Каримова Гулноза Давроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий телевидение фаолиятининг гендерология кесимида дискурсив таҳлили” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3639
Илмий раҳбар: Акбаров Ҳамидулла Илясович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01
Расмий оппонентлар: Муратова Нозима Фахритдиновна, филология фанлари доктори, доцент. Боймирзаева Саодат Ураковна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий тележурналистикада гендер масалаларининг ёритилиши бўйича шаклланган мавжуд ҳолатни ҳамда телемаҳсулотларда гендер образларининг дискурсив хусусиятларини таҳлил қилиш, ушбу жараёнда халқаро гендер ва медиа стандартларига риоя этилиш даражасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
– миллий телеканаллардаги аёл ва эркак образларининг қурилиши танқидий дискурс таҳлили асосида ўрганилиб, гендер стереотипларининг тил, визуал образ, жанр ва сюжет орқали қайта ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг медиаконтентда такрорий репрезентацияси орқали аудитория онгида ижтимоий норма сифатида мустаҳкамланишига олиб келувчи дискурсив-нормаллаштириш механизми далилланган;
– миллий телевидениеда гендер тенглиги ғоялари ахборий ва таҳлилий жанрларда декларатив тарзда илгари сурилиши билан бирга, телесериал, теленовелла ва кўнгилочар дастурларда анъанавий гендер роллари устуворлигининг сақланиб қолиши натижасида юзага келадиган жанрлараро дискурсив номувофиқлик модели аниқланиб, гендер дискурсида ички зиддиятларнинг тизимли характери асосланган;
– миллий телевидениеда гендер масалаларини ёритишнинг амалдаги ҳолати таҳлили асосида медиаконтентни баҳолаш мезонлари, дискурсив индикаторлар ва аудиовизуал ифода воситаларини назарда тутувчи гендер сезгир телевидение модели ишлаб чиқилиб, унинг медиаконтент орқали гендер муносабатларини такомиллаштиришга хизмат қилувчи илмий-амалий консептуал асос экани исботланган;
– гендерга асосланган зўравонлик саҳналари мавжуд телемаҳсулотларда “гендерга асосланган зўравонлик қонун билан та'қиб қилинади” мазмунидаги статик огоҳлантирувчи белгиларни жорий этиш орқали аудиторияда ҳуқуқий онг ва гендер сезгирликни шакллантиришга йўналтирилган профилактик медиа-таъсир механизми ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлиги илмий жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Миллий телевидение фаолиятининг гендерология кесимида дискурсив таҳлили тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
миллий телемаҳсулотларда гендер стереотипларининг шаклланиши, уларнинг медиаконтент орқали такрорий репрезентацияси ҳамда аудитория онгида ижтимоий норма сифатида мустаҳкамланиш механизмларига, шунингдек турли жанрларда гендер дискурсининг номувофиқлиги ва ички зиддиятларига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ёднома” кўрсатуви, “ЗўрТВ” телеканалининг “Ўзимизда” ток-шоуси, “Маҳалла” телеканалининг “Минбар” ток-шоуси ҳамда “Ҳудуд24” ЁуТубе канали медиа материалларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-06-1420-сон ҳамда “Маҳалла” телерадиоканали ДМнинг 2026-йил 10-мартдаги 01-16-49-сон маълумотномалари). Натижада телемаҳсулотларда аёл ва эркак образларини ифодалашда стереотипик ёндашувларни камайтириш, гендер масалаларини ёритишда жанрлараро мувофиқликни таъминлаш ҳамда медиаконтентда ижтимоий масъулият тамойилларини кучайтиришга қаратилган илмий-амалий ёндашувлар жорий этилган;
миллий телевидениеда гендер сезгир телевидение моделига оид илмий-амалий тавсиялардан Янги медиа таълим маркази томонидан амалга оширилган “Студй Прожеcт Wомен Эмпоwермент” лойиҳаси доирасида ҳамда журналистлар учун ташкил этилган ўқув-амалий семинар ва тренингларда фойдаланилган (Янги медиа таълим марказининг 2024-йил 16-сентябрдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада медиаконтентни гендер сезгирлик асосида баҳолаш мезонлари такомиллаштирилиб, журналистларнинг гендер саводхонлигини ошириш ҳамда гендер масалаларини масъулиятли ёритиш бўйича амалий кўникмалари шакллантирилган;
миллий медиамаконда аёл образининг медиарепрезентацияси, хусусан, аёлларнинг стереотипик образларини шакллантириш муаммолари ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган илмий хулосалар ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 2024-йил 3-май куни ўтказилган “Миллий медиа маҳсулотлар яратишда аёллар сиймоси” мавзусидаги халқаро конференцияни ташкил этишда ҳамда Аёллар медиа клуби дастурини ишлаб чиқишда, шунингдек Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда “Сеарч фор Cоммон Гроунд” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилган “ШЕ ЛЕАДС” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг 2024-йил 13-мартдаги 01-02/748-сон ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг 2024-йил 13-сентябрдаги 98-м-24-сон маълумотномалари) . Натижада миллий телеканалларда гендер масалаларини ёритишда аёл образининг стереотипик талқинларини камайтириш, медиаконтентда гендер мувозанатини таъминлаш ҳамда аёллар сиймосини ижтимоий фаол субект сифатида акс эттиришга қаратилган илмий-амалий ёндашувлар ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган;
гендерга асосланган зўравонлик саҳналари мавжуд телемаҳсулотларда огоҳлантирувчи белгиларни жорий этиш орқали аудиториянинг ҳуқуқий ва гендер саводхонлигини оширишга қаратилган профилактик медиа механизмга оид илмий хулосалардан БМТнинг Ўзбекистондаги “УН Wомен” ташкилоти томонидан тайёрланган Ўзбекистоннинг Гендер тенглиги бўйича мамлакат профили (Cоунтрй Гендер Эқуалитй Профиле) таҳлилий ҳужжатини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (УН Wомен Узбекистанънинг 2026-йил 10-мартдаги ИД: 91Д1Д80Б-8118-4CЕ5-Б0Д8-БC611Д9ЕДФC5-сон маълумотномаси). Натижада гендерга асосланган зўравонликни ёритишда профилактик медиа ёндашувларнинг аҳамияти асосланган ҳамда медианинг гендер тенглигини таъминлашдаги роли илмий жиҳатдан бойитилган.