Усанов Шухрат Мусурмоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий маданий марказлар фаолияти: тарихий тажриба ва бағрикенглик масалалари (1991-2020-йй)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tar919 Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Холмўминов Хусан Эшмўминович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD. 03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Давлатова Саодат Тиловбердиевна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат  университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида мустақиллик йилларида миллий-маданий марказлар фаолиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар мамлакатимизда қадимдан шаклланган бағрикенглик ва толерантлик анъаналарини мустаҳкамлашда, турли миллат ва элат вакилларининг тили, урф-одати, маданияти ва турмуш тарзини ўзлигича эътироф этилишига кўмаклашишда, шунингдек, халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро уйғунликни таъминлашда муҳим ўрин тутганлиги, улар фаолияти турли этник гуруҳларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этишига замин яратганлиги манбалар асосида далилланган;
Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида фаолият олиб бораётган араб, рус, тожик, туркман ва бошқа миллий-маданий марказлар томонидан мунтазам равишда “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ватан ягона – у битта”, “Биз бир замин ва бир замон фарзандларимиз” каби шиорлар остида ташкил этиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар мамлакатда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини чуқурлаштириш, зиёрат ва бизнес туризми ҳамда инвестиция салоҳиятининг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб келаётганлиги, шунингдек, ушбу жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан зарур шароитлар яратилганлиги асослаб берилган;
Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган араб, туркман, тожик, рус, татар-бошқирд каби миллий-маданий марказларнинг “Ал-арабия” (Ал-Жийнат), “Сарвиноз”, “Аланг”, “Садарушка” ва бошқа фолклор-этнографик жамоалари орқали вилоят ҳамда республика миқёсидаги маданий ҳаётда фаол иштирок этиб келаётгани, уларнинг миллатлараро муносабатлар ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ҳудудда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий фаолияти аниқ далиллар асосида тадқиқотда ёритиб берилган;
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган туркман, тожик, рус ва мўлтони-лўли миллий-маданий марказларининг ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи этник гуруҳлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, вилоятда миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда “халқ дипломатияси”ни ривожлантиришда муҳим ўрин тутганлиги, уларнинг мазкур йўналишдаги амалий фаолияти далиллар асосида кўрсатилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида миллий-маданий марказлар фаолияти: тарихий тажриба ва бағрикенглик масалалари (1991-2020-йй.) мавзусини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар мамлакатимизда қадимдан шаклланган бағрикенглик ва толерантлик анъаналарини мустаҳкамлашда, турли миллат ва элат вакилларининг тили, урф-одати, маданияти ва турмуш тарзини ўзлигича эътироф этилишига кўмаклашишда, шунингдек, халқлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва ўзаро уйғунликни таъминлашда муҳим ўрин тутганлиги, улар фаолияти турли этник гуруҳларнинг ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирок этишига замин яратганлиги манбалар асосида далилланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг турли соҳаларга тегишли тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 6-июндаги 14-07-660-сонли маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда миллий-маданий марказлар фаолиятини такомиллаштириш жараёнида тарихий тажрибага таянган ҳолда турли миллат вакилларининг маданий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг ижтимоий-маданий ҳаётини бойитиш, ёшлар онгида бағрикенглик ва миллий қадриятларни мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллий маданий меросни кенг тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги сезиларли даражада ошганлиги аниқланган.
Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида фаолият олиб бораётган араб, рус, тожик, туркман ва бошқа миллий-маданий марказлар томонидан мунтазам равишда “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ватан ягона – у битта”, “Биз бир замин ва бир замон фарзандларимиз” каби шиорлар остида ташкил этиб келинаётган турли маданий-маърифий тадбирлар мамлакатда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини чуқурлаштириш, зиёрат ва бизнес туризми ҳамда инвестиция салоҳиятининг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб келаётганлиги, шунингдек, ушбу жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан зарур шароитлар яратилганлиги асослаб берилганлиги ҳақидаги маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг турли соҳаларга тегишли тадбирларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023-йил 6-июндаги 14-07-660-сонли маълумотномаси). Натижада жанубий Ўзбекистон ҳудудларида фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар томонидан амалга оширилган маданий-маърифий тадбирларнинг миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишонч ришталарини чуқурлаштириш, шунингдек, минтақада туризм ва инвестиция салоҳиятининг ривожланишига кўрсатган ижобий таъсири амалий манбалар билан тасдиқланган, мазкур илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан турли тадбирларда методик асос сифатида қўлланилган.
Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган араб, туркман, тожик, рус, татар-бошқирд каби миллий-маданий марказларнинг “Ал-арабия” (Ал-Жийнат), “Сарвиноз”, “Аланг”, “Садарушка” ва бошқа фолклор-этнографик жамоалари орқали вилоят ҳамда республика миқёсидаги маданий ҳаётда фаол иштирок этиб келаётгани, уларнинг миллатлараро муносабатлар ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ҳудудда миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги амалий фаолияти аниқ далиллар асосидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 25-январдаги 06-31-124-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятидаги миллий-маданий марказлар фаолиятига оид телекўрсатувлар телетомошабинларнинг ушбу марказлар фаолияти ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, турли миллатларнинг маданий мероси ва қадриятларига бўлган қизиқиш ҳамда ҳурмат туйғусини оширишга хизмат қилгани аниқланган.
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган туркман, тожик, рус ва мўлтони-лўли миллий-маданий марказларининг ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи этник гуруҳлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, вилоятда миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда “халқ дипломатияси”ни ривожлантиришда муҳим ўрин тутганлиги, уларнинг мазкур йўналишдаги амалий фаолияти ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Очиқ дарс” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 25-январдаги 06-31-124-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилоятидаги тожик, туркман, рус ва мўлтони-лўли миллий-маданий марказлари фаолиятига оид телекўрсатувлар телетомошабинларнинг ушбу марказларнинг мавжудлиги, уларнинг миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилгани аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish