Хаитова Шахноза Ғолибжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амалий машғулотлар асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.1.PhD/Ped9498.
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Бозорова Саодат Жамоловна,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Нарбаев Азамат Баҳрамович
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: амалий машғулотлар асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган методик тизимни ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини тажриба-синов орқали асослаш.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак мутахассисларнинг амалий машғулотлар асосида касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ихтисослик фанларини ўқитишда тафаккурни ривожлантирувчи методлар тизимини Блоом таксономиясининг когнитив даражалари билан интеграцияланиб,  ўқув мазмуни “билиш–тушуниш–қўллаш–таҳлил–синтез–баҳолаш” босқичлари бўйича қайта структуралаштирилиб, касбий компетенциянинг мотивацион, когнитив, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари билан ўзаро уйғунлаштирилди ҳамда юқори даражадаги тафаккур операцияларини (аналитик, креатив ва рефлексив фаолиятни) босқичма-босқич аниқлаштирилган;
амалий машғулотлар асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини  ривожлантириш методикаси моделида амалий кузатувчанликни фаоллаштириш, синергетик-мослашувчан ёндашувни қўллаш ҳамда илмийлик, кетма-кетлик ва кўргазмалилик тамойиллари асосида саноген тафаккур ва рефлексив кўникмаларни босқичма-босқич шакллантириш, фазовий тасаввурни ривожлантириш ҳамда назарий билимларни амалий фаолиятга трансфер қилиш механизмини таъминловчи интеграллашган касбий компетентликнинг мотивацион, когнитив ҳамда операцион-рефлексив компонентлари такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассисларнинг амалий машғулотлар бажариш жараёнида касбий компетентлигини ривожлантиришнинг мазмун ва талаблари, процессуал асослари интерфаол таълим компонентларини қамраб олган идентификацияшга асосланган таълим ресурсларини адаптив қўллаш ҳамда компетенциявий талабларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассиларнинг амалий машғулотлар бажариш жараёнида касбий компетентликни баҳолаш мезонлари ва индикаторлари ишлаб чиқилиб, таклиф этилган методиканинг самарадорлигини баҳоловчи тажриба-синов ишларини ташкил этилди ҳамда натижалар математик-статистик методлар асосида аниқлаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амалий машғулотлар асосида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ихтисослик фанларини ўқитишда тафаккурни ривожлантирувчи методлар тизимини Блоом таксономиясининг когнитив даражалари билан интеграцияланиб, ўқув мазмуни “билиш–тушуниш–қўллаш–таҳлил–синтез–баҳолаш” босқичлари бўйича қайта структуралаштирилиб, касбий компетентликни амалий машғулотлар жараёнида шакллантиришнинг мезон ва индикаторлари тизими  “Генерал астрономй” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025- йил 14- апрелдаги 136-сонли буйруғи №242024) дарслиги, “Астрономия ўқитишда ахборот технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 7- майдаги 149-сонли буйруғи №783334) дарслиги, “Астрономиядан масалалар ечиш методикаси” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025- йил 14- апрелдаги 136-сонли буйруғи №171902)  номли дарслиги ишлаб чиқилди.  Натижада касбий компетенциянинг мотивацион, когнитив, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳоловчи компонентлари билан ўзаро уйғунлаштирилди ҳамда юқори даражадаги тафаккур операцияларини (аналитик, креатив ва рефлексив фаолиятни) босқичма-босқич аниқлаштирилган;
амалий машғулотлар асосида боълажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини  ривожлантириш методикаси модели амалий кузатувчанликни фаоллаштириш, синергетик-мослашувчан ёндашувни қўллаш ҳамда илмийлик, кетма-кетлик ва кўргазмалилик тамойилларига асосланган ўқув қўлланмалар “СТЕАМ таълим тизимида физика астраномияни ўқитиш фанидан лабаратория машғулотлари” ўқув қўлланма (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 27- декабрдаги 485-сонли буйруғи №646168), “СТЕАМ таълим тизимида физика ва астрономияни ўқитиш” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024- йил 7- майдаги 149-сонли буйруғи №792673.) дарслиги мазмунига сингдирилган, саноген тафаккур ва рефлексив кўникмаларни босқичма-босқич шакллантириилди. Натижада фазовий тасаввурни ривожлантириш ҳамда назарий билимларни амалий фаолиятга трансфер қилиш механизмини таъминловчи интеграллашган касбий компетентликнинг мотивацион, когнитив  компонентлари такомиллаштирилган;
боълажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг мазмун ва талаблари, процессуал асослари интерфаол таълим компонентларини қамраб олган Ўзбекистон Републикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказидан олинган маълумотномаси (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025- йил 23-октябрдаги 02/01-01-422-сон) мазмунига сингдирилди. Натижада, идентификацияшга асосланган таълим ресурсларини адаптив қоъллаш ҳамда компетенциявий талабларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак мутахассиларнинг касбий компетентликни баҳолаш мезонлари ва индикаторлари ишлаб чиқилиб, таклиф этилган методиканинг самарадорлигини баҳоловчи тажриба-синов ишларини ташкил этилиб, “Астрономиядан масалалар ечиш методикаси фанидан семинар машғулотлари” (Ўзбекистон Республикасининг фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 14-апрелдаги буйруғи №940404) ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилди, ҳамда натижалар математик-статистик методлар асосида аниқлаштирилган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish