Абдувохидов Гиёс Курбоналиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ловиянинг нав ва дурагайларини бошланғич уруғчилик тизимида ресурс тежамкор усулларини такомиллаштириш”, 06.01.05-Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Qx364
Илмий маслаҳатчи: Мамарахимов Бунёд Икромович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.09.01 (Бир марталик ИК).
Расмий оппонентлар: Саманов Шермуҳаммад Абдурасулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим; Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ўрозов Бахриддин Омонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Шоличилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизни турли тупроқ-иқлим шароитларида  ловиянинг (Пҳасеолус вулгарис Л.) маҳаллий ва хорижий нав, намуналаридан асосий қимматли хўжалик белгилари бўйича бошланғич уруғчилик тизимида ресурс тежамкор усуллар асосида такомиллаштириш ҳамда ресурс тежамкор агротехнологияларни қўллаб бошланғич уруғчилик тизимини замонавий агротехника билан уйғунлаштириш, сув тежовчи технологияга мослаштирилган уруғчилик услубини ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистоннинг турли агроиқлим зоналари шароитида ловия (Phaseolus vulgaris L.) нав ва дурагайларининг бошланғич уруғчилик учун мослигини аниқловчи агробиологик ва уруғчилик кўрсаткичлари илк бор комплекс баҳоланган;
уруғлик ловияни ресурс тежамкор агротехнологиялар (томчилатиб суғориш, биостимуляторлар, микробиологик ўғитлар) асосида етиштириш бўйича инновацион технологик моделлар ишлаб чиқилди ва тажрибаларда асослаб берилган;
ловия нав ва дурагайларининг агроекологик мослашув даражаси, уруғ йетиштиришга жавоб реакцияси ва биологик маҳсулдорлигининг ресурс чекланган шароитдаги ўзгариш динамикаси илк бор тизимли тарзда тавсифланган;
тажриба асосида олинган илмий натижалар бўйича бошланғич уруғчилик тизими учун мос навлар тавсифланиб, уларнинг агробиологик устунликлари ва ишлаб чиқариш шароитида фойдаланиш имкониятлари аниқлаб берилган;
Республиамиз шароитида ловия уруғчилиги бўйича юқори унувчан ва сифатли уруғлик олишга қаратилган технологик тавсиялар биринчи бор ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ловия (Пҳасеолус вулгарис Л.) нинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишда ресурс тежовчи усулларни такомиллаштириш, ловиянинг хорижий ва маҳаллий нав намуналари орасидан турли тупроқ иқлим шароитларига мос, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, ҳосилдор ва уруғ сифати юқори бўлганларини ажратиб олиш, ҳамда юқори авлодли уруғлик йетиштиришнинг услубини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
 Ишланмалар Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Намуна Агро Барака” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Ўртачирчиқ тумани “Бест агро сеедс” фермер хўжалигининг 1,5 гектар, “Жавлон” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида  “Фаровон ҳаёт Агро” фермер хўжалигида 2,0 гектар, “Малик йерлари” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Сирдарё вилояти Ховос туманида “Йўлчи Агро” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Ҳовослик Азим полвон” фермер хўжалигида 1,0 гектар жами 9,0 гектар суғориладиган тупроқлар шароитида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-490-сонли маълумотномаси). Натижада, ловия уруғчилик тизимида ловия қатор оралари томчилатиб суғорилган тадқиқотларда, бошқа вариантларга нисбатан 5-6 ц\га юқори ҳосил олиш  имконини берган;
тавсия этилган ишланмалар асосида Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Намуна Агро Барака” фермер хўжалигида суғориладиган тупроқлар шароитида ловиянинг маҳаллий “Равот” ва “Маҳсулдор” навларини парваришлашда ишлаб чиқариш шароитидаги минерал ўғитларнинг йиллик меъёри Н60П60К40 кг/га фонида қатор оралари мулчаланмасдан эгатлаб суғорилган назорат вариантда умумий ҳосилдорлик тегишлича 1,8; 2,1 т/га ни ташкил этган. Шу далада иккинчи вариант камайтирилган минерал ўғитларнинг Н50П50К30 кг/га фонида томчилатиб суғорилганда ҳосилдорлик тегишлича 2,7; 3,4 т/га ни ташкил этиб, назоратдан 0,9-1,3 с/га қўшимча ҳосил олинган ва рентабеллик 35,2% га тенг бўлган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-490-сонли маълумотномаси). Шунингдек, Биовак-12%+биоогит 3кг/га меъёрда ловия баргларидан озиқлантирилиб, томчилатиб суғорилганда эса ҳосилдорлик 3,8-4,1 т/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан 2,3 т/га га ошиб, рентабеллик 39,1% га тенг бўлган; 
ловиянинг маҳаллий “Равот” ва “Маҳсулдор” навларининг, хорижий “Лимская”, “Гўйнук-98” навларининг юқори авлодли уруғларини тезкор йетиштириш услуби яратилган, натижада уруғлик ловияни тезкор йетиштириш бўйича ресурс тежамкор инновацион технологик модели Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида  “Фаровон ҳаёт Агро” фермер хўжалигида 1,0 гектар, “Малик йерлари” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Сирдарё вилояти Ҳовос туманида “Йўлчи Агро” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Ҳовослик Азим полвон” фермер хўжалигида 1,0 гектар жами 7,0 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/04-04-490-сонли маълумотномаси). Натижада Республиамиз шароитида ловия уруғчилиги бўйича юқори унувчан ва сифатли уруғлик олишга қаратилган технологик тавсиялар биринчи бор ишлаб чиқилди ва амалиётга тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish