Мехмонова Озода Равшан қизининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларидаги савол-жавоб диалогик дискурсининг лингвопрагматик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4871
Илмий раҳбар: Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор Тешабоев Дилмурод Раҳматжонович
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги савол-жавоб диалогик дискурсининг лингвопрагматик хусусиятларини, дискурс матнлари таржима жараёнида лингвистик воситаларнинг формал сақланиши каби умумий ва лингвистик шакллар турли тил маданиятида тушуниш билан боғлиқ муайян фарқларга эга бўлиши каби ўзига хос жиҳатларини чоғиштирма тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тилларидаги савол-жавоб кўринишидаги диалогларнинг семантик сатҳи ва унга таъсир этувчи лисоний воситалар, омиллар, мулоқотга киришишдаги хатти-ҳаракатлар чоғиштирма аспектда таҳлил қилиниб, диалог таркибидаги семантик бирликлар асосан маълумот узатиш, сўраш ёки нутқ иштирокчилари ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг ифодаланиши каби диалогик дискурсининг асосий мақсадларини акс эттириш учун хизмат қилиши ва ушбу ҳолат нутқ жараёнида реплика-стимулус ёки реплика-реакция кўринишида намоён бўлиши аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги савол-жавоб диалогик дискурсини коммуникатив-прагматик жиҳатдан тартибга солувчи нормалар асосини ташкил этган сифат, миқдор, услуб, функционаллик ва ҳамкорлик каби беш асосий постулатларнинг мавжудлиги аниқланган ва мисоллар ёрдамида қиёсий далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларида сўроқ ва дарак гап шаклида ифода этилган фикрларнинг дискурс жараёнида хилма-хил мазмун акс эттириш имкониятлари очиб берилган, диалог таркибидаги дарак гаплар баъзи ҳолатларда сўров маъносида келиши, аксинча, сўроқ кўринишида турган гаплар эса таклиф, рағбатлантириш, ундов, кесатиқ, императивлик, хабар бериш каби маъноларни ифода этиши мумкинлиги исботланган;
савол-жавоб диалогик дискурсида ситуацион асоснинг сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг тўғри ифодаланиши, қабул қилиниши ва лисоний бирликларнинг нутқ иштирокчиларининг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, вақт, вазият, макон ва контекстга мос равишда қўлланишида муҳим ўрин эгаллаши илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ўзбек ва инглиз тилларидаги савол-жавоб кўринишидаги диалогларнинг семантик сатҳи ва унга таъсир этувчи лисоний воситалар, омиллар, мулоқотга киришишдаги хатти-ҳаракатлар чоғиштирма аспектда таҳлил қилиниб, диалог таркибидаги семантик бирликлар асосан маълумот узатиш, сўраш ёки нутқ иштирокчилари ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг ифодаланиши каби диалогик дискурсининг асосий мақсадларини акс эттириш учун хизмат қилиши ва ушбу ҳолат нутқ жараёнида реплика-стимулус ёки реплика-реакция кўринишида намоён бўлишининг аниқланганлигига оид хулоса ва натижалардан 2023–2025 йилларда фаолият олиб борган АLM-202304076-05 сонли, “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (2025-йил 9-декабрдаги 04/12829-сон маълумотнома). Натижада тадқиқот ўзбек тилида яратилган миллий нейропсихолингвистик методларни шакллантириш, ушбу методларнинг амалиёти учун муҳим ҳисобланган мулоқот жараёнида нутқ иштирокчиларининг коммуникатив-прагматик мақсадларини тўғри ифодалай олиш каби кўникмаларини шакллантириш, махсус лингвистик тестларни яратиш ва такомиллаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган. Бу эса диалог дискурси ва унинг лингвопрагматик хусусиятларига оид назарий маълумотлар билан амалий тилшуносликнинг ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатган. Шунингдек, амалий лойиҳа иштирокчиларининг лингвопрагматика ва диалог дискурсига оид билимлари бойитилган.
