Амирқулов Шухрат Олимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг илмий услубий асослари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. DSc/Iqt569.
Илмий маслаҳатчи: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12
Расмий оппонентлар: Тошматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Алишер Хаджимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Шахужаева Зебо Сафоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий ва методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “органик қишлоқ хўжалиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни табиат, инсонлар ҳаёти ва бутун тирик мавжудот ҳаётига салбий таъсир этмайдиган, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол фазаларидаги жараёнларни қонунчилик меёрларига мувофиқлаштирилган, инсон томонидан бузилган биосфера ва техносфера ўртасидаги мувозанатни тиклаш имконияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
органик қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни баҳолаш мезони, кўрсаткичлари ва алгоритми ҳамда маҳсулот сифати индексини аниқлаш услубиёти маҳсулотнинг сифат градацияси коэффициенти (0,01-1,0) оралиғида “чиқинди” (0,01-0,55), “ностандарт товар” (0,56-0,70), “стандарт товар” (0,71-1,0) сифатида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги унинг ташкилий тузилмасини органик типдаги майда товар хўжалиги (деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари) ҳамда инфратузилманинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик бозор моделига мувофиқлаштириш орқали асосланган;
бир гектар ер майдонидаги тупроқ унумдорлигининг нормативга нисбатан ўзгариш даражаси коэффициентига асосланиб ( > ёки  >1) бўлганда органик маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ижобий (субсидиялаш),  < ёки ( <1) бўлганда салбий (жаримага тортиш) рағбатлантириш ҳамда органик истеъмолчиларни маҳсулот харидининг 25 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидиялаш механизми таклиф этилган;
Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида қишлоқ хўжалиги ва унинг органик секторини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришнинг илмий услубий асослари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “органик қишлоқ хўжалиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини табиат, инсонлар ҳаёти ва бутун тирик мавжудот ҳаётига салбий таъсир этмайдиган, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол фазаларидаги жараёнларни қонунчилик меьёрларига мувофиқлаштирилган, инсон томонидан бузилган биосфера ва техносфера ўртасидаги мувозанатни тиклаш имконияти нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва менежмент асослари” номли ўқув қўлламани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 01 мартдаги №110-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инсон томонидан бузилган биосфера ва техносфера ўртасидаги мувозанатни тиклаш имконияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “органик қишлоқ хўжалиги” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
органик қишлоқ хўжалигида иқтисодий самарадорликни баҳолаш мезони, кўрсаткичлари ва алгоритми ҳамда маҳсулот сифати индексини аниқлаш услубиётини маҳсулотнинг сифат градацияси коэффициенти (0,01-1,0) оралиғида “чиқинди” (0,01-0,55), “ностандарт товар” (0,56-0,70), “стандарт товар” (0,71-1,0) сифатида баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи Қашқадарё вилоятининг Касби (“Ҳабиба Бобилова” ва “Бекмуродов Жавоҳир” фермер хўжаликлари), Нишон (“Ризоқулова Гулжамол” фермер хўжалиги) ва Китоб (“Бердимурод Полвон Эшонқулович” ва “Парчакент” фермер хўжаликлари) туманлари деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-676-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида органик қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш, ҳисоб ва мониторинг юритиш, маҳсулот сифатини бошқариш, харажатларни оптималлаштириш имкониятлари юзага келган ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини 4,5 % тежалиши ва рентабелликни 5,6 % ўсишига эришилган;
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги унинг ташкилий тузилмасини органик типдаги майда товар хўжалиги (деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари) ҳамда инфратузилманинг ижтимоий-иқтисодий ва экологик бозор моделига мувофиқлаштириш таклифи Шахрисабз ва Китоб туманлари деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-676-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятининг тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги аҳолининг иш билан бандлиги, қишлоқ хўжалигига яроқли бир бирлик ер майдони ҳисобига олинадиган даромадлар даражасининг ўсиши, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминланган;
бир гектар ер майдонидаги тупроқ унумдорлигининг нормативга нисбатан ўзгариш даражаси коэффициентига асосланиб ( > ёки  >1) бўлганда органик маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни ижобий (субсидиялаш),  < ёки ( <1) бўлганда салбий (жаримага тортиш) рағбатлантириш ҳамда органик истеъмолчиларни маҳсулот харидининг 25 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидиялаш механизми бўйича таклифи Касби (“Ҳабиба Бобилова” ва “Бекмуродов Жавоҳир” фермер хўжаликлари), Нишон (“Ризоқулова Гулжамол” фермер хўжалиги) ва Китоб (“Бердимурод Полвон Эшонқулович” ва “Парчакент” фермер хўжаликлари) туманлари деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-676-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг тупроқнинг табиий унумдорлигини оширишга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгариб, аввалги ер балл бонитетини пасайтириш орқали давлатдан субсидия олишга бўлган интилиш ўрнига, энди ер балл бонитетини ошириш ҳисобига қўшимча даромад олиш ва ер солиғини рағбат ҳисобидан қоплаш имкониятлари юзага келган;
Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида қишлоқ хўжалиги ва унинг органик секторини ривожлантиришнинг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-676-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш асосида 2025 йилда 34566 нафар аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш имкони юзага келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish