Кожалепесов Султанбай Сержановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишда рақамли технологияларни қўллашнинг ташкилий-иқтисодий усуллари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4908
Илмий раҳбар: Габбаров Сабит Ниеталыевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, Иқтисод фанлари доктори, профессор; Бурханов Алишер Хаджимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc), доцент.
Еетакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни мазкур технологияларни жорий этиш натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни баҳолашнинг ўзаро боғлиқ босқичлари, индикаторлари ва мезонларини қамраб олувчи интеграциялашган схематик моделини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий моделини жорий этиш орқали меҳнат унумдорлиги ўсиши (25% ≤ МУ ≤ 35%) ҳамда якуний маҳсулот таннархи пасайиши (10% ≤ МТ ≤ 30%)нинг миқдорий чегаралари асосланган;
қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш ва фойдаланишни таъминловчи ташкилий-бошқарувини бошқарув объекти ва субъекти ўртасида институционал, ваколатли, тизимли ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинуви асосида фаолият кўрсатувчи “Минтақавий рақамлаштириш маркази”ни ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг 2029 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллашнинг ташкилий иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосида самарадорликни ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар” тушунчасининг иқтисодий мазмунини мазкур технологияларни жорий этиш натижасида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни баҳолашнинг ўзаро боғлиқ босқичлари, индикаторлари ва мезонларини қамраб олувчи интеграциялашган схематик модели ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Санлы экономика” номли дарисликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 17 август, 314-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда рақамли технологияларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги, ресурслардан фойдаланиш даражаси ва бандликка таъсирини тизимли баҳолаш бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг ташкилий моделини жорий этиш орқали меҳнат унумдорлиги ўсиши (25% ≤ МУ ≤ 35%) ҳамда якуний маҳсулот таннархи пасайиши (10% ≤ МТ ≤ 30%)нинг миқдорий чегараларини асослаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/020-5005-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд шароитига мос рақамли ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш имкониятлари белгилаб олинган;
қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш ва фойдаланишни таминловчи ташкилий-бошқарувини бошқарув объекти ва субъекти ўртасида институционал, ваколатли, тизимли ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашинуви асосида фаолият кўрсатувчи “Минтақавий рақамлаштириш маркази”ни ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/020-5005-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бошқарув субъектлари ўртасида ахборот алмашинуви яхшиланган, рақамли технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги ва бошқарув жараёнларининг шаффофлиги таъминланган;
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг 2029 йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрлари бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 04/020-5005-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамли технологияларни босқичма-босқич жорий етиш, инвестицияларни йўналтириш ҳамда тармоқнинг узоқ муддатли ривожланишини таъминлаш учун амалий тавсиялар шакллантирилган.