Кадирова Ирина Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертацияси мавзуси, ихтисослик шифри (илмий Даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудий туристик кластерини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари (Самарқанд вилояти мисолида”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3164
Илмий раҳбар: Эрмаматов Шоназар Жумақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият олиб кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.22/2025.27.12.I.01.01
Расмий оппонентлар: Очилова Хилола Фармоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Зулфия Иззатовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақаларда минтақавий туристик кластерни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатда туризм соҳасини стратегик тармоқ сифатида янада ривожлантириш, янги туристик кластерларни шакллантириш, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларни жалб этиш ҳамда туристик хизматлар экспорти ҳажмини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили ажратиладиган 50 миллиард сўм доирасида тиббий туризм кластерлари ходимларининг малакасини ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шунингдек, тиббий туризм кластерлари хизматларини халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилиш бўйича таклифлар асослаб берилган;
Самарқанд вилоятига хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш ҳамда янги туристик кластерларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Паяриқ ва Тайлоқ туманларини меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар хизматлар, тур операторлик ва турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига киритиш бўйича таклиф асослаб берилган;
Самарқанд вилоятининг ихтисослашуви, ресурс салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда инфратузилма имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида Иштихон, Қўшрабод, Ургут, Паяриқ Каттақўрғон ва Самарқанд туманларидаги 42 минг гектар узумзорлар ва 88 та маҳалла негизида органик майиз ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Майиз кластери”ни ташкил этиш орқали энотуризмни ривожлантириш ҳамда хорижий туристлар сонини 5 миллион нафарга етказишга қаратилган таклиф асослаб берилган;
туристик кластерлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида кўп омилли корреляцион-регрессион таҳлил асосида туризм ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини 2030-йилгача ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақавий туристик кластерлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббий туризм кластерлари ходимларининг туризм йўналишидаги фаолияти учун малакасини ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш, шунингдек тиббий туризм кластерлари хизматларини халқаро туризм ва тиббиёт ярмаркалари ҳамда кўргазмаларида тарғиб қилиш бўйича асосланган таклифлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратиш асосида, республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристларнинг ташрифини ташкил этиш ҳамда туристик хизматлар экспортини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш мақсадида мамлакат иқтисодиётида туризм соҳасини муҳим стратегик тармоқ сифатида ривожлантириш ва янги туристик кластерларни яратишга қаратилган 2025-йил 15-майдаги ПФ–87-сон “2025–2026-йилларда туристлар оқимини тубдан кўпайтириш ва туристик хизматлар ҳажмини жадаллик билан кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига киритилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Ҳудудларнинг туристик салоҳиятини изчил ўрганиш натижаларига кўра 2024–2027-йилларда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги №02-17/2416-сон маълумотномаси). Натижада кластерларда туристик фаолиятни фаоллаштириш ҳамда тиббий туризм кластерларини яратиш ташаббусларини тизимли амалга ошириш имкониятлари асослаб берилди;
Самарқанд вилоятига хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш ҳамда янги туристик кластерлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Паяриқ ва Тайлоқ туманларини меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар хизматлар, туроператорлик ва турагентлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган ҳудудлар рўйхатига киритиш бўйича асосланган таклифлар 2022-йил 24-декабрдаги ПҚ–455-сон “Самарқанд вилоятининг туристик ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда ҳудудни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” консепсияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига киритилди ҳамда Туризм қўмитаси томонидан 2024–2027-йилларга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги №02-17/2416-сон маълумотномаси). Таклифларни жорий этиш натижасида туристик ташкилотлар даромадлилиги 12 фоизга ошиши ҳамда Самарқанд вилояти туманларида туристик кластерларни шакллантириш учун қўшимча маблағлар ажратилиши таъминланди;
Самарқанд вилоятининг ихтисослашуви, ресурс салоҳияти, географик жойлашуви ва инфратузилма имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида Иштихон, Қўшрабод, Ургут, Паяриқ, Каттақўрғон ва Самарқанд туманларидаги 42 минг гектар узумзорлар ҳамда 88 та маҳалла негизида органик майиз ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Майиз кластери”ни ташкил этиш бўйича таклифлар 2025-йил 27-декабрдаги ПҚ–392-сон “Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига киритилди ҳамда Туризм қўмитаси томонидан “Ҳудудларнинг туристик салоҳиятини изчил ўрганиш натижаларига кўра 2024–2027-йилларда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-мартдаги №02-17/2416-сон маълумотномаси). Таклифларни жорий этиш натижасида ушбу ҳудудларда фермер хўжаликларини майиз кластерларига трансформация қилиш ҳамда энотуризмни ривожлантириш имкониятлари асослаб берилди;
кўп омилли корреляцион-регрессион таҳлил асосида туризм ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар туризм соҳасини ривожлантириш дастурлари, консепсиялари ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда, шунингдек Самарқанд вилоятида туристик кластерлар фаолиятини такомиллаштиришда Туризм қўмитаси томонидан 2026–2028-йилларга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 13-июндаги №03-10-17-5103-сон маълумотнома). Ушбу мақсадли кўрсаткичларнинг амалга оширилиши ҳудудда туристлар оқимининг кескин ошиши ҳисобига янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.