Ғузаров Ўткир Умбарович
Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик жараёнда Бурҳониддин ан-Насафийнинг дидактик ғояларини тизимлаштириш механизмлари (“Гўзал хулқлар” асари мисолида)” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped9811
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04.
Илмий раҳбар: Шадиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шаҳло Уктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Чориев Санжарбек Анварович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - Бурҳониддин ан-Насафийнинг дидактик ғояларини тизимлаштириш асосида таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш имкониятларини ўрганиш, аниқлаш ва амалиётга татбиқ этишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бурҳониддин ан-Насафийнинг “Гўзал хулқлар” асаридаги инсон тарбияси ҳақидаги фикрлари таснифланиб, улардан педагогик жараёнда фойдаланишнинг назарий-амалий аспектлари аниқлаштирилган;
маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришда Бурҳониддин ан-Насафийнинг инсон тарбиясига оид қарашлари тизимлаштирилиб, жамият учун юксак ахлоқли шахс тарбиясига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
Бурҳониддин ан-Насафийнинг “Гўзал хулқлар” асарини тарбиявий имкониятларидан шахс тараққиёти, шахс фаоллиги тушунчаларини шахсга йўналтирилган таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари педагог-талаба, талаба-талаба, талаба-жамоа муносабатларини оптималлаштириш асосида аниқлаштирилган;
“Гўзал хулқлар” асаридаги фикрларни педагогик жараёнга татбиқ этишда “Ассисмент”, “Каскад”, “Сwот-таҳлил”, “Инсерт” сингари инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш йўллари орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бурҳониддин ан-Насафийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид педагогик қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш бўйича илмий натижалари:
Бурҳониддин ан-Насафