Атабаева Меҳринисо Рузмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Хоразм шевалари амалий санъат лексикаси” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil5967
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Муродова Нигора Қулиевна, филология фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Фарҳод Курбанбаевич, филология фанлари доктори, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм шевалари амалий санъат лексикаси, хусусан, заргарлик, гиламчилик ва кулолчилик лексикасини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касб-ҳунар лексик тизими доирасида амалий санъатга оид луғавий бирликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва фаол қўлланиш хусусиятлари асосланиб, умумхалқ тили билан ўзаро муносабати, шевалараро фарқланиши, номинатив ва коммуникатив вазифалари, шунингдек, тилнинг касбий соҳа билан боғлиқ функсионал имкониятларини кенгайтиришдаги роли очиб берилган;
Хоразм шеваларидаги заргарлик, гиламчилик ва кулолчилик лексикасининг семантик хусусиятлари заргарлик лексик бирликларини тақилиш ўрнига, гиламчилик лексик бирликларини номинацион хусусиятларига ва кулолчилик лексик бирликларини ясалиш шакллари ҳамда вазифаларига кўра таснифлаш орқали асосланган;
заргарлик, гиламчилик ва кулолчиликка оид лексик бирликлар таркибий жиҳатдан содда (содда туб, содда ясама) ҳамда мураккаб таркибли лексемалар сифатида ойдинлаштирилиб, улар деривациясида фаол иштирок этувчи -лик (-лиқ), -(и)ш (-ш), -ма (-мä), -ча, -гич (-ғич), -гар, -ак (-оқ) ҳамда -иқ (-ȉқ) каби ясовчи аффиксларнинг лингвистик хусусиятлари исботланган;
заргарлик, гиламчилик ва кулолчиликка оид лексик бирликларнинг анор, анқо, қуш, балиқ, булбул, ой, шер боши ва мунчоқ каби тасвирларнинг ўзига хос коннотатив, магик, ҳимоявий ва эстетик маданий кодлари ҳамда мовий, зангори, феруза каби ранг атамаларининг рамзий каби лингвомаданий ва лисоний ҳамда гендер вариантлилик, ҳудудий лексик тафовутлар, касбий социолектлар, шунингдек, буюмларнинг эгаси мансуб бўлган ижтимоий мақом ҳамда табақаланишни кўрсатувчи кўрсаткичлар сингари социолингвистик хусусиятлари асосланиб, тил ва маданият билан алоқадорлиги, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий қатламлар, қадриятлар ва маънавий мерос билан боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм шевалари амалий санъат лексикаси тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
касб-ҳунар лексик тизими доирасида амалий санъатга оид луғавий бирликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва фаол қўлланиш хусусиятлари изчил ёритилиш жараёнида мазкур лексиканинг умумхалқ тили билан ўзаро муносабати, шевалараро фарқланиши, номинатив ва коммуникатив вазифалари, шунингдек, тилнинг касбий соҳа билан боғлиқ функсионал имкониятларини кенгайтиришдаги роли очиб берилиб, амалий санъат лексикасининг касб-ҳунар терминологияси тизимидаги ўрни ва унинг лексик-семантик майдон сифатида шаклланиши ёритилган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-июндаги №337/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг шева амалий лексикасига доир ёндашувлар, Хоразм шевалари амалий санъат лексикаси ифодаси ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлиллари билан бойитилишига эришилган;
Хоразм шеваларидаги заргарлик, гиламчилик ва кулолчилик лексикасининг семантик хусусиятлари заргарлик лексик бирликларини тақилиш ўрнига, гиламчилик лексик бирликларини номинацион хусусиятларига ва кулолчилик лексик бирликларини ясалиш шакллари ҳамда вазифаларига кўра таснифлаш орқали илмий асосланган натижаларидан, шунингдек, заргарлик, гиламчилик ва кулолчиликка оид лексик бирликлар таркибий жиҳатдан содда ҳамда мураккаб таркибли лексемалар сифатида ойдинлаштирилиб, улар деривациясида фаол иштирок этувчи -лик (-лиқ), -(и)ш (-ш), -ма (-мä), -ча, -гич (-ғич), -гар, -ак (-оқ) ҳамда -иқ (-ȉқ) каби ясовчи аффиксларнинг лингвистик хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 1-июлдаги 1154-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа замонавий ўзбек тилшунослигидаги ўзгаришлар, ундаги амалий санъат лексикаси тадқиқида электрон платформаларни яратиш юзасидан назарий қарашлар, Хоразм шевалари заргарлик, гиламчилик ва кулолчилик лексикаси таҳлилидаги таснифлар билан бойишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган;
Хоразм шевалари амалий санъат лексикасига хос бирликлар боъйича тоъпланган материаллар, уларнинг семантик, структур таҳлили натижасида чиқарилган хулоса ва талқинлардан, хусусан, заргарликдаги жиға, яримтирноқ, бутунтирноқ, кўкракдузий каби тақинчоқлар, палос, ғали каби гиламчилик, ибриқ, сарри, қопширма каби кулолчилик лексемаларининг хусусиятларига оид маълумотлардан Хоразм вилояти Маҳмуд Замахшарий номидаги ахборот-кутубхонаси фаолияти доирасида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020–2025-йилларда “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш” миллий дастури асосида 2020-йил 14-декабр 781-сон Қарори ижроси бўйича белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда фойдаланилган (Маҳмуд Замахшарий номидаги Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказининг 2025-йил 20-июндаги №01-02/106-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотчи томонидан тақдим этилган луғат ва илмий мақолалар китобхонлар эътиборига тақдим қилиниб, уларда воҳамиздаги заргарлик, гиламчилик ва кулолчилик лексикаси юзасидан назарий ҳамда амалий кўникмалар ҳосил бўлишига эришилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-октябрдаги ПФ-5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида мавзу тадқиқи юзасидан олинган заргарлик, гиламчилик ва кулолчиликка оид лексик бирликларнинг анор, анқо, қуш, балиқ, булбул, ой, шер боши ва мунчоқ каби тасвирларнинг ўзига хос коннотатив, магик, ҳимоявий ва эстетик маданий кодлари ҳамда мовий, зангори, феруза каби ранг атамаларининг рамзий каби лингвомаданий ва лисоний ҳамда гендер вариантлилик, ҳудудий лексик тафовутлар, касбий социолектлар, шунингдек, буюмларнинг эгаси мансуб бўлган ижтимоий мақом ҳамда табақаланишни кўрсатувчи кўрсаткичлар сингари социолингвистик хусусиятлари асосланиб, тил ва маданият билан алоқадорлиги, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий қатламлар, қадриятлар ва маънавий мерос билан боғлиқлиги далилланган натижалардан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан 2023-йил 30-ноябр куни эфирга узатилган “Очиқ мулоқот” ҳамда 2024-йил 17-октябр куни эфирга узатилган “Ассалом Хоразм!” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 16-июндаги № 445-сон маълумотномаси). Мазкур чиқишларда ҳар қандай тилнинг ривожида шеваларнинг, хусусан, касб-ҳунар ҳамда амалий санъат лексикасига оид бирликларнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги, уларнинг айримлари бугунги кунда истеъмолдан чиқиб борётганлиги хусусида фикрлар билдирилиб, Хоразм заргарлик, гиламчилик ҳамда кулолчилик лексик бирликларини оммалаштириш юзасидан тавсиялар берилган.