Назаров Ваҳобжон Шамшидиновичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мултимедиа таълим воситалари асосида ўқувчиларнинг француз тили бўйича нутқий компетенсияларини ривожлантириш (умумий ўрта таълим тизими мисолида)”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (француз тили), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped632.
Илмий раҳбар: Насиров Абдураҳим Абдимуталипович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдорхон Ўринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунов Ҳусанбой Бургуталиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий оърта таълим тизимининг 5-6 синфларида оъқувчиларнинг франсуз тили боъйича нутқий компетенсийаларини мултимедиа таълим воситаларидан фойдаланиш орқали ривожлантиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз тили бўйича нутқий компетенсияларни мултимедиа таълим воситаларидан фойдаланиб ривожлантиришнинг дидактик, педагогик-психологик хусусиятлари аутентик аудиовизуал материалларнинг консептуал, дидактик ва креатив жиҳатларини ўқувчиларнинг эшитиш, кўриш ва мулоқот фаолиятини бирлаштирувчи нутқий фаоллиги ва мотивациясини оширишга йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
француз тили бўйича нутқий компетенсияларни мултимедиа таълим воситалари асосида ривожлантиришнинг дидактик таъминоти мултимедиа таълим технологияларини синф бошқарувига интеграция қилиш орқали рақамли таълим компонентларини ҳамда ўқувчиларнинг эшитиш, ўқиш ва нутқ малакаларини комплекс ривожлантириш мақсадига қаратилган педагогик амалиётга рақамли воситаларни жорий этишнинг техно-дидактик ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
5-6 синф ўқувчиларига француз тилини ўқитишнинг педагогик-методик амалиёти компютер ёрдамида тил ўрганишга қаратилган CАЛЛ – Cомпутер Ассистед Лангуаге Леарнинг методини ҳамда ўқитишнинг “пресентиел”, “михте” ва “аутономе” шаклларини мақсадли қўллаш асосида консептуал жиҳатдан такомиллаштирилган;
5-6 синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини ривожлантиришнинг механизми француз тили дарсликлари мазмунига рақамлаштирилган мултимедиа ресурсларини киритиш асосида эшитиш ва визуал идрокни уйғунлаштирувчи рақамли машқ турларини интеграциялаш орқали далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий оърта таълим тизими оъқувчиларининг франсуз тили боъйича нутқий коъникмаларини мултимедиа таълим воситалари ёрдамида ривожлантиришни тадқиқ қилиш жарайонида эришилган илмий натижалар асосида:
умумий оърта таълим тизими 5-синф оъқувчиларига моължалланган франсуз тили дарслиги мултимедиа иловасини ишлаб чиқишда тадқиқотчи муаллиф сифатида иштирок этган (Оъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (ҳозирги Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги) ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг 2019-йил 18-декабрдаги
01/01-57-сонли маълумотномаси) ҳамда мазкур диссертацийа илмий натижаларидан 2017-йилда
5-синфлар учун франсуз тили фанидан йаратилган “Же парле франçаис 5” номли мултимедиа иловасининг контентини шакллантиришда самарали фойдаланилган. Натижада мултимедиа таълим ресурси 5-синф ўқувчилари учун француз тили фани дарсларига асосий дарсликка илова сифатида фойдаланишга татбиқ этилган;
умумий оърта таълим тизими 6-синф оъқувчиларига моължалланган франсуз тили дарслиги мултимедиа иловасини ишлаб чиқишда тадқиқотчи муаллиф сифатида иштирок этган (Оъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг 2019-йил 18-декабрдаги 01/01-58-сонли маълумотномаси) ҳамда мазкур диссертацийа илмий натижаларидан 2018-йилда 6-синфлар учун франсуз тили фанидан йаратилган “Войаге эн Франcе 6” номли мултимедиа иловасининг контентини шакллантиришда самарали фойдаланилган. Натижада мултимедиа таълим ресурси 6-синф ўқувчилари учун француз тили фани дарсларига асосий дарсликка илова сифатида фойдаланишга татбиқ этилган;
-умумий оърта таълим тизими 7-синф оъқувчиларига моължалланган франсуз тили дарслиги мултимедиа иловасини ишлаб чиқишда тадқиқотчи муаллиф сифатида иштирок этган (Оъзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мултимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг 2019-йил 18-декабрдаги 01/01-59-сонли маълумотномаси) ҳамда мазкур диссертацийаси илмий натижаларидан 2019-йилда 7-синфлар учун франсуз тили фанидан йаратилган “Бон войаге 7” номли мултимедиа иловасининг контентини шакллантиришда самарали фойдаланилган. Натижада мултимедиа таълим ресурси 7-синф ўқувчилари учун француз тили фани дарсларига асосий дарсликка илова сифатида фойдаланишга татбиқ этилган;
тадқиқотдаги умумий оърта таълим мактабларида мултимедиа таълим ресурсларидан дарс жарайонида самарали фойдаланиш технологийаси ҳамда интерфаол машқлар тизимига, шунингдек, мултимедиа воситалари асосида оъқувчиларнинг нутқий коъникмаларини ривожлантириш мазмуни ва дидактик хусусийатларига доир илмий-услубий хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга моължалланган РЗ-202004165-рақамли “Умумий оърта таълимнинг бошланғич синф оъқувчиларида оғзаки ва йозма нутқий компетенсийаларини ривожлантирувчи электрон платформа йаратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оъзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 27-февралдаги
04/1-507-сон маълумотномаси). Натижада, хулоса ва тавсиялар лойиҳа доирасида мултимедиа ресурслар, назарий ва амалий материалларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.