Тажиева Нодира Юсупжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коммуникатив ёндашув асосида талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4564
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетида
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади коммуникатив ёндашув асосида талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришнинг назарий-методик таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш методикасининг назарий асослари гуманистик таълим, маданий ривожлантириш, ижтимоийлашув, фаолият ва коммуникация назарияси консепсиялари, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, аксиологик, компетенциявий, маданий-тарихий, интегратив ёндашувларга асосланган ҳолда аниқлаштирилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели муомала муҳитининг ўзига хослигини англаш, маданий турли туманликни яратиш, мулоқот-муомала жараёнини фаоллаштириш, ҳиссий хабардорлик ва эмпатия, толерантлик ва зиддиятларни бартараф этиш, маданиятшунослик компетенциясини шакллантирувчи методикалар, рефлекциялаш асосида бўшлиқларни коррексиялаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда диагностик тайёрлаш, мотивацион-йўналтирувчи, мазмунга асосланган таълимий, амалий, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи, барқарорлаштириш механизмларини ижодий татбиқ этиш босқичларини қўллашни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш жараёни эмоционал-психологик, ахлоқий-қадриятли, рефлексив-психологик, ижтимоий-психологик, этномаданий характердаги методик-психологик йўналишларни комплекс тарзда талқин этиш механизмларини қўллаган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш мазмуни когнитив, амалий, қадриятли-мотивацион, эмоционал-рефлексив билимлар интерграцияси, уни танлаш принциплари илмийлик, тизимлилик, амалиётга йўналтирилганлик, қадрияларга асосланганлик, маданий мувофиқлик ва амалга ошириш босқичлари диагностик-мотивацион, когнитив-ахборотли, амалий-фаолиятли, рефлексив-тузатиш, барқарорлаштиришни назарда тутган ҳолда аниқаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коммуникатив ёндашув асосида талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш методикасининг назарий асосларини гуманистик таълим, маданий ривожлантириш, ижтимоийлашув, фаолият ва коммуникация назарияси консепсиялари, шахсга йўналтирилган, фаолиятли, аксиологик, компетенциявий, маданий-тарихий, интегратив ёндашувларга таянган ҳолда аниқлаштиришга оид таклифлардан ФЗ-2016-0909111822 - сонли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш техналаогиялари” (2017-2020-й.й) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ТДПУнинг 2025-йил 7-июлдаги 22-01-151/22-сонли маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълим жараёнида талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришда аксиологик, компетенциявий, маданий-тарихий, интегратив ёндашувларни самарали қўллаш имконияти яратилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини муомала муҳитининг ўзига хослигини англаш, маданий турли туманликни яратиш, мулоқот-муомала жараёнини фаоллаштириш, ҳиссий хабардорлик ва эмпатия, толерантлик ва зиддиятларни бартараф этиш, маданиятшунослик компетенциясини шакллантирувчи методикалар, рефлекциялаш асосида бўшлиқларни коррексиялаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда диагностик тайёрлаш, мотивацион-йўналтирувчи, мазмунга асосланган таълимий, амалий, фаолиятли, рефлексив-баҳоловчи, барқарорлаштириш механизмларини ижодий татбиқ этиш босқичларини қўллаш асосида ишлаб чиқилганлигига оид маълумотлар “Педагогика-психология ва психологияни ўқитиш методикаси” дарслигида ўз ифодасини (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи, 233-177 рақамли нашр гувоҳномаси) топган. Натижада, талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришга оид муҳим дидактик манбалар ишлаб чиқилган ҳамда маданиятшунослик компетенциясини шакллантирувчи методикалар ва рефлекциялаш асосида талабалардаги бўшлиқларни коррексиялаш имкониятлари кенгайтирилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш жараёнида эмоционал-психологик, ахлоқий-қадриятли, рефлексив-психологик, ижтимоий-психологик, этномаданий характердаги методик-психологик йўналишларни комплекс тарзда талқин этишга оид тавсиялардан ФЗ-2016-0909111822 - сонли “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш техналаогиялари” (2017-2020-й.й) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ТДПУнинг 2025-йил 7-июлдаги 22-01-151/22-сонли маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълим жараёнида талабаларда муомала маданиятини ривожлантиришда эмоционал-психологик, ахлоқий-қадриятли, рефлексив-психологик, ижтимоий-психологик, этномаданий, методик-психологик йўналишларни комплекс қўллаш механизмлари тадбиқ этилган;
талабаларда муомала маданиятини ривожлантириш мазмунини когнитив, амалий, қадриятли-мотивацион, эмоционал-рефлексив билимлар интерграцияси, уни танлаш принципларини илмийлик, тизимлилик, амалиётга йўналтирилганлик, қадрияларга асосланганлик, маданий мувофиқлик ва амалга ошириш босқичларини диагностик-мотивацион, когнитив-ахборотли, амалий-фаолиятли, рефлексив-тузатиш индикаторлари билан барқарорлаштиришга оид таклифлардан “Педагогика-психология ва психологияни ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи, 233-177 рақамли нашр гувоҳномаси) фойдаланилган. Натижада, олий педагогик таълим муомала маданиятини ривожлантиришда когнитив, амалий, қадриятли-мотивацион, эмоционал-рефлексив билимлар интерграциясини таъминловчи методикларни ўзида мужассам қилган ўқув манбалари билан бойитилган.