Набиева Фируза Сайфулоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тухумдонлар тузилишининг меъёрда ва хавфли ўсмалардаги морфологик хусусиятлари: биомаркерларнинг рецидивсиз омон қолишдаги ахамияти”, 14.00.02 – Морфология ва 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib5800.
Илмий раҳбарлар: Харибова Елена Александровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент; Мамедов Умид Суннатович, тиббиёт фанлари доктори, (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, (DSc), профессор; Мамадалиева Яшнар Мамасалиевна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тюмень давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тухумдон эпителиал хавфли ўсмаларда  Ki-67 ва PD-L1 биомаркерлари экспрессиясининг гистотип, дифференциация даражаси ва FIGO босқичи билан боғлиқлигини баҳолаш, ҳамда уларнинг рецидивсиз яшовчанликни башорат қилишдаги аҳамиятини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро вилояти мисолида тухумдон тўқимасининг морфологик ўзгаришлар  морфометрик таҳлил асосида баҳоланиб, ушбу физиологик жараёнларнинг минтақавий материалдаги морфологик хусусиятлари, ҳамда уларнинг ўзаро нисбатидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлари аникланган;
Бухоро вилояти мисолида тухумдон эпителиал хавфли ўсмаларида строманинг склероз ва фиброз ўзгаришлари, ҳужайра ва ядро атипияси, тўқима архитектоникасининг бузилиши ва десмопластик реакция каби морфологик белгилари комплекс морфологик таҳлил асосида баҳоланиб, уларнинг гистологик тур ва дифференцияланиш даражасига боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
Бухоро вилояти мисолида тухумдоннинг эпителиал ўсмаларида Ki-67 ва PD-L1 иммуногистокимёвий маркерларининг экспрессияси ўрганилганда, Ki-67 пролиферация маркерининг юқори экспрессияси ўсманинг биологик фаоллиги, унинг морфологик хусусиятлари,  PD-L1 маркерининг экспрессияси эса ўсманинг тез ривожланиши ҳамда қайталаниш хусусиятлари билан боғлиқлиги исботланган;
Ki-67 ва PD-L1 маркерларининг экспрессиясини морфологик ўзгаришлар билан гистологик тузилмаси, дифференциялаш даражаси (G) ва FIGO босқичи билан статистик аҳамиятли боғлиқлиги аниқланган, Каплан–Майер таҳлили асосида клиник, морфологик ва иммуногистокимёвий омилларнинг комплекс баҳолаш орқали Ki-67 ва PD-L1 маркерларининг рецидивсиз яшовчанлик (RFS) учун прогностик аҳамияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тухумдонларнинг меъёр ҳолатида ва хавфли ўсмаларда морфологик ҳамда иммуногистокимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижаларига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 2 декабрдаги қарори асосида 30/30-сонли ягона хулосаси) кўра:
биринчи илмий янгилик: Бухоро вилояти мисолида тухумдон тўқимасининг морфологик ўзгаришлар  морфометрик таҳлил асосида баҳоланиб, ушбу физиологик жараёнларнинг минтақавий материалдаги морфологик хусусиятлари, ҳамда уларнинг ўзаро нисбатидаги ёшга боғлиқ ўзгаришлари аникланганлиги Бухоро шаҳар туғруқ комплекси 2025 йил 10 апрелдаги  54- сон буйруқ ,ҳамда «Carmen plus» 2025 йил 14 апрелдаги  22-сон буйруқлари амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: олинган натижалар тухумдонлардаги ёшга боғлиқ ўзгаришларни аниқроқ ташхислаш учун илмий асос яратади, бу эса патологияларни эрта аниқлашга ва минтақада кеч ташхис қўйиладиган ҳолатлар сонини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларни қўллаш бир тадқиқот серияси учун тахминан 300000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: Бухоро вилояти мисолида тухумдон тўқимасининг ёшга боғлиқ морфологик инволюцияси морфометрик жиҳатдан тизимли равишда тавсифланди ва унинг минтақавий хусусиятлари аниқланди. Олинган натижалар ёшга оид морфологик меъёрларни шакллантиришга хизмат қилиб, клиник амалиётда дифференциал ташхис аниқлигини ошириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик. Бухоро вилояти мисолида тухумдон эпителиал хавфли ўсмаларида строманинг склероз ва фиброз ўзгаришлари, ҳужайра ва ядро атипияси, тўқима архитектоникасининг бузилиши ва десмопластик реакция каби морфологик белгилари комплекс морфологик таҳлил асосида баҳоланиб, уларнинг гистологик тур ва дифференцияланиш даражасига боғлиқ хусусиятлари аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 4 апрелдаги 14и-сон буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 2025 йил 4 апрелдаги 25-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: ўсма тўқимасининг морфологик белгилари аниқлаштирилиши бирламчи ташхис қўйиш аниқлигини оширади, ташхис хатолари хавфини камайтиради ва беморларни тўғри йўналтиришни яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларни қўллаш бир тадқиқот серияси учун тахминан 300000 сўмгача иқтисод қилиш имконини беради. Йилига ўртача 150 серия текширув амалга оширилганда, умумий иқтисодий самара тахминан 45000000 сўмни ташкил этади. Бу иқтисодий самара гистологик препаратларни қайта кўриб чиқишлар сонининг камайиши, қўшимча иммуногистокимёвий реакцияларга эҳтиёжнинг қисқариши ва лаборатория ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига таъминланади. Хулоса: Тухумдон эпителиал хавфли ўсмаларидаги асосий морфологик ўзгаришлар (стромал қайта қурилиш, атипия, архитектоника бузилиши ва десмопластик реакция) гистотип ва дифференцияланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда тизимлаштирилди. Бу маълумотлар морфологик диагностика аниқлигини ошириш ва ўсмаларни тўғри классификация қилишда муҳим аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик. Бухоро вилояти мисолида тухумдоннинг эпителиал ўсмаларида Ki-67 ва PD-L1 иммуногистокимёвий маркерларининг экспрессияси ўрганилганда, Ki-67 пролиферация маркерининг юқори экспрессияси ўсманинг биологик фаоллиги, унинг морфологик хусусиятлари,  PD-L1 маркерининг экспрессияси эса ўсманинг прогрессия ҳамда рецидивланиш хусусиятлари билан боғлиқлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 4 апрелдаги 14и-сон буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 2025 йил 04 апрелдаги 25-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: Ki-67 ва PD-L1 экспрессиясидаги фарқларни аниқлаш иммуногистокимёвий таҳлилнинг ахборот қийматини оширади ва даволаш тактикасини тўғри танлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ўртача 150 серия текширув амалга оширилганда, умумий иқтисодий самара тахминан 45000000 сўмни ташкил этади ва иммуногистокимёвий маркерлардан аниқ фойдаланиш асоссиз терапиядан, дори воситаларига сарфланадиган харажатларни оптималлаштиради ва госпитализация муддатини қисқартиради. Хулоса: Ki-67 ва PD-L1 маркерларининг экспрессияси соғлом ва ўсма тўқималарида қиёсий баҳоланиб, уларнинг гистологик турларга боғлиқ фарқланиши аниқланди. Ушбу натижалар иммуногистокимёвий таҳлилнинг диагностик ва стратификацион аҳамиятини оширади ҳамда клиник қарор қабул қилишда муҳим биомаркер сифатида қўллаш имконини асослайди.
тўртинчи илмий янгилик. Ki-67 ва PD-L1 маркерларининг экспрессиясини морфологик ўзгаришлар билан гистотип, дифференцировка даражаси (G) ва FIGO босқичи билан статистик аҳамиятли боғлиқлиги аниқланиб, Каплан–Майер таҳлили асосида клиник, морфологик ва иммуногистокимёвий омилларнинг комплекс баҳолаш орқали Ki-67 ва PD-L1 маркерларининг рецидивсиз яшовчанлик (RFS) учун прогностик аҳамияти асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали 2025 йил 4 апрелдаги 14и-сон буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали 2025 йил 04 апрелдаги 25-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий аҳамияти: Ki-67 ва PD-L1 даражаларининг асосий клинико-морфологик омиллар билан боғлиқлиги рецидивсиз яшовчанлик прогнозини индивидуаллаштириш имконини беради ва беморларни кузатиш сифатини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: ўртача 150 серия текширув амалга оширилганда, умумий иқтисодий самара тахминан 45000000 сўмни ташкил этади ва юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш имконияти даволаш ва кузатувни янада самарали режалаштиришга ёрдам беради. Хулоса: Ki-67 ва PD-L1 экспрессиясининг клинико-морфологик кўрсаткичлар (гистотип, G, FIGO) билан ўзаро боғлиқлиги ҳамда уларнинг рецидивсиз яшовчанлик (RFS) учун прогностик аҳамияти статистик жиҳатдан асосланди. Бу эса ушбу маркерларни комплекс баҳолаш орқали беморларни индивидуал прогнозлаш ва юқори хавф гуруҳларини ажратиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish