Махмудова Азиза Пирмаматовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнининг услубий-методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Iqt.904.2
Илмий маслаҳатчи: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc. 22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфулло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Раҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнинг услубий-методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳар тўрт фаслда саёҳат” ташаббуси доирасида баҳор, ёз, куз ва қиш туризм мавсумларининг очилишига бағишланган фестивал тадбирларини ўтказиш жараёнида республиканинг экологик, экстремал, агро-, гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, пляж ва сувда дам олиш, маданий-маърифий, кўнгилочар туризм ҳамда тоғ-чанғи курортлари салоҳиятини намойиш этиш ва тарғиб қилиш мақсадида туризм хизматларини диверсификация қилиш самарадорлигига таъсир этувчи интеграл кўрсаткичлар тизими асосида, диверсификация индексининг жуда паст самарадорлик (ДИ < 0,4), ўртача самарадорлик (0,4 ≤ ДИ < 0,6) ва юқори самарадорлик (ДИ ≥ 0,6) даражалари бўйича классификация мезонларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тегишли чегаравий қийматлари белгиланган ҳисоблаш “Интеграл диверсифиcатион” усули бўйича таклифлар асосланган;
туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнида тармоқнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш, туристлар оқимини ошириш ҳамда мавсумдан ташқари даврларда ҳам жозибадор ва махсус туристик йўналишларни шакллантириш мақсадида чодирлар (кемпинглар) учун 100 млн сўмгача, ўтовлар учун 300 млн сўмгача, экоуйлар учун 500 млн сўмгача, контейнерлар учун 600 млн сўмгача, хостеллар учун 1 млрд сўмгача, глемпинглар учун 1,5 млрд сўмгача, модулли меҳмонхоналар ва автокемпинг лагерлари (камида 10 та автокемпинг) учун 3 млрд сўмгача, миллий валютада 5 йил муддатга, 1 йиллик имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредит маблағлари ажратиш асосида хизмат, инфратузилма, бошқарув ва инвестицион диверсификация имкониятларининг ўзаро уйғунлигини таъминловчи “Ҳйбрид диверсифиcатион” модели бўйича таклифлар асосланган;
хориж давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш ҳамда туризм хизматлари экспортини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида қуруқликдаги давлат чегара постларидан ўтаётган туристлар учун алоҳида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш этувчи “Туризм бурчаги”ни ташкил этиш асосида Буюк ипак йўлининг “Зарафшон - Қорақум йўлаги” бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш учун “Зарафшан-Каракум Тоурисм Cорридор” усулидан фойдаланиш далилланган;
республикада туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва тўсиқсиз туризм йўналишида давлат томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга қўшимча рағбатлантиришлар яратиш мақсадида минг нафар И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш асосида “Инклюзив туризм модели” усулидан фойдаланиш тартиби бўйича таклифлар асосланган;
ҳудудларда туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнининг таъсирини ҳисобга олиб, инновацион туризм хизматларидан самарали фойдаланиш ва туризмнинг ЯИМдаги улушини баҳолаш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларда туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнининг услубий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“Ҳар тўрт фаслда саёҳат” ташаббуси доирасида баҳор, ёз, куз ва қиш туризм мавсумларининг очилишига бағишланган фестивал тадбирларини ўтказиш жараёнида республиканинг экологик, экстремал, агро-, гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, пляж ва сувда дам олиш, маданий-маърифий, кўнгилочар туризм ҳамда тоғ-чанғи курортлари салоҳиятини намойиш этиш ва тарғиб қилиш мақсадида туризм хизматларини диверсификация қилиш самарадорлигига таъсир этувчи интеграл кўрсаткичлар тизими асосида, диверсификация индексининг жуда паст самарадорлик (ДИ < 0,4), ўртача самарадорлик (0,4 ≤ ДИ < 0,6) ва юқори самарадорлик (ДИ ≥ 0,6) даражалари бўйича классификация мезонларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда тегишли чегаравий қийматлари белгиланган ҳисоблаш “Интеграл диверсифиcатион” усули бўйича асосланган таклифлар 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Назорат режаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2415-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш асосида туризм ва рекреация асосида туризм хизматларини диверсификация қилишнинг самарадорлигини 10 фоиз оширишга хизмат қилинган;
туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнида тармоқнинг ихтисослашувини чуқурлаштириш, туристлар оқимини ошириш ҳамда мавсумдан ташқари даврларда ҳам жозибадор ва махсус туристик йўналишларни шакллантириш мақсадида чодирлар (кемпинглар) учун 100 млн сўмгача, ўтовлар учун 300 млн сўмгача, экоуйлар учун 500 млн сўмгача, контейнерлар учун 600 млн сўмгача, хостеллар учун 1 млрд сўмгача, глемпинглар учун 1,5 млрд сўмгача, модулли меҳмонхоналар ва автокемпинг лагерлари (камида 10 та автокемпинг) учун 3 млрд сўмгача, миллий валютада 5 йил муддатга, 1 йиллик имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада кредит маблағлари ажратиш асосида хизмат, инфратузилма, бошқарув ва инвестицион диверсификация имкониятларининг ўзаро уйғунлигини таъминловчи “Ҳйбрид диверсифиcатион” моделини амалга ошириш бўйича илмий асосланган таклиф 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон “Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Назорат режаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2415-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши орқали туризм хизматларини гибридланган диверсификация қилиш жараёнида ҳудуларда туристик корхоналарнинг бозор улушини 45% га кенгайишига ҳамда мижозлар қониқишини 16 %га яхшига замин яратган;
хориж давлатларидан янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларнинг сафарларини ташкил этиш ҳамда туризм хизматлари экспортини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида қуруқликдаги давлат чегара постларидан ўтаётган туристлар учун алоҳида Ўзбекистон туризм салоҳиятини намойиш этувчи «Туризм бурчаги»ни ташкил этиш асосида Буюк ипак йўлининг «Зарафшон – Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ишлаб чиқиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш учун “Зарафшан–Каракум Тоурисм Cорридор” усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025 йил 15 майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2415-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш асосида мамалакатимизни қўшимча равишда туристлар оқимини 1,5 бараварга оширишга имкониятини яратган;
республикада туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, соҳада кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва тўсиқсиз туризм йўналишида давлат томонидан ногиронлиги бўлган фуқароларга қўшимча рағбатлантиришлар яратиш мақсадида минг нафар И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи ҳамда эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш асосида “Инклюзив туризм модели” усулидан фойдаланиш тартиби бўйича таклифлар 2024 йил 12 августдаги 498-сон “Тўсиқсиз туризм орқали туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2415-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш асосида инклюзив сегментнинг туризм секторининг умумий ЯИМга нисбий улуши 37 % га ўсишига имкон берган;
ҳудудларда туризм хизматларини диверсификация қилиш жараёнининг таъсирини ҳисобга олиб, инновацион туризм хизматларидан самарали фойдаланиш ва туризмнинг ЯИМдаги улушини баҳолаш кўрсаткичларининг ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2026–2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ҳамда “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги 02-17/2415-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда туризм секторинининг ЯИМ даги улушини 12 % га йетиши далилланган.