Абдувахидова Наргиза Акбарджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар: 
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризмни барқарор ривожлантириш мақсадида туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш усуллари (Самарқанд мисолида)”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3155
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар:  Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бакаев Зиёвуддинхон Тошболта ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот:  Қаши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туризмни барқарор ривожлантириш мақсадида туристик ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда “яшил туризм” талабларини кенг қўллашга кўмаклашувчи инновацион ишланмаларни яратиш, стартап лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишда кўмаклашиш, стартап лойиҳалар ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан янги маърузалар, қўлланмалар, ўқув материаллари яратишда ҳамда “яшил туризм” масалалари билан боғлиқ ўқув фаолиятининг бошқа шаклларида фойдаланишни ташкил этиш, уларнинг натижаларини тижоратлаштириш ва кенг тарғиб қилишга кўмаклашиш асосида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси ҳузуридаги “Глобал яшил туризм стартаплари” лабораториясини ишга тушириш бўйича таклифлар асосланган;
маданий мерос ва туризм соҳаларида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг ёритишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш, мамлакатнинг туристлик жозибадорлигини оширувчи тарғибот материалларини мунтазам равишда тарқатиш асосида тарихий-маданий, гастрономик, зиёрат, ҳунармандчилик, таълим ва тиббиёт туризми каби истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бу борада эксперт таҳлилини ўтказиш учун “Тоурисм ресоурcес оф Самарканд регион” усулидан фойдаланиш бўйича таклифлар асосланган;
туризм обектлари ва жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида ҳар йили ноябр ойида “Энг намунали яшил туризм обекти” танловини ўтказиш асосида ҳудудий ва республика танловларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун “Тҳе Мост Эхемпларй Греен Тоурисм Фаcилитй” усулидан фойдаланиш бўйича модел далилланган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, туристик ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳудудларда туризмни барқарор ривожлантириш мақсадида туризм ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларда “яшил туризм” талабларини кенг қўллашга кўмаклашувчи инновацион ишланмаларни яратиш, стартап лойиҳаларга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга оширишда кўмаклашиш, стартап лойиҳалар ҳамда илмий-тадқиқот ишлари натижаларидан янги маърузалар, қўлланмалар, ўқув материаллари яратишда ҳамда “яшил туризм” масалалари билан боғлиқ ўқув фаолиятининг бошқа шаклларида фойдаланишни ташкил этиш, уларнинг натижаларини тижоратлаштириш ва кенг тарғиб қилишга кўмаклашиш асосида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси ҳузуридаги “Глобал яшил туризм стартаплари” лабораториясини ишга тушириш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-декабрдаги 787-сон “Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги “Назорат режаси”га киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2417-сон далолатномаси). Натижада ҳудудларнинг туристик жозибадорлиги 1,3 баробар ошиши далилланган;
маданий мерос ва туризм соҳаларида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг ёритишга қаратилган ахборот кампанияларини ўтказиш, мамлакатнинг туристлик жозибадорлигини оширувчи тарғибот материалларини мунтазам равишда тарқатиш асосида тарихий-маданий, гастрономик, зиёрат, ҳунармандчилик, таълим ва тиббиёт туризми каби истиқболли йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бу борада эксперт таҳлилини ўтказиш учун “Тоурисм ресоурcес оф Самарканд регион” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2026-йил 30-январдаги ПФ-15-сон “Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан маданият ва туризм соҳаларидаги алоқаларини янада кенгайтириш” бўйича “Чора-тадбирлар режаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2417-сон далолатномаси). Натижада, туризмда замонавий инфратузилма обектларини барпо этиш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шароитлар яратиш орқали 600 янги иш ўринлари билан таъминлаш асосланган;
туризм обектлари ва жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланишни, соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш мақсадида ҳар йили ноябр ойида “Энг намунали яшил туризм обекти” танловини ўтказиш асосида ҳудудий ва республика танловларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун “Тҳе Мост Эхемпларй Греен Тоурисм Фаcилитй” усулидан фойдаланиш бўйича далилланган модел 2025-йил 24-июндаги 385-сон “Туризм обектлари ҳамда жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш ва экологик талабларга мувофиқ кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги “Низом”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2417-сон далолатномаси). Натижада туризм обектлари, жойлаштириш воситаларида атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотлардан фойдаланиш, ҳамда соҳада экологик талаблар асосида кўрсатиладиган хизматларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш имкониятлари далилланган;
ҳудудларда барқарор туризмни ривожлантириш омилларининг таъсирини ҳисобга олиб, туристик ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025–2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ҳамда “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2417-сон маълумотномаси). Натижада, тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига 2028-йилга қадар туристларга кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 22 фоизга ошириш имкониниятлари далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish