хизматлар соҳасини ривожлантириш имкони яратилган;
хизматлар соҳасида маркетинг фаолиятини амалга ошириш механизми ва алгоритмини татбиқ этиш асосида Қорақалпоғистон Республикасидаги туристик мажмуалар ва уларга туташ ҳудуддаги ер участкаларини электрон онлайн аукционга чиқариш орқали туризм, савдо ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПҚ-248-сон “Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 11 мартдаги 01-06-30-2297-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида туристик мажмуалар ва уларга туташ ҳудуддаги ер участкаларини электрон онлайн аукционга чиқариш орқали туризм, савдо ва кўнгилочар хизматлар кўрсатишни ривожлантириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматлари соҳасида маркетинг тадқиқотлари асосида юлдуз тоифасига эга бўлмаган меҳмонхоналарни уч юлдузли тоифага айлантиришда жиҳозлаш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш учун субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 майдаги 287-сон “Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 11 мартдаги 01-06-30-2297-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматлари соҳасида маркетинг тадқиқотлари асосида меҳмонхоналарни уч юлдузли тоифага айлантиришни рағбатлантириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатиш корхоналарининг маркетинг маҳсулдорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 11 мартдаги 01-06-30-2297-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўллаш натижасида туристлар билан таргетланган алоқалар самараси ортиб, маркетинг харажатлари оптималлашган ҳамда ҳудудда туристик хизматларни истиқболларини ва устувор йўналишлари асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish