Камолова Моҳинур Искандаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Туризм соҳасида хизматлар сифатини ошириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Iqt3666.2.PhD/Иқт1282
Илмий раҳбар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак ёʻли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.1.01.01
Расмий оппонентлар: Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Останакулов Олим Тоштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасида хизматлар сифатини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республика ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ва 123 та хостел қуриш, 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел ҳамда модулли меҳмонхоналарни ташкил этиш мақсадида меҳмонхоналар хизматлари сифати кўрсаткичларини интеграл баҳолаш усулини қўллаш, хизматлар сифатини аниқлаш ҳолатини паст (0,246 ≤ Ис < 0,401), ўрта (0,402 ≤ Ис < 0,556) ва юқори (0,557 ≤ Ис < 0,712) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда сервисни ошириш кўрсаткичларини алоҳида йўналишлар бўйича тизимлаштириш асосида йирик, ўрта ва кичик меҳмонхоналар ҳамда бошқа туризм обектларини қуриш лойиҳаларини амалга оширишда “Интеграл туризм” такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш таклифи асосланган;
мамлакатимизда 2030-йилга қадар туризм соҳасини ривожлантириш, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказиш, хорижий туристлар сонини ҳозирги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача ошириш, туристик хизматлар экспорти йиллик ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ортиқ даражага етказиш мақсадида ҳудудда туристик хизматлар сифатини ошириш жараёнини туристик хизматлар сифати ҳолатининг (жорий) даражасини аниқлашнинг илмий-қадриятларга асосланган, мақсадга йўналтирилган, функсионал, инструментал ва интеграцион тизимлари орқали туристик хизматлар сифати шаклланиши ҳамда баҳоланишида иштирок этувчи элементларнинг ўзаро таъсирига асосланган “Қуалитй ин Тоурисм” блок-схема модели афзалликлари асосланган;
туризм хизматларини рақамлаштириш ва диверсификация қилиш йўналишида Миллий туризм ягона платформаси орқали жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжациз МйИД тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат бериш, платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни ҚР-код ёки юз орқали идентификация қилиш имкониятини яратиш асосида ҳудудий туризм соҳасида сифатини ошириш механизмини ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик моделларини шакллантириш бўйича туристик хизматлар сифатини оширишга бошқарув таъсири йўналишларини аниқлаш, туризм соҳасида рақамли муҳитни шакллантириш, рақамли экотизим элементлари ўзаро алоқадорлигини таъминлашда “Дигитал Қуалитй ин Тоурисм” усулидан фойдаланиш бўйича таклифи далилланган;
ҳудудларда туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасида хизматлар сифатини ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
республика ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ва 123 та хостел қуриш, 745 та капсула ва ўтов уйлари, апарт-отел ҳамда модулли меҳмонхоналарни ташкил этиш мақсадида меҳмонхоналар хизматлари сифати кўрсаткичларини интеграл баҳолаш усулини қўллаш, хизматлар сифатини аниқлаш ҳолатини паст (0,246 ≤ Ис < 0,401), ўрта (0,402 ≤ Ис < 0,556) ва юқори (0,557 ≤ Ис < 0,712) даражали гуруҳларга табақалаштириш ҳамда сервисни ошириш кўрсаткичларини алоҳида йўналишлар бўйича тизимлаштириш асосида йирик, ўрта ва кичик меҳмонхоналар ҳамда бошқа туризм обектларини қуриш лойиҳаларини амалга оширишда “Интеграл туризм” такомиллаштирилган усулидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 12-мартдаги 02-17/2660-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларида янги 108 та меҳмонхона, 375 та оилавий меҳмон уйи ташкил этиш имконини берган;
мамлакатимизда 2030-йилга қадар туризм соҳасини ривожлантириш, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказиш, хорижий туристлар сонини ҳозирги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача ошириш, туристик хизматлар экспорти йиллик ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ортиқ даражага етказиш мақсадида ҳудудда туристик хизматлар сифатини ошириш жараёнини туристик хизматлар сифати ҳолатининг (жорий) даражасини аниқлашнинг илмий-қадриятларга асосланган, мақсадга йўналтирилган, функсионал, инструментал ва интеграцион тизимлари орқали туристик хизматлар сифати шаклланиши ҳамда баҳоланишида иштирок этувчи элементларнинг ўзаро таъсирига асосланган “Қуалитй ин Тоурисм” блок-схема моделидан фойдаланиш бўйича асосланган таклифлар 2025-йил 19-ноябрдаги ПҚ-348-сон “Туризмни жадал ривожлантириш ва ушбу соҳада давлат бошқарувини такомиллаштириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 12-мартдаги 02-17/2660-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизга етказишга замин яратилган;
туризм хизматларини рақамлаштириш ва диверсификация қилиш йўналишида Миллий туризм ягона платформаси орқали жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжациз МйИД тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат бериш, платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни ҚР-код ёки юз орқали идентификация қилиш имкониятини яратиш асосида ҳудудий туризм соҳасида сифатини ошириш механизмини ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик моделларини шакллантириш бўйича туристик хизматлар сифатини оширишга бошқарув таъсири йўналишларини аниқлаш, туризм соҳасида рақамли муҳитни шакллантириш, рақамли экотизим элементлари ўзаро алоқадорлигини таъминлашда “Дигитал Қуалитй ин Тоурисм” усулидан фойдаланиш бўйича далилланган таклифи 2025-йил 15-майдаги ПФ-87-сон “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш” бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 12-мартдаги 02-17/2660-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф Миллий туризм ягона платформасидан самарали фойдаланишини икки бараварга оширишга хизмат қилган;
ҳудудларда туристик хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденсиялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида туризм соҳасини ривожлантиришнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2026-2030-йилларда туризм соҳасини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари” дастурлари ва “Йўл хариталари”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 12-мартдаги 02-17/2660-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, республикага келган ташриф буюрувчилар 84,64 %, туристик хизматлар экспорти 45,3 %, туризм соҳасида банд бўлганлар 16,27 % ва меҳмонхоналар ва жойлаштириш воситаларига ташриф буюрувчиларнинг ўтказган кунлари 18,84% фоизга ошириш имкониятлари далилланган.