Насирова Зебинисо Азизовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп миқдорда ҳайз кўрувчи аёлларда “она- йўлдош- ҳомила” тизими фаолиятининг клиник- патогенетик хусусиятлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология; 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Tib1374.
Илмий маслахатчилар: Енькова Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Павлова Татьяна Васильевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия).
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12. Tib.17.01.
Расмий оппонентлар: Негмаджанов Баходур Балтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бахронов Журъат Джуракулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Смоленск давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: она ва ҳомила ҳолатини яхшилаш мақсадида ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик пайтида анамнезида кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларни олиб боришнинг индивидуаллаштирилган дастурини яратиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор анамнезида кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларнинг 54,3%ида ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг асоратланган кечиши ва неонатал натижаларнинг ёмонлашуви, жумладан гипоксия ва асфиксия (34,7%) учраши аниқланган; 
кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларда темир танқислиги анемияси оғирлиги темир метаболизмининг яққол бузилишлари билан кечиши (ферритиннинг 5,4 марта, гепсидиннинг 3,8 марта, трансферрин тўйинишининг 3,5 маротаба камайиши ва трансферрин даражасининг 1,9 маротаба ошиши) аниқланган ва уларни нохуш перинатал натижалар билан ишончли корреляцион боғлиқлиги (r =–0,62) исботланган; 
илк бор анамнезида кўп миқдорда ҳайз кўриш ва камқонлик кузатилган ҳомиладорларда “она–йўлдош–ҳомила” тизими зарарланишининг ягона морфологик комплекси шаклланиши аниқланиб, бунда киндик ва йўлдошнинг томирли-ишемик қайта қурилиши, ворсинкали дарахт етилишининг бузилиши, трофобласт ва ворсинкалар стромасидаги склеротик, дистрофик ҳамда некротик ўзгаришлар, шунингдек, микроциркуляциянинг эритроцитар бўғини деорганизациясини ва йўлдош дисфункцияси морфогенези аниқланган;
илк бор анамнезида кўп миқдорда ҳайз кўриш ва камқонлик кузатилган ҳомиладорларда “она–йўлдош–ҳомила” тизимида макро- ва микроэлементлар таркибининг тизимли, тўқимага хос номутаносиблиги ривожланиши аниқланиб, бачадон-йўлдош ва киндик қон оқими эритроцитларида натрий, кальций, хлор ва темир моддаларининг тўпланиши билан бир вақтда кислород ва магний миқдорининг камайиши ҳамда йўлдош дисфункцияси патогенезининг муҳим бўғинлари сифатида тўқима гипоксиясининг кучайиши, ион гомеостазининг бузилиши ва эритроцитлар гемолизи исботланган;
КММҚК бўлган аёллар учун ишлаб чиқилган интеграцияланган алгоритм юқори самарадорлиги (ТТА нинг учраши 2,6 баравар, плацентар гипоперфузия ва туғруқдан кейинги қон кетиш частоталарини 2,3 марта камайиши, ферритиннинг мақсадли 2,4 баравар ошиши,  гемотрансфузияга эҳтиёжни 2,6 марта пасайиши (р<0,01)) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларда “она- йўлдош- ҳомила” тизимидаги бузилишларни эрта аниқлаш ва патогенетик жиҳатдан асосланган коррекцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор анамнезида кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларнинг 54,3%ида ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг асоратланган кечиши ва неонатал натижаларнинг ёмонлашуви, жумладан гипоксия ва асфиксия (34,7%) учраши аниқланган ва булар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Кўп миқдорда ҳайз кўрувчи  аёлларда анемиянинг рақамли диагностикаси” номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур натижалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 21 ноябрдаги 476-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/25-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашув ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчиликни эрта аниқлаш имконини кенгайтириб, асоратларнинг олдини олиш, перинатал хавфларни камайтириш ва акушерлик ёрдамининг сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: патогенетик йўналтирилган алгоритм ва унга асосланган илмий-амалий тавсияларнинг қўлланилиши натижасида, қўшимча текширишлар, стационар даволаш ва асоратлар билан боғлиқ харажатларни тежашга ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилик: кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларда темир танқислиги анемияси оғирлиги темир метаболизмининг яққол бузилишлари билан кечиши (ферритиннинг 5,4 марта, гепсидиннинг 3,8 марта, трансферрин тўйинишининг 3,5 маротаба камайиши ва трансферрин даражасининг 1,9 маротаба ошиши) аниқланган ва уларни нохуш перинатал натижалар билан ишончли корреляцион боғлиқлиги (r =–0,62) исботланган ва булар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Кўп миқдорда ҳайз кўрувчи  аёлларда анемиянинг рақамли диагностикаси” номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур натижалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 21 ноябрдаги 476-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/25-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган илмий-амалий тавсиялар, темир метаболизмининг бузилиши билан кечаётган ҳомиладор аёллардаги темир дефицитини аниқлаш ва унинг асоратларини эрта профилактика қилишга йўналтирилган бўлиб, темир дефицитининг энг яхши ва