Сирожиддинова Шаҳрибону Сирожиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йўқотилган жаннат мотиви ва унинг поетикаси (Жон Милтоннинг “Йўқотилган жаннат”, Абдулла Ориповнинг “Одам ва шайтон” ва Назар Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” асарлари мисолида)” мавзусидаги 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2025.2.DSc/Fil1025
Илмий маслаҳатчи: Раҳимов Ғанишер Худойқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/2025.27.12. Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Пардаева Зулфия Жўраевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Давронова Маҳфуза Исроиловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ж.Милтоннинг “Йўқотилган жаннат” достони Абдулла Ориповнинг “Одам ва шайтон” шеърий қиссаси ва Н.Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” романида “йўқотилган жаннат” мотивининг бадиий талқини ва поетик ифодасини таҳлил қилиш орқали, бу мотивнинг диний, фалсафий ва эстетик қатламларда қандай ёндашувлар билан ифодаланганини аниқлаш, шунингдек, Шарқ ва Ғарб адабий тафаккуридаги муштараклик ва тафовутларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ж.Милтоннинг “Йўқотилган жаннат” достони, Абдулла Ориповнинг “Одам ва шайтон” қиссаси ва Н.Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” романида гуноҳ ва нажот, манавий таназзул, ҳаётий синов ва руҳий изтироб тушунчалари поетикаси Ғарб ва Шарқнинг диний, фалсафий ва дидактик донишмандлиги билан тасвир этилганлиги исботланган;
Ғарб ва Шарқ адабиётида “йўқотилган жаннат” мотивининг диний-фалсафий, эстетик ҳамда бадиий контекстлари бир-бирига қиёсий ёндашувда очиб берилиб, ижодкорларнинг жанр ва шакл нуқтаи назаридаги қарашлари ҳамда уларнинг услуб борасидаги изланишлари ва мотивни бадиий асарга олиб киришидаги позицияси аниқланган;
“Йўқотилган жаннат” мотивининг А.Ориповда анъанавийликка урғу берилиши, Н.Эшонқулда модернча талқин этилиши, замонавий ўзбек адабиётида йўқотилган Жаннат тушунчасининг функсионал-эстетик юкламага эга экани илк бор изчил очиб берилиб, унинг аҳамияти “Одам ва шайтон” қиссаси ҳамда “Тақиқ меваси” романи мисолида белгиланган;
мотивга Ж.Милтон, А.Орипов ҳамда Н.Эшонқулнинг муаллифлик ёндашуви теологик асосга эга эканлиги орқали инсониятнинг азалий қадриятлари – гуноҳ, озодлик, танлов, илоҳий жазога муносабат каби тушунчаларнинг бадиий акс эттирилиши илмий асосланган;
адабий тафаккурда жаннат образининг йўқотилиши орқали мавжудлик, руҳият ва ахлоқий мезонларнинг Одам Ато, Момо Ҳаво ва Шайтон образларининг ички дунёси, руҳий изтироблари, танлов ҳамда фожиаларнинг руҳиятига таъсири масаласи адабий-фалсафий нуқтайи назардан ёритилиб, асарларидаги ифодаси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий адабиётда “Йўқотилган жаннат” мотиви ва унинг поетикаси” муаммоси қиёсий-типологик тадқиқи Ж.Милтоннинг “Йўқотилган жаннат” достони, А.Ориповнинг “Одам ва шайтон” қиссаси ҳамда Н.Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” асарлари мисоли юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Ж.Милтоннинг “Йўқотилган жаннат” достони, А.Ориповнинг “Одам ва шайтон” қиссаси ҳамда Н.Эшонқулнинг “Тақиқ меваси” романида йўқотилган жаннат мотиви ўзаро қиёсий поетик таҳлил асосида ўрганилиб, асарлардаги Ғарб фалсафаси Шарқ донишмандлиги билан омухталаштирилган ҳолда тасвир этилганлиги борасидаги назарий хулосалардан РЕП-25112021/113- УзУДТ: “Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боглиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 29-августдаги №04/11-15618 сонли- маълумотномаси). Натижада адабиётшуносликда “Йўқотилган жаннат” мотиви Шарқ ва Ғарб тафаккурининг асосий ўзаги бўла олиши жаҳон адабиёти дурдоналарига оид материаллар ва хулосалар билан бойитилган;
Ғарбий ва Шарқий адабиётда “йўқотилган жаннат” мотивининг диний-фалсафий, эстетик ҳамда бадиий контекстлари бир-бирига қиёсий ёндашувда очиб берилиб, ижодкорларнинг ўзига хос позицияси аниқланганлигига оид хулосалардан ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-октябрдаги №04/11-22094 сонли маълумотномаси). Натижада Шарқ ва Ғарбнинг адабий қарашларида “Йўқотилган жаннат” мотивининг сайёр сюжетга эга эканлиги, асар матни орқали бу мотив ҳар икки қарашларда ўзига хосликни намоён этиши, унда ижодкор шахсининг мотивга ёндашиши жиҳатларини талқин этишда ёзувчи маҳорати, сюжетдан фойдаланишдаги индивидуаллигини аниқлашда фойдаланилган;
А.Орипов ва Н.Эшонқул ижодида бу мотивнинг янгича талқини ва замонавий ўзбек адабиётида қандай функсионал-эстетик юкламага эга экани илк бор изчил таҳлил қилиниб, ҳозирги адабий жараёнда мотивнинг аҳамияти белгиланганлигига оид назарий хулосалардан СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2026-йил 12-мартдаги № 945/02-сонли маълумотномаси). Натижада Н.Эшонқул анъаналардан фойдаланишда сайёр сюжетга мурожаат этиши, унда ижодкорнинг поетик маҳорати, образ яратишдаги ўзига хослигига оид назарий қарашларни бойитишга хизмат қилган;
мотивга берилган индивидуал муаллифлик ёндашуви (Ж.Милтон, А.Орипов ва Н.Эшонқулнинг) орқали инсониятнинг азалий қадриятлари – гуноҳ, озодлик, танлов, илоҳий жазога муносабат каби тушунчаларнинг бадиий акс эттирилиши илмий асосланганлиги тўғрисидаги илмий-амалий натижалардан АЛ-442105887-сонли-“Рақамли архив: Ўзбекистон Миллий архиви фондларининг онлайн йўл кўрсаткичини яратиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 6-ноябрдаги № 04/11-27059 сонли рақамли маълумотномаси). Натижада бу ижодкорларнинг асарларининг яратилишида бир қанча тарихий ва диний манбаларнинг асос бўлганлигига оид қарашлар аниқланган;
Адабий тафаккурда жаннат образининг йўқотилиши орқали инсонга оид мавжудлик, руҳият ва ахлоқий мезонларнинг қандай шаклланиши масаласи адабий-фалсафий нуқтайи назардан ёритилиб, бугунги асарларидаги ифодаси исботланганлиги борасидаги назарий хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 05-09-1676-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекоърсатувлар учун таййорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви ҳақидаги маʼлумотлар Самарқанд телерадиокомпанияси ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин йаратилган.