Жалилов Бахтиёр Тулановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): “Инглиз тилида прецедентлик феноменининг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʼйхатга олинган рақам: B024.4.PhD/Fil400.
Илмий раҳбар: Маматов Абдимурод Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.FIl.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафрузхон Нумонжоновна, филология фанлари доктори, доцент; Ашуров Шахобиддин Саидович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилидаги прецедент ҳодисаларни ифодаловчи тил бирликларининг структур-семантик, коммуникатив-функсионал ва лингвокултурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прецедентлик ҳодисаларини таркибий қисми бўлган прецедент матн, прецедент вазият, прецедент ном, прецедент айтимлар вербал ва новербал воситалар билан ифодаланиши, инглиз тилида прецедент ҳодисаларни тил сатҳларидаги “эмик” бирликлар, фонема, морфема, лексема, фразема ва сентенсема каби гуруҳлар орқали воқелантирилиши кузатилиши асослаб берилган;
инглиз тилидаги прецедентлик ҳодисаларини ифодаловчи фонтетик, морфологик, лексик, фразеолок тил бирликларининг нутқий коммуникацияларда қўлланилиши статистикаси ишлаб чиқилган;
инглиз тилида прецедентлик ҳодисаларининг структурал-семантик ва диффренсиал жиҳатларини воқеалантиришда морфологик бирликлар -гате, -иан, -ист, ре-, ун-, мега- каби аффикслар орқали ифодалаиниши аниқланган;
прецедент ҳодисаларнинг лингвокултурологик концептларни акс эттириши тилда фразеологик бирликларнинг пайдо бўлишининг муҳим манбаси эканлиги, фразеологик бирликлар семантикасидаги кўчма ва коннотатив маъноларни аниқлашда прецедентликка асосланиши очиқланганю
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
прецедентлик ҳодисалар вербал ва новербал воситалар билан ифодаланиши, инглиз тилида “эмик” бирликлар орқали воқеалантирилиши, уларни ифодаловчи тил бирликлари нутқий коммуникацияларда қўлланилиши замонавий тилшуносликнинг устувор йўналишларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари то'г'рисидаги ма'лумотларга оид илмий-назарий хулосалардан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Alumni Outreach Program дастури доирасида 2020-2021-йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ800-20-ИН-0106 рақамли “Virtual Workshop on Collaborative Action Research for English Teachers” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 25-октябрдаги 1126-04-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили нутқий қўлланишида прецедентлик ҳодисалар вербал ва новербал воситалар билан ифодаланиши ва “эмик” бирликлар орқали воқеалантирилиши очиб берилган;
инглиз тилида прецедент ҳодисаларнинг структурал-семантик ва диффренсиал жиҳатларини воқелантиришда морфологик бирликларни ўрганиш ва шарҳлаш, тилда прецедент ҳодисаларнинг когнитив, концептуал ва лингвокултурологик ифода воситаси сифатидаги ўрнини белгилаб бериш борасидаги тадқиқот натижаларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда С-ЭCАГД-18-CА-0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланлган. Лойиҳа 2020-2022-йилларга мўлжалланган. (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 3-декабрдаги 148-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилида прецедент ҳодисаларнинг структурал-семантик ва диффренсиал жиҳатларини воқелантиришда аффикслар орқали ифодаланишини аниқлашга муваффақ бўлинган;
прецедент ҳодисаларнинг лингвокултурологик концептларини акс эттририши тилда фразеологик бирликларнинг пайдо бўлиши, уларнинг иккиламчи номинатив ва концептлар ифода воситаси сифатидаги аҳамиятини таҳлил қилиш жиҳатлари ҳақидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришларнинг 2023-2024-йил сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтган. (“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 13-сентябрдаги Ўз/к-04-36-1013-сон маълумотномаси). Натижада прецедентлик ҳодисаларларни ифодаловчи тил бирликлари адабий, бадиий ва медиа тилида кенг қўлланувчи, нутқнинг ҳиссий-экспрессив жиҳатларини очиб берувчи муҳим манба сифатида татбиқ этилган.