Каримов Ҳабибулла Қодомбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш механизмлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped6925.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Шарифзода Сардор Ўрозбой табиб ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Матчанов Нуржон Султамуратович; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Тожибоева Ҳилола Махмутовна. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари, педагогик шарт-шароитлари ва механизмларини аниқлаш ҳамда ўқувчи-ёшларда ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари гендер, социомаданий, социолингвистик тушунчалар мазмунини муаллифлик ёндашувига кўра таснифлаш, тенглик, маданий мулоқот ва ижтимоий масʼулиятни ривожлантирувчи педагогик назарияларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълим муҳитини гендер тенглик муҳитга консолидациялаш, ривожланиш мотивларининг гендер роллар ва функсияларнинг мутаносиблигини микросоциумга муваффақиятли мослаштириш асосида такомиллаштирилган; 
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели жамоада фаоллик ва ҳамкорликни гендер ёндашувнинг стратегик мақсадларга адаптациялаш, шахснинг ижтимоий-маданий мобиллигини репрезинтативлик, обективлик ва маҳсулдорликка имитациялаш асосида такомиллаштирилган;
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш самарадорлиги таълим мазмунини микросоциум ҳамкорлигида кучайтириш, психологик қўллаб қувватлашни синергетик, коллаборатив, шахсга йўналтирилган лойиҳавий технологияларини қўллаш ва мониторинг-баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари гендер, социомаданий, социолингвистик тушунчалар мазмунини муаллифлик ёндашувига кўра таснифлаш, тенглик, маданий мулоқот ва ижтимоий масʼулиятни ривожлантирувчи педагогик назарияларга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Педагогика тарихи ва назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан берилган 68-876 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришга шароит яратилган; 
гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг педагогик-психологик имкониятлари таълим муҳитини гендер тенглик муҳитга консолидациялаш, ривожланиш мотивларининг гендер роллар ва функсияларнинг мутаносиблигини микросоциумга муваффақиятли мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсияларидан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг №ФЗ-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2017-2022-йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга ошириш ва илмий натижаларини таълим жараёнига татбиқ этишда фойдаланилган. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2025-йил 27-майдаги 01-09/280 сонли маълумотномаси). Натижада, таълим тизими олдига қўйилаётган ҳозирги стратегик талабларни амалга оширишга хизмат қилган;
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели жамоада фаоллик ва ҳамкорликни гендер ёндашувнинг стратегик мақсадларга адаптациялаш, шахснинг ижтимоий-маданий мобиллигини репрезинтативлик, обективлик ва маҳсулдорликка имитациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогика тарихи” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғига асосан берилган 106-176 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш самарадорлигини ташхис этиш ва коррексияланиш мазмунини такомиллаштиришга шароит яратилган;
битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантириш самарадорлиги таълим мазмунини микросоциум ҳамкорлигида кучайтириш, психологик қўллаб қувватлашни синергетик, коллаборатив, шахсга йўналтирилган лойиҳавий технологияларини қўллаш ва мониторинг-баҳолаш тизимини жорий этиш асосида оширишга оид таклифлар “Педагогика тарихи ва назарияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 20-июндаги 11-05-3996/04 сонли маълумот-номаси). Натижада, гендер ёндашув асосида битирувчи синф ўқувчиларида ижтимоий-маданий компетентликни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish