Холмирзаев Нуриддин Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3482
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилшод Қодирович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Каттақурғон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришни илмий жиҳатдан асослаш ҳамда методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантиришнинг структур жиҳати касбий фаолияти хусусиятлари, унинг функсияларининг ўзига хосликларини ҳисобга олишга қаратилган рақамли-маданий мослашувчанлик, инклюзив эмпатия, глобал фуқаролик таълими каби компетенцияларнинг компонент ҳосил қилувчи элементларини мақсадли тартибда киритиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш мазмуни квазикасбий фаолиятга йўналтирилган, қадриятли-мотивацион, коммуникатив ва фаолиятли таркибий асосларга мувофиқ ижтимоий-маданий вазиятларга асосланган ўқитиш амалиётини лойиҳавий фаолият билан интеграциясини таъминлаш механизмини мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш моделининг амалий компоненти педагогик вазиятларни чуқур идрок этиш ва ёрқин фикрлаш тажрибасини ҳосил қилиш жараёнини оптималлаштиришга қаратилган коммуникатив, умуммаданий, эвентли, витаген таълим технологияларни фаолият мақсадига идентив тарзда адаптив лойиҳалаш даражаларига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари позитив ривожлантирувчи ва саноген муҳитни қарор топтириш, касбий ўсиш тренингларини шахсий ва касбий деформацияларнинг олдини олишга мос тарзда амалга ошириш, эвристик ва ижтимоий-адаптив модуллар асосида таълим мазмунини трансформациялаш амалиётини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-маданий компетентликни ривожлантириш тузилмасини касбий фаолияти хусусиятлари, унинг ижтимоий-маданий функсияларининг ўзига хосликларини ҳисобга олишга қаратилган рақамли-маданий мослашувчанлик, инклюзив эмпатия, глобал фуқаролик та ълими каби компетенцияларнинг компонент ҳосил қилувчи тизимини мақсадли структурлаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Чанге Аcадемй дастури доирасида “ИНПРОДЕC” (Интенсив касбий ривожланиш маркази) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директорининг 2024-йил 4-декабрдаги маълимотномаси). Натижада, интенсив касбий ривожланиш жараёнида ижтимоий-шахсий фаолликни ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш мазмунини квазикасбий фаолиятга йўналтирилган, қадриятли-мотивацион, коммуникатив ва фаолиятли таркибий асосларга мувофиқ ижтимоий-маданий вазиятларга асосланган ўқитиш амалиётини лойиҳалавий фаолият билан интеграциясини таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика ва психология таълим йўналиши учун “Креатив педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйругʻи, 333-351-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий креативликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантириш моделининг амалий компонентини педагогик вазиятларни чуқур идрок этиш ва ёрқин фикрлаш тажрибасини ҳосил қилиш жараёнини оптималлаштиришга қаратилган коммуникатив, умуммаданий, эвентли, витаген таълим технологияларни фаолият мақсадига идентив тарзда адаптив лойиҳалаш даражаларига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Change Academy дастури доирасида “INPRODEC” (Интенсив касбий ривожланиш маркази) лойиhасини ишлаб чиqишда фойдаланилган (Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директорининг 2024-йил 4-декабрдаги ма’лимотномаси). Натижада, бўлажак ўqитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг герменевтик технологияларини такомиллаштиришга хизмат qилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари позитив ривожлантирувчи ва саноген муҳитни қарор топтириш, касбий ўсиш тренингларини шахсий ва касбий деформацияларнинг олдини олишга мос тарзда амалга ошириш, эвристик ва ижтимоий-адаптив модуллар асосида таълим мазмунини трансформациялаш амалиётини кенгайтириш орқали такомиллаштирилга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика ва психология таълим йўналиши учун “Креатив педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйругʻи, 333-351-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.