Мақсудова Шахноза Мухсинжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil.443
Илмий раҳбар: Тоирова Наргиза Исаковна филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Сулаймонова Нилуфар Жабборовна, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори, профессор Маматов Абди Эшонқулович.
Етакчи ташкилот: Андижон чет тиллари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги шахс характерини ифодаловчи фразеологик бирликларни тизимли равишда аниқлаш, уларнинг
семантик-структур, лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида характерни ифодаловчи фразеологизмларининг тузилиши, семантик таҳлили, когнитив лингвистика ва лингвокултурология мактаблари доирасида тадқиқ этилгани назарий жиҳатдан ўрганилган бўлса, ўзбек тилшунослигида эса фразеологиянинг назарий асослари, семантик гуруҳлаш тамойиллари ва қиёсий тадқиқи далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги характерни ифодаловчи фразеологизмлари ижобий ва салбий семантик гуруҳларга ажратилиб, уларнинг структуравий моделлари (сўз бирикмаси, гап шаклидаги), семантик компонентлари (денотатив, коннотатив, образли) ҳамда функсионал-услубий хусусиятлари аниқланган;
характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилларида маданий кодлар асосида концептуаллашуви қиёсий-лингвокултурологик жиҳатдан тадқиқ этилиб, миллий дунёқараш, архетиплар ва маданий стереотипларнинг фразеологик семантикада акс этиш хусусиятлари илмий асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги характерни ифодаловчи фразеологизмларнинг тўлиқ эквивалент, қисман эквивалент ва аналог турлари семантик ядронинг ўхшашлиги, структур ва компонент қисмларининг тузилишига асосан ажратилган ва функсионал хусусиятлари тадқиқ этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида шахс характерини ифодаловчи фразеологик бирликларнинг чоғиштирма тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон ва ўзбек тилшунослигида характерни ифодаловчи фразеологизмларнинг тадқиқ этилиш босқичлари, назарий ёндашувлар (структуравий, семантик,
когнитив-дискурсив) ва услубий асослар инглиз тилини ўқитишда фразеологик компетенсияни ривожлантириш дастурини илмий-назарий жиҳатдан мустаҳкамлаш муаммосига доир илмий натижа ва хулосаларидан Фарғона давлат университетида 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Энглиш Аccесс миcросчоларшип програм” халқаро грант лойиҳани бажаришда, хусусан, ушбу лойиҳани назарий-услбий жиҳатдан бойитишда фойдаланилди.” (ФарДУ 2025-йил 2-июл 04/6129-сон маълумотномаси) Натижада, характерга хос фразеологик бирликларнинг жаҳон ва ўзбек тилшуносидаги тадқиқот масалаларини таҳлил қилиш имконини берган;
инглиз ва ўзбек тилларида характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг семантик таснифини шакллантириш ва маданий кодлар асосидаги концептуаллашуви инглиз тили компетенсиясини мустаҳкамлашга оид фикр мулоҳазаларда Қарши давлат университетида 2024-2025-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида диссертациянинг илмий натижаларидан фойдаланилган. (Қарши давлат университетининг 2025-йил 1-май 04/1729-сон маълумотномаси).
Натижада, ўтказилган лойиҳада ушбу бирликларнинг семантик шаклланиш жараёнига доир фикр мулоҳазалар мустаҳкамланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги характерни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг бадиий ва лексикографик материаллар орқали семантик-структур таҳлилилига доир масалалар Ўзбекистан миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг “Адабиёт гулшани” номли эшиттиришини тайёрлашда илмий иш натижаларидан фойдаланилиб, муаллиф билан сухбат уюштирилди. (Ўзбекистан миллий телерадиокомпанияси 2025-йил 5-ноябр 32-сон маълумотномаси) Натижада, эшиттиришда берилган илмий натижалар томошабинлар ва тингловчиларнинг адабий саводхонлигини оширишга хизмат қилган.