тезкор даволаш усуллари билан амалга оширилиши натижасида, ҳомиладор аёлларда фетоплацентар етишмовчиликни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш имконини кенгайтириб, перинатал хавфларни камайтиришга ва акушерлик ёрдамининг сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу илмий амалий тавсиялар қўшимча диагностик текширувлар, узайтирилган стационар даволаш ва асоратлар билан боғлиқ харажатларнинг камайишига олиб келиб, умумий 1,5 миллион сўмгача маблағни иқтисод қилишни таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор анамнезида кўп миқдорда ҳайз кўриш ва камқонлик кузатилган ҳомиладорларда “она–йўлдош–ҳомила” тизими зарарланишининг ягона морфологик комплекси шаклланиши аниқланиб, бунда киндик ва йўлдошнинг томирли-ишемик қайта қурилиши, ворсинкали дарахт етилишининг бузилиши, трофобласт ва ворсинкалар стромасидаги склеротик, дистрофик ҳамда некротик ўзгаришлар, шунингдек, микроциркуляциянинг эритроцитар бўғини деорганизациясини ва йўлдош дисфункцияси морфогенези аниқланган ва булар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Менструация билан индуцирланган анемияда эндометрийнинг морфо-элемент дисфункциясини стратификациялаш усули” номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур натижалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 21 ноябрдаги 476-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: плацентар гипоперфузия ва ҳомила қон оқимининг марказлашуви ривожланиши аниқланди, бу эса фетоплацентар гипоперфузияни ва ҳомила қон оқимининг марказлашувини эрта аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ва тўғри даволаш усулларини жорий қилиш орқали фетоплацентар етишмовчиликни аниқлаш имкониятларини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: фетоплацентар гипоперфузия ва ҳомила қон оқимининг марказлашувини эрта аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ва самарали даволаш усулларини жорий қилиш ҳисобига қўшимча диагностик текширувлар ва стационар даволаш харажатлари камайишига олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор анамнезида кўп миқдорда ҳайз кўриш ва камқонлик кузатилган ҳомиладорларда “она–йўлдош–ҳомила” тизимида макро- ва микроэлементлар таркибининг тизимли, тўқимага хос номутаносиблиги ривожланиши аниқланиб, бачадон-йўлдош ва киндик қон оқими эритроцитларида натрий, кальций, хлор ва темир моддаларининг тўпланиши билан бир вақтда кислород ва магний миқдорининг камайиши ҳамда йўлдош дисфункцияси патогенезининг муҳим бўғинлари сифатида тўқима гипоксиясининг кучайиши, ион гомеостазининг бузилиши ва эритроцитлар гемолизи исботланган ва булар бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Анемияси бўлган ҳомиладор аёлларда нутритив қўллаб-қувватлашга индивидуал ёндашув” номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур натижалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 21 ноябрдаги 476-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган илмий-амалий тавсиялар, кўп миқдорда менструал қон кетиши бўлган аёлларда сурункали темир танқислиги камқонлигига боғлиқ фетоплацентар етишмовчилик ва ҳомила қон оқимининг марказлашувини эрта аниқлашга хизмат қилади, бу эса асоратларнинг олдини олиш, акушерлик ёрдамининг сифатини ошириш ва перинатал хавфларни камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: тавсия этилган йўналишларнинг қўлланилиши натижасида, фетоплацентар етишмовчилик ва ҳомила қон оқимининг марказлашувини эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш, қўшимча диагностик текширувлар, узайтирилган стационар даволаш ва асоратлар билан боғлиқ харажатларнинг камайиши билан баҳоланади.
бешинчи илмий янгилик: КММҚК бўлган аёллар учун ишлаб чиқилган интеграцияланган алгоритм юқори самарадорлиги (ТТА нинг учраши 2,6 баравар, плацентар гипоперфузия ва туғруқдан кейинги қон кетиш частоталарини 2,3 марта камайиши, ферритиннинг мақсадли 2,4 баравар ошиши,  гемотрансфузияга эҳтиёжни 2,6 марта пасайиши (р<0,01)) исботланган ва булар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган булар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университети илмий Кенгашининг 2025 йил 30 августдаги 1-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Анемияси бўлган ҳомиладор аёлларда нутритив қўллаб-қувватлашга индивидуал ёндашув” номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Мазкур натижалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси амалиётига 2025 йил 21 ноябрдаги 476-сонли буйруғи билан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали клиника амалиётига 2025 йил 28 ноябрдаги 679-сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги 03/25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: КМҚК бўлган аёлларда сурункали ТТАни коррекция қилишга қаратилган интеграцияланган алгоритмни қўллаш оғир анемиянинг сақланиб қолиши, плацентар гипоксия, туғруқдан кейинги қон кетиш ва қон қуйишга эҳтиёж билан кечувчи ҳолатлар сонини сезиларли даражада камайтириб, ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқлар учун хавфли асоратларнинг олдини олишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритмни амалиётга жорий этиш ҳисобига оғир темир танқислиги анемияси билан боғлиқ қўшимча даволаш, гемотрансфузия, узайтирилган стационар ётиш ва асоратларни бартараф этиш тўғридан-тўғри тиббий харажатларни тежаш имкони яратади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish