Қаландарова Ўринпошша Юлдашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технологик таълим йўналиши талабаларини касбий компетентлигини шакллантириш методикаси”,
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped.3559.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Худайберганов Аниёз Ниязметович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлар доктори (DSc), профессор Ходжаниязов Сардор Умарович; педагогика фанлари доктори, профессор Утебаев Тажибай Тилеумуратович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини шакллантиришга қаратилган методикани такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик таълим йўналиши талабаларини касбий компетентлигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнидаги илмий-назарий манбаларни компетентликнинг таркибий компонентларига стратегик рефлекциялаш, инновацион омилларни лойиҳа, муаммоли таълим, рақамли ва интерактив технологиялардан фойдаланишга устуворлик беришни диагностик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш методикаси касбий фаолиятга тайёрлашни педагогик-технологик-инновацион методик ҳамкорликдаги интеграциялашган мазмунга модификациялаш, инновацион таълим усулларини малакавий амалиёт жараёнларидаги квази-профессионал фаолиятга интерпретациялаш асосида такомиллаштирилган;
технологик таълим йўналиши талабаларини касбий компетентлигини шакллантириш модели ижодий ва инновацион фикрлашини мақсадли стратегик таъминот мазмунига сингдириш, ўқув-методик таъминотни интерактив технологиялар (“Профи течнологй”, “Квази-профессион”, “Cасе-студй”)га аутентиклигини ўзаро узвий алоқада ишлашини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини касбий компетентлигини шакллантириш самарадорлиги компетентликка асосланган таълимни квази-профессионал фаолиятга интеграциялаш, технологик ва амалий тайёргарликни инновацион рақамли таълим муҳитига дедуксиялаш ва диагностик баҳолаш тизимини киритиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик таълим йўналиши талабаларининг касбий компетентлигини шакллантиришда, илмий-назарий манбаларни компетентлик компонентларига мос рефлекциялаш ҳамда лойиҳа, муаммоли, рақамли ва интерактив таълим технологияларидан устувор фойдаланиш асосида:
технологик таълим йўналиши талабаларини тайёрлаш муаммолари, уларнинг касбий компетентлигини (интерфаол методлар, инновацион таълим технологиялари асосида) шакллантиришда узвийлик, тизимлилик ва инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида педагогик жараёнлар таҳлил қилишга оид таклифлар “Технологик таълимда инновацион педагогик технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 91-сон буйруғига асосан берилган 20-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада машғулотлар учун методик материаллар танлашга оид касбий компетенсиялари узвийлик, тизимлилик ва инновационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида ривожлантиришга эришилган;
инновацион метод ва технологияларни самарали қўллаган ҳолда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг малакавий амалиёт жараёнларидаги касбий компетентлигини шакллантиришда квази-профессионал фаолияти ташкил этилди ва тизимлаштириш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология таълимида илғор педагогик технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи асосида берилган 699040-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада технологик таълим йўналиши талабаларини касбий компетентлигини дидактик ва ўқув-методик таъминотини ривожлантиришга эришилган;
методик таъминотни ривожлантириш босқичлари (тайёргарлик, асосий ва якунловчи) ҳамда инновацион метод ва технологиялари (“Профи течнологй”, “Квази-профессион”, “Cасе-студй”) самарали қўллаш асосида такомиллаштириш моделини ишлаб чиқишга оид таклифлар “Технологик таълимда инновацион педагогик технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 91-сон буйруғига асосан берилган 20-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда касбий компетентликни шакллантириш методикаси моделини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак технология фани ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини назорат қилиш ҳамда баҳолаш мезонлари (репродуктив, продуктив ва креатив) асосида аниқлаштирилди ва инновацион касбий фаолиятга йўналтирилган амалий таълим кўникмаларини такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга таклифлар 2655-рақамли “Хоразм вилоятида ёшлар дафтарига кирган ёшларни банд бўлмаган ёшларни ва ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд оила фарзандларини касб-ҳунар, илм-фан тўгаракларида ўқитишни ташкил қилиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада бўлажак технология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожланганлик даражаларини назорат қилишга эришилган.