ўзбек ва инглиз тилларидаги савол-жавоб кўринишидаги диалогларнинг семантик сатҳи ва унга таъсир этувчи лисоний воситалар, омиллар, мулоқотга киришишдаги хатти-ҳаракатлар чоғиштирма аспектда таҳлил қилиниб, диалог таркибидаги семантик бирликлар асосан маълумот узатиш, сўраш ёки нутқ иштирокчилари ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг ифодаланиши каби диалогик дискурсининг асосий мақсадларини акс эттириш учун хизмат қилиши ва ушбу ҳолат нутқ жараёнида реплика-стимулус ёки реплика-реакция кўринишида намоён бўлиши аниқланганлиги; чоғиштирилаётган тиллардаги савол-жавоб диалогик дискурсини коммуникатив-прагматик жиҳатдан тартибга солувчи нормалар асосини ташкил этган сифат, миқдор, услуб, функционаллик ва ҳамкорлик каби беш асосий постулатларнинг мавжудлиги аниқланган ва мисоллар ёрдамида қиёсий далилланганлиги; ўзбек ва инглиз тилларида сўроқ ва дарак гап шаклида ифода этилган фикрларнинг дискурс жараёнида хилма-хил мазмун акс эттириш имкониятлари очиб берилган, диалог таркибидаги дарак гаплар баъзи ҳолатларда сўров маъносида келиши, аксинча, сўроқ кўринишида турган гаплар эса таклиф, рағбатлантириш, ундов, кесатиқ, императивлик, хабар бериш каби маъноларни ифода этиши мумкинлиги исботланганлиги; савол-жавоб диалогик дискурсида ситуацион асоснинг сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг тўғри ифодаланиши, қабул қилиниши ва лисоний бирликларнинг нутқ иштирокчиларининг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, вақт, вазият, макон ва контекстга мос равишда қўлланишида муҳим ўрин эгаллаши илмий асосланганлигига доир илмий янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2022–2024-йиллар давомида бажарилган REP-25112021/113-рақамли “UzUDT: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 12-декабрдаги 04/11-29783-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари мукаммаллаштирилган ва илмий-амалий далиллар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз тилларида сўроқ ва дарак гап шаклида ифода этилган фикрларнинг дискурс жараёнида хилма-хил мазмун акс эттириш имкониятлари очиб берилганлиги, диалог таркибидаги дарак гаплар баъзи ҳолатларда сўров маъносида келиши, аксинча, сўроқ кўринишида турган гаплар эса таклиф, рағбатлантириш, ундов, кесатиқ, императивлик, хабар бериш каби маъноларни ифода этиши мумкинлиги исботланганлиги; савол-жавоб диалогик дискурсида ситуацион асоснинг сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги коммуникатив-прагматик мақсаднинг тўғри ифодаланиши, қабул қилиниши ва лисоний бирликларнинг нутқ иштирокчиларининг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, вақт, вазият, макон ва контекстга мос равишда қўлланишида муҳим ўрин эгаллаши илмий асосланганлиги тўғрисидаги янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январда тасдиқланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг IX йўналишида белгиланган “Давлат тилини жамиятдаги мавқеи ва нуфузини ошириш, матбаа-нашр ишларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” 60-банди “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижросини сўзсиз таъминлаш, давлат тилини Ўзбекистон Республикасида яшаётган барча миллат ва элатларни бирлаштирувчи умумий воситага айлантириш, давлат тилига ҳурмат, аввало, миллий давлатчилигимиз ва бирдамлигимизга нисбатан эҳтиром рамзи эканини юртдошларимиз онги ва қалбига сингдириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 11-декабрдаги 10/837-сон далолатномаси). Натижада ушбу тарғибот ишлари доирасига кирувчи, коммуникациянинг асосий йўналишларидан бири бўлган диалогик дискурс ва унинг прагматикасига оид назарий, амалий асослар такомиллаштирилган;
диалог таркибидаги дарак гаплар баъзи ҳолатларда сўров маъносида келиши, аксинча, сўроқ кўринишида турган гаплар эса таклиф, рағбатлантириш, ундов, кесатиқ, императивлик, хабар бериш каби маъноларни ифода этиши мумкинлиги исботланганлигига доир хулосалардан 2024–2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини ёзишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-апрелдаги 26-36-973-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллаштирилган ва уларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг мулоқот жараёнида коммуникатив-прагматик мақсадни шакллантириш ва ифодалаш учун лисоннинг турли имкониятлари мавжудлигига оид билимлари бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish