Ходжибоева Икбол Валиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: Таълимни модернизациялаш шароитида талабаларнинг иқтисодий компетенцияларини ривожлантириш методикаси (Қурилиш (бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш)” таълим йўналиши мисолида. 
Ихтисослик шифри: 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6630.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Болтаева Муҳайё Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.Т.15.04
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор;
Эргашева Фотимахон Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот номи: Қорақолпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш йўналишларида иқтисодий фанларни ўқитишнинг методикасини самарадорлигини оширишнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак қурилиш муҳандисларини тайёрлашда касбий малакаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, касбий билимлар, касбий фаолиятда стандарт, ностандарт фикрлаш ҳусусиятлари ва қурулиш-таъмирлаш жараёнларнинг виртуал муҳитини изчиллик ҳамда мантиқийлик асосида моделлаштириш орқали қурилиш-таъмирлаш жараёнларнинг иқтисодий сметаларини таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш ва прогнозлашга оид компетенциялари такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий билимларини ривожлантиришда ишбилармонлик (тадбиркорлик, инвесторлик) муҳитини имитация (ролли ўйинлар) қилувчи (ИнноБуилд, лойиҳалаш ва веб-квест технологияси), реал қурулиш-таъмирлаш жараёнларнинг дидактик лойиҳасига асосланган ўқув шароитларида амалий кўникмалар, мулоқот, музокара олиб бора олиш қобилиятларини рижовлантириш методикаси такомиллаштирилган;
қурилиш муҳандисларининг касбий билимлари ва иқтисодий тафаккурини ривожлантиришнинг ташкилий тузулмавий моделини соҳа иқтисодиётини ўқитиш жараёнида лойиҳа-инвестициявий қарорлар қабул қилишда инновацион технологияларни метакогнитив таркибий йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида қурилиш йўналиши талабаларининг иқтисодий компетенциясини ривожлантириш мезонлари ва индикаторлари асосида шакллантириш жараёнининг самарадорлигини белгиловчи когнитив, коммуникатив-фаолиятли, иқтисодий-топшириқли, муаммоли, креатив ва рефлексив ёндашувларнинг ўқув жараёнига интеграциялаш асосида илмий-методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида талабаларнинг иқтисодий компетенциясини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бўлажак қурилиш муҳандисларини тайёрлашда касбий малакаларини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, касбий билимлар, касбий фаолиятда стандарт, ностандарт фикрлаш ҳусусиятлари ва қурулиш-таъмирлаш жараёнларнинг виртуал муҳитини изчиллик ҳамда мантиқийлик асосида моделлаштириш орқали қурилиш-таъмирлаш жараёнларнинг иқтисодий сметаларини таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш ва прогнозлашга оид компетенциялар “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” фани мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқот марказининг 2025-йил 9-июндаги 02/01-01-206-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг иқтисодий компетенциясини ривожлантиришга хизмат қилган; 
қурулиш муҳандислариниг касбий билимларини ривожлантиришнинг ташкилий тузулмавий моделини соҳа иқтисодиётини ўқитиш жараёнида иқтисодий тафаккурни лойиҳа-инвестициявий қарорлар қабул қилишда инновацион технологияларни метакогнитив таркибий йўналтириш асосида мазмунан ривожлантирилганга оид билимлар, тавсиялар ҳамда кўникмалар “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-мартдаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича №2853-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак қурувчи-муҳандисларнинг касбий ва иқтисодий кўникмаси, фанга оид билимларини ривожлантириш, касбга йўналтирилган таълим самарадорлигини ошириш ҳамда таълим жараёнининг методик таъминотини такомиллаштириш имконини берган;
талабаларнинг касбий билимларини ривожлантиришда ишбилармонлик (тадбиркорлик, инвесторлик) муҳитини имитация (ролли ўйинлар) қилувчи, реал қурулиш-таъмирлаш жараёнларнинг дидактик лойиҳасига асосланган ўқув шароитларида амалий кўникмалар, мулоқот, музокара олиб бора олиш қобилиятларини рижовлантириш методикаси такомиллаштиришга оид хулоса ва тавсияларни ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқот марказининг 2025-йил 9-июндаги 02/01-01-206-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг иқтисодий компетенциясини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 
олий таълим муассасаларида қурилиш йўналиши талабаларининг иқтисодий компетенциясини ривожлантириш мезонлари ва индикаторларига асосланган шакллантириш жараёнининг самарадорлигини белгиловчи когнитив, коммуникатив-фаолиятли, иқтисодий-топшириқли, муаммоли, креатив ва рефлексив ёндашувларнинг ўқув жараёнига интеграциялаш асосида таълимнинг самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Наманган давлат техника университетининг 2026 йил 10-апрелдаги №01/10-09/1634-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак қурувчи-муҳандисларда лойиҳалаш ва тадбиркорлик кўникмасини ривожлантириш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини, ўзлаштириш кўрсаткичларини ҳамда иқтисодий компетенциясини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish