Қодирова Холида Салимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4625.
Илмий раҳбар: Шарипов Конгратбaй Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мансурова Наргиза Шамсидиновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “зиёрат туризми” тушунчасига оид илмий ёндашувлар асосида инсонларни ижтимоий-психологик қарашларини бойитиш, муқаддас жойларга маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташриф буюриши, ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик ва маданий муносабатларини ривожлантириш ҳамда маданий мерос объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга боғлиқ эканлиги асосланган;
зиёрат туризмини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш, минтақадаги моддий маданий мерос объектларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, овқатланиш, жойлаштириш, транспорт хизматларини йўлга қўйилганлиги, мутахассисларнинг малакаси каби йўналишлар бўйича минтақа туристик салоҳиятини баҳолашнинг баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
давлат-хусусий шерикчилик асосида зиёрат туризмининг минтақа иқтисодиётидаги ролини, аҳолини бандлигини таъминлаш, туристик объектлар жозибадорлигини ошириш мақсадида “минтақа зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ҳамкорлик тизими”ни йўлга қўйишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида зиёрат туризмидан олинадиган даромад ва замонавий хизмат кўрсатувчи субъектларининг фаолиятини ривожлантириш даражасини оширишга қаратилган кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “зиёрат туризми” тушунчасига оид илмий ёндашувлар асосида инсонларни ижтимоий-психологик қарашларини бойитиш, муқаддас жойларга маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг ташриф буюриши, ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий, экологик ва маданий муносабатларини ривожлантириш ҳамда маданий мерос объектларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга боғлиқ эканлигини асослаш ва соҳани инновацион ривожлантиришни илмий, назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга оид масалалар 5610100 – Туризмни ташкил қилиш ва бошқариш, 61010400 – Туризм (фаолият йўналишлари бўйича), 61010100 – Меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, 60411201 – Менежмент: туризм бизнесини бошқариш таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Туризм транспорти ва дистрибуцияси” дарслигида ёритилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-ноябрдаги 364-сонли буйруғи. Натижада туризм ва зиёрат туризмини ижтимоий-иқтисодий мазмунини кенгроқ тушуниш ҳамда  маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш, миллий қадриятларга алоҳида эътибор қаратиш ва соҳанинг инновацион ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилишга эришилган;
зиёрат туризмини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни рағбатлантириш, минтақадаги моддий маданий мерос объектларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари, овқатланиш, жойлаштириш, транспорт хизматларини йўлга қўйилганлиги, мутахассисларнинг малакаси каби йўналишлар бўйича минтақа туристик салоҳиятини баҳолашнинг “юқори самарали” [90-100], “ўрта самарали” [70-89], “паст самарали” [60-69], “самарасиз” [0-59]  баҳолаш мезонларига кўра такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси томонидан моддий-маданий мерос объектлари ва хизмат кўрсатувчи субъектлар интеграциясини таъминлаш, зиёрат туризми фаолиятини янада самарали бошқаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2025-йил 28-августдаги 02-13/03-26-сон маълумотномаси). Натижада зиёрат туризми салоҳиятини тизимли баҳолаш ҳамда зиёрат туризми объектларини Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, хусусан маҳаллий ва хорижий зиёратчилар оқимини кенгайтириш, ҳудудда туристик хизматлар салоҳиятини ошириб бориш, зиёратгоҳлар ва хизмат кўрсатувчи субъектлар имкониятидан тўлиқ фойдаланиш орқали зиёратчилар сонининг 15-20% ортишига хизмат қилган; 
давлат-хусусий шерикчилик асосида зиёрат туризмининг минтақа иқтисодиётидаги ролини, аҳолини бандлигини таъминлаш, туристик объектлар жозибадорлигини ошириш мақсадида “минтақа зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ҳамкорлик тизими”ни йўлга қўйишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ишлаб чиқилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентабрдаги “2022 — 2026-йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 545-сонли қарорнинг ижросини таъминлашда минтақанинг зиёрат туризм салоҳиятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилашда фойдаланилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2025-йил 28-августдаги 02-13/03-26-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф Қорақалпоғистон Республикасида зиёрат туризмини давлат-хусусий шерикчилик асосида ҳудуддаги зиёрат туризми объектларини жозибадорлигини ошириш, давлат томонидан имтиёзлар бериш тартибини жорий этиш, минтақа зиёрат туризмини ривожлантиришнинг ҳамкорлик тизимини йўлга қўйишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини қўллаш орқали ЙҲМ улушини 0,9 %га ўсиш кўрсаткичига эришилган;
Қорақалпоғистон Республикасида зиёрат туризмидан олинадиган даромад ва замонавий хизмат кўрсатувчи субъектларининг фаолиятини ривожлантириш даражасини оширишга қаратилган кўп омилли эконометрик моделлардан фойдаланиш орқали 
2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш  бўйича “Йўл харита”сини ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармасининг 2025-йил 28-августдаги 02-13/03-26-сон маълумотномаси). Натижада  Қорақалпоғистон Республикасида зиёрат туризмини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва даромадни оширишга қаратилган 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари асосида зиёрат туризмидан олинган даромад 2025-йилда 3879,8 млн.сўмни ташкил этиши, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 4771,4 млн.сўмни ёки 0,8 баробарга ортиши прогноз қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish