Машарипова Фарида Зокировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Эркин Самандар насрий асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятлари” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4778
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Курбониязов Гулмирза Алламберганович,  филология фанлари доктори, профессор; Матназаров Жавлон Кабулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Самандар насрий асарлари тили хусусиятларини  лингвопоетик ва лингвокултурологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Эркин Самандар насрий асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик  хусусиятларини очиб бериш орқали адибнинг ўзига хос услуби асосланган; 
 луғавий бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, хусусан, маънодош  (синоним), зид маъноли (антоним) сўзларнинг поетик функсиялари, шунингдек, диалектизм, фонетик, график ва морфологик воситаларнинг матнда экспрессив-эмоционал ва эстетик имкониятлари адабий матнга асосланиб далилланган;
ёзувчи  насрида бадиий-тасвирий ва экспрессив-синтактик воситаларнинг синтактик фигура, троплар, риторик сўроқ гаплар ва ундалма сингари турлари фаол қўлланилиши, бадиий-эстетик таъсирчанликни оширишга хизмат қилиши исботланган;
Эркин Самандар насрий асарларида лингвокултурологик сўзларнинг қўлланилиши, фразелогизм ва ўхшатишларнинг лингвомаданий хусусиятлари, ономастик бирликлардан маданий менталликни ифодалаш орқали адиб насрида ўзбек халқига хос дунёқараш, образли тафаккур, феъл-атвор, турмуш тарзи, қадриятлари, эътиқод ва анъаналари ўз аксини топганлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин Самандар насрий асарларининг  лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятлари, мавзу тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
Эркин Самандар насрий асарлари тилининг лингвопоетик ва лингвокултурологик  хусусиятларини тадқиқ этишда қўлланилган адибнинг тил воситаларидан фойдаланиш маҳорати,  сўзларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра турлари, шевага оид сўзлар, фонетик, график ва морфологик  воситалардан  ўзбек тилшунослигининг замонавий тадқиқ йўналишига  хос тараққиётни кўрсатувчи омиллардан бири эканлиги  ҳақидаги натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017– 2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 23-сентябрдаги 566/2-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда келтирилган илмий хулосаларга таяниб, ушбу воситалар адабиётимизда из қолдирган ҳар бир ижодкор асарлари тилини ўрганишнинг тилимиз ривожига таъсири, тадқиқотнинг эса тилшунослик тараққиётига қай даражада аҳамият кўрсатаётганлигини аниқлашда, қардош тиллардаги лингвопоетик бирликларнинг талқин қилиниши илмий қарашларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши белгиланган. Тадқиқот материаллари ўзбек ва қорақалпоқ тилшунослигида лингвопоетика ва лингвокултурология соҳаси тараққиёти учун муҳим илмий-назарий маълумотлар билан бойиган;
адибнинг луғавий бирликларнинг шаклий, мазмуний турлари, диалектизм, фонетик, график ва морфологик тил воситаларининг бадиий матн бутунлигини ҳосил қилишдаги имкониятлари кўрсатилиб, улар бадиий тасвир яратиш учун асос эканлиги, шунингдек, сўзлар ва уларнинг семалари ҳажмини кенгайтиришда ёзувчи асарлари тил бойлигидан фойдаланишнинг муҳим эканлиги ҳақидаги натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-сентябрдаги № 01/4-4488-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек тилининг бой имкониятлари, ўзига хос жиҳатларини кўрсатувчи илмий далиллар билан бойитишга ҳисса қўшган;
ёзувчи насрида бадиий-тасвирий ва экспрессив-синтактик воситаларнинг синтактик фигура, риторик сўроқ гаплар, троплар ва ундалма каби турлари фаол қўлланилганлиги, улар бадиий-эстетик таъсирчанликни оширишга, турли маъно нозикликларини ифодалашга хизмат қилганлиги ҳамда метафора, метонимия, ўхшатиш, градация, такрор, эмоционал гап ҳамда инверсиянинг поетик матн таркибидаги муҳим ўринга эгалиги бўйича аниқланган хулоса ва натижалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2025-йил 4-декабр куни “Адабий муҳит” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпанияси муассасасининг  2025-йил 13-мартдаги 222-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар кўрсатувларни маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish