Сафаева Диёра Ҳамид қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик ёндашув асосида талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10237.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: психология фанлари доктори (DSc), профессор Уразбоева Дилбар Абдуллаевна; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ҳамроев Алижон Рўзиқулович.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогик ёндашув асосида талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш жараёнидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари касбий фаолиятидаги билимларни шахсий хислатга мос ижтимоий позицияси, қадриятлари ва фаоллигига интеграллаш, мустақил фикрлашини инновацион касбий манфаатларига йўналтирилган ҳаракатларга адаптациялашни педагогик диагностикалаш асосида аниқланган;
педагогик ёндашув асосида талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик модели мақсадни фаоллик ва ташаббускорликни ривожлантирувчи стратегик вазифаларни белгилаш, мазмунини шахсий-касбий масъулият ҳиссини бир бирига ўзаро боғлиқ таълим модулларига мувофиқлаштириш ва шарт шароитларини фуқаролик позициясини мустаҳкамловчи муҳитга мослаштириш компонентларини структуралаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг методикаси таълим жараёнида замонавий инновацион педагогик технологиялар (муаммоли таълим, кейс-стади, дебат)дан фойдаланиш, амалий ижтимоий фаолиятни тарбиявий ишлар тизимига визуализациялаш педагогик мониторинг воситаларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш самарадорлиги инновацион-интерактив педагогик технологияларни қўллаш фаоллик ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга олиб келганлиги туфайли самарали мониторинг тизимини жорий этиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик ёндашув асосида талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари касбий фаолиятидаги билимларни шахсий хислатга мос ижтимоий позицияси, қадриятлари ва фаоллигига интеграллаш, мустақил фикрлашини инновацион касбий манфаатларига йўналтирилган ҳаракатларга адаптациялашни педагогик диагностикалаш асосида аниқланган ўқув дастурлари малака талаблари мазмунига сингдирилган. Натижада, талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш жараёнининг моҳияти ҳамда ижтимоий, педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш имконияти оширилган;
педагогик ёндашув асосида талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик модели мақсадни фаоллик ва ташаббускорликни ривожлантирувчи стратегик вазифаларни белгилаш, мазмунини шахсий-касбий масъулият ҳиссини бир бирига ўзаро боғлиқ таълим модулларига мувофиқлаштириш ва шарт-шароитларини фуқаролик позициясини мустаҳкамловчи муҳитга мослаштириш компонентларини структуралаш асосида такомиллаштирилган таклифлар “Общая педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли буйруғи билан тасдиқланган 438515-сонли гувоҳномасига мувофиқ). Ўқув қўлланма мазмуни орқали талабанинг шахсий ва касбий шаклланишида ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантириш асосий омил сифатида сингдирилган ва педагогик ёндашув асосида ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантиришнинг функсионал модели ва унинг босқичли таҳлили кенг ёритиб берилган;
талабаларда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг методикаси таълим жараёнида замонавий инновацион педагогик технологиялар (муаммоли таълим, кейс-стади, дебат)дан фойдаланиш, амалий ижтимоий фаолиятни тарбиявий ишлар тизимига визуализациялаш педагогик мониторинг воситаларини қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи билан тасдиқланган 970515-сонли гувоҳномасига мувофиқ). Қўлланма мазмуни талабаларда ижтимоий масъулият ҳиссини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёнининг таркибий қисми сифатида хизмат қилган; 
талабаларнинг ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантириш самарадорлиги инновацион-интерактив педагогик технологияларни қўллаш фаоллик ва фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга олиб келганлиги туфайли самарали мониторинг тизимини жорий этиш асосида оширилганга доир таклиф ва тавсиялардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган АИ-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида фойдаланилган. Натижада, талабаларда ижтимоий масъулият ҳиссини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизмлари ижтимоий ёндашувини қўллаш асосида такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish