Матназаров Шаҳзодбек Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Ўзбек тилидаги гул номларининг тарихий-лисоний тадқиқи” мавзусида 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil5991
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Раҳён Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Примов Азамат Искандарович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Нигора Қулмаматовна Муродова, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Равшан Юсупович Худойберганов, филология фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги гул номларини ифодаловчи атоқли ва турдош отларнинг тарихий-лисоний хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги гул номларининг лисоний мақоми гул номлари, фитонимлар ва фитонимик лексика каби терминларга муносабат асосида очиб берилган;
гул номларининг ономасиологик, лингвомаданий, лексик-семантик, ва тарихий-этимологик каби дифференциал хусусиятлари аниқланиб, ономастик тизим ва оддий лексикадаги ўрни ҳамда апеллятив ва ономастик қўлланиш, метафорик кўчим ҳамда сўз ясалишидаги фаоллиги каби лисоний қўлланиш қонуниятлари далилланган;
гул номларини ифодаловчи лола, наргис, атиргул, райҳон, сунбул, ёсуман, нилуфар, настарин ва заъфарон каби лисоний бирликларнинг бадиий матн ва халқ оғзаки ижоди намуналаридаги лингвопоетик ҳамда рамзий-метафорик кўлами очиб берилган;
гул номларнинг миллий дунёқарашдаги муҳаббат, садоқат, ҳаё, нафосат, поклик, шунингдек, эзгулик ва олийжаноблик сингари эстетик-маданий юки ва консептуал мазмуни лингвомаданий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида гул номларининг тарихий-лисоний тадқиқини амалга ошириш асосида: Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобилли иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. Жумладан, лойиҳада янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилининг ўзбек тилидаги фитонимларнинг туркий, эроний, арабий ва бошқа лексик қатламлар билан боғлиқ масалаларига, аниқланган лексик қатламларнинг фолклор матнларидаги лингвопоетик ва лингвомаданий функсияларини аниқлашдаги аҳамиятига, ўзбек халқи когнитациясида улар билан боғлиқ миллий-ментал хусусиятларнинг акс этиши жиҳатларига аҳамият қаратилган ва диссертациянинг хулосаларига таянилган.
Гул номларини ифодаловчи лола, наргис, атиргул, райҳон, сунбул, ёсуман, нилуфар, настарин ва заъфарон каби лисоний бирликларнинг бадиий матн ва халқ оғзаки ижоди намуналаридаги лингвопоетик ҳамда рамзий-метафорик кўлами ҳақидаги маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида давлат илмий техника дастурлари доирасида 2022–2023-йилларда бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган. Жумладан, фитонимларнинг туркий, эроний ва арабий қатламларнинг таркиби, ўзига хос фонетик ва семантик хусусиятлари тизимли таҳлил асосида аниқланган ва асосланган. Турли лексик қатламларга мансуб сўзларнинг мумтоз матнлардаги лингвопоетик ва лингвомаданий вазифалари аниқланиб, уларнинг хусусиятлари далилланган.
Гул номларининг синонимик, антонимик ва полисемик хусусиятлари, ўзбек тилининг лексик фондидаги ўрни ва функсияларига оид хулосалардан, шунингдек, гул номларнинг миллий дунёқарашдаги муҳаббат, садоқат, ҳаё, нафосат, поклик, шунингдек, эзгулик ва олийжаноблик сингари эстетик-маданий юки ва консептуал мазмуни лингвомаданий жиҳатдан таҳлил қилиниши натижасидаги умумлашмалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Хоразм”, “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатувларида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-сентябрдаги 912-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда тарихий ономастиканинг аҳамияти ва ўзига хосликлари кенгроқ очиб берилган, шу билан бир қаторда, гул номларининг лисоний табиати ҳамда ўзига хосликлари масаласини илмий-оммабоп тарзда етказилишига эришилган.