Нормаматова Ҳилола Абдушукур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Ғарбий Турк хоқонлиги чоғи Чоч тангаларида давлатчилик анъаналарининг акс этиши”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tar2068
Илмий раҳбар: Ғайбулла Боллиевич Бобоёров, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Антропология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Антропология институти, DSc.05/2025.27.12.Tar.04.01
Расмий оппонентлар: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори, академик Сагдуллаев Анатолий Сагдуллаевич ва ЎзРФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Жуманиёзова Феруза Жуманазаровна
Етакчи ташкилот: Й. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғарбий Турк хоқонлиги чоғи Чоч тангаларидаги рамзий белгиларни таҳлил қилиш орқали исломдан олдинги Ўрта Осиё халқлари давлатчилик анъаналарини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Нисбатан содда сюжет ва мотивларга эга Ўрта Осиё воҳа ҳукмдорлари тангаларидан фарқли ўлароқ Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан Чочда бостирилган тангалар мураккаб композицияларни қамраб олгани аниқланиб, уларда ўрин олган қилич, қўшқилич, зооморф тахт, астрал белгилар (юлдуз, ярим ой ва унинг устида юлдуз ёки тўлин ой), тотем ҳайвонлар (от, туя, арслон, барс, қуш) каби қадимги турк давлатчилиги рамзлари билан боғлиқлиги далилланган;
Ғарбий Турк хоқонлиги жамиятида диний толерантлик ҳукм сургани хоқонликнинг Чочда зарб этилган тангаларда тангричилик (Тангри – хоқон, Умай – хотун (малика), ўқ-ёй, “алплик” (ҳарбий маҳорат) ва “билгалик” (донолик) тимсоллари бўлмиш туя), зардуштийлик (оташдон) ва христианлик (хоч тасвири), буддавийлик (чордана қуриб ўтириш) каби турли динлар билан боғлиқ рамзий тасвирлар ўрин олгани мисолида аниқланган;
Ғарбий хоқонликнинг Чочда зарб қилинган тангалари орасида отлиқ ҳукмдор ва унинг олдида идиш тутаётган малика (хотун) ҳамда гиламсимон тахтда чордона қуриб ўтирган ҳукмдор ва унга қилич тақдим қилаётган малика каби тасвирлар ўрин олган 2 та тип танга учраши аниқланиб, улардаги мотивлар Тангридан хоқонга бериладиган ҳокимият (қут - харизма)ни илоҳа Умайга менгзатилган хотун (малика) тақдим қилаётгани мисолида исботланган;
Ғарбий хоқонликка тегишли тангаларнинг битта турида тахтда чордона қурган ҳолда ўтирган ҳукмдор қўлида асо (ҳасса) тутган ҳолда тасвирлангани, асо қадимдан туркий халқлар мифологиясида донишмандлик, узоқ умрлилик, улуғворлик, куч-қудрат рамзи ҳисобланиб, хоқонлик тангасида асонинг акс эттирилиши унга ҳокимият рамзларидан бири сифатида қаралгани билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Турк хоқонлиги чоғи Чоч тангаларида давлатчилик анъаналарининг акс этиши мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Нисбатан содда сюжет ва мотивларга эга Ўрта Осиё воҳа ҳукмдорлари тангаларидан фарқли ўлароқ ушбу хоқонлик чоғида Чочда бостирилган тангалар мураккаб композицияларни қамраб олгани аниқланиб, уларда ўрин олган қилич, қўшқилич, зооморф тахт, астрал белгилар (юлдуз, ярим ой ва унинг устида юлдуз ёки тўлин ой), тотем ҳайвонлар (от, туя, арслон, барс, қуш) каби қадимги турк давлатчилиги рамзлари билан боғлиқлиги, Ғарбий Турк хоқонлигининг Чочда зарб қилинган тангалар орасида отлиқ ҳукмдор ва унинг олдида идиш тутаётган малика (хотун) ҳамда гиламсимон тахтда чордона қуриб ўтирган ҳукмдор ва унга қилич тақдим қилаётган малика каби тасвирлар ўрин олган 2 та тип танга учраши аниқланиб, улардаги мотивлар Тангридан хоқонга бериладиган ҳокимият (қут - харизма)ни илоҳа Умайга менгзатилган хотун (малика)ни ифодаланиши ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали давлат унитар корхонаси “Тақдимот” курсатувининг 2024-йил 10-июлдаги 06-31-837-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурда келтирилган Чочда бостирилган тангалар мураккаб композицияларни қамраб олгани аниқланиб, уларда ўрин олган қилич, қўшқилич, зооморф тахт, астрал белгилар, тотем ҳайвонлар каби қадимги турк давлатчилиги рамзлари билан боғлиқлиги, шунингдек, Ғарбий Турк хоқонлигининг Чочда зарб қилинган тангалари орасида отлиқ ҳукмдор ва унинг олдида идиш тутаётган хотун ҳамда гиламсимон тахтда чордона қуриб ўтирган ҳукмдор ва унга қилич тақдим қилаётган малика каби тасвирлар ўрин олган 2 та тип тангадаги мотивлар Тангридан хоқонга бериладиган ҳокимиятни илоҳа Умайга менгзатилган хотунни ифодаланиши каби маълумотлар кўрсатувни илмий далиллар билан бойитиш ва унинг оммабоплигини таъминлаш билан бирга, мамлакатимиз тарихининг янги қирраларини халқимизга етказишга хизмат қилган.
Ғарбий Турк хоқонлиги бошқаруви чоғида толериантлик ҳукм сургани ҳақидаги қарашлар хоқонлик томонидан Чочда зарб этилган тангаларда тангричилик (Тангри – хоқон, Умай – хотун (малика), ўқ-ёй, “алп”лик ва “билга”лик тимсоллари бўлмиш туя), зардуштийлик (оташдон) ва христианлик (хоч тасвири), буддавийлик (чордана қуриб ўтириш) каби элементлар ўрин олганлиги, Ғарбий хоқонликка тегишли тангаларнинг битта турида тахтда чордона қурган ҳолда ўтирган ҳукмдор қўлида асо (ҳасса) тутган ҳолда тасвирланганлиги туркий халқларда улуғворлик, куч-қудрат, ҳокимият рамзларидан бири ҳисобланиши Афросиёб деворий расмларида ҳам ўз исботини топганлиги, шунингдек, диссертация илмий натижалари асосидаги маълумотлар ва тақдим этилган тангалардан Ўзбекистон тарихи давлат музейининг “Нумизматика” фондини бойитишда ва экспозицияларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024-йил 27-августдаги 3/1255-1918-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари туркий давлатчилик анъаналари, Чочда зарб этилган тангаларда тангричилик, зардуштийлик, христианлик ва буддавийлик каби элементлар ўрин олганлиги тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам беради.