Турсунов Уктам Сайпуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбекистонда инсон омили билан боғлиқ ижтимоий жараёнлар:тарих ва таҳлил (1991-2025 йиллар Сурхондарё вилояти мисолида), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar872.
Илмий раҳбар: Саидахматов Шарифбек Тошпўлатович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2025 йилларда Ўзбекистонда инсон омили билан боғлиқ ижтимоий жараёнларнинг тарихий таҳлилини Сурхондарё вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими тарихан уч босқичда кечганлиги, унинг биринчи босқичи ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ эканлиги, иккинчи босқичда Совет давлатининг ногиронлар бўйича сиёсати мавжуд бўлишига қарамай уларнинг интеграцияси паст даражада бўлганлиги, учинчи босқич— мустақиллик йилларида ногиронлар жамиятлари фаолияти кенгайиб, давлат томонидан субсидия ва грантлар ажратилганлиги ҳамда уларнинг ҳуқуқий манфаатлари миллий ва халқаро ҳуқуқларга мос равишда такомиллаштирилганлиги асослаб берилган;
ногиронлар ва кам таъминланган аҳолини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимида тадбиркорлик субектлари ва ҳомийлик ҳаракатининг роли алоҳида аҳамият касб этганлиги, замонавий ижтимоий сиёсат доирасида “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”, “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши талаба”, “Энг яхши спортчи” каби танлов ва мукофотлар тизимининг жорий этилиши муҳим ижтимоий рағбатлантириш механизми сифатида намоён бўлганлиги, бу эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш имконини берганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда инклюзив таълимни жорий этилиши барча болалар учун тенг таълим олиш имкониятларини таъминлаганлиги, ногиронлиги бўлган болаларни касб-ҳунар таълимига йўналтириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва даромадини кўпайтириш асосида жамият ҳаётига тўлиқ жалб этишда муҳим аҳамият касб этганлиги, “Кўзни алмаштирувчи” номли мобил илованинг жорий этилиши кўзи ожизларнинг атроф-муҳитни аниқлаш, ҳаракатланиш ва турли обйектлар ҳақида овозли маълумот олиш имкониятларини кенгайтирганлиги далилланган;
Туббиётда “Сурхондарё тажрибаси”нинг кенг қолланилиши сурункали касаллиги мавжуд беморларни соғломлаштириш ва патронаж тизимини яхшилашда муҳим аҳамият касб этганлиги, тиббиёт муассасаларини янги диагностик жиҳозлар ва бошқа замонавий ускуналар билан таъминланиши беморларнинг Республика ва хорижий давлатларга қатновининг камайишига олиб келганлиги, электр энергияси билан таъминлаш бўйича махсус дастурни муваффақиятли амалга ошириш натижасида соғлиқни сақлаш муассасаларининг электр таъминотидаги узилишлар сони қисқарганлиги ва иш сифати янада  янада яхшиланишга эришилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда инсон омили билан боғлиқ ижтимоий жараёнлар: тарих ва таҳлил (1991-2025 йиллар Сурхондарё вилояти мисолида) асосида:
Ўзбекистонда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими тарихан уч босқичда кечганлиги, унинг биринчи босқичи ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш зарурати билан боғлиқ эканлиги, иккинчи босқичда Совет давлатининг ногиронлар бўйича сиёсати мавжуд бўлишига қарамай уларнинг интеграцияси паст даражада бўлганлиги, учинчи босқич— мустақиллик йилларида ногиронлар жамиятлари фаолияти кенгайиб, давлат томонидан субсидия ва грантлар ажратилганлиги ҳамда уларнинг ҳуқуқий манфаатлари миллий ва халқаро ҳуқуқларга мос равишда такомиллаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 14-январдаги 01-33/30-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.
Ногиронлар ва кам таъминланган аҳолини моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимида тадбиркорлик субектлари ва ҳомийлик ҳаракатининг роли алоҳида аҳамият касб этганлиги, замонавий ижтимоий сиёсат доирасида “Энг яхши ижтимоий лойиҳа”, “Энг яхши тадбиркор”, “Энг яхши талаба”, “Энг яхши спортчи” каби танлов ва мукофотлар тизимининг жорий этилиши муҳим ижтимоий рағбатлантириш механизми сифатида намоён бўлганлиги, бу эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш имконини берганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2026-йил 14-январдаги 01-33/30-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларда тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг кам таъминланган аҳолини ҳимоя қилишдаги ўрни тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
Ўзбекистонда инклюзив таълимни жорий этилиши барча болалар учун тенг таълим олиш имкониятларини таъминлаганлиги, ногиронлиги бўлган болаларни касб-ҳунар таълимига йўналтириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва даромадини кўпайтириш асосида жамият ҳаётига тўлиқ жалб этишда муҳим аҳамият касб этганлиги, “Кўзни алмаштирувчи” номли мобил илованинг жорий этилиши кўзи ожизларнинг атроф-муҳитни аниқлаш, ҳаракатланиш ва турли обйектлар ҳақида овозли маълумот олиш имкониятларини кенгайтирганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг иш фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 15-январдаги 10/35-сон маълумотномаси). Бу эса, аҳоли ўртасида инклюзив таълим ва ногиронларни таълим тизимига жалб этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган.
Туббиётда “Сурхондарё тажрибаси”нинг кенг қолланилиши сурункали касаллиги мавжуд беморларни соғломлаштириш ва патронаж тизимини яхшилашда муҳим аҳамият касб этганлиги, тиббиёт муассасаларини янги диагностик жиҳозлар ва бошқа замонавий ускуналар билан таъминланиши беморларнинг Республика ва хорижий давлатларга қатновининг камайишига олиб келганлиги, электр энергияси билан таъминлаш бўйича махсус дастурни муваффақиятли амалга ошириш натижасида соғлиқни сақлаш муассасаларининг электр таъминотидаги узилишлар сони қисқарганлиги ва иш сифати янада  янада яхшиланишга эришилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг иш фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 15-январдаги 10/35-сон маълумотномаси). Бу эса, маънавият тарғиботчилари орасида сурункали касаллиги бор беморларни соғломлаштириш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” тўғрисидаги тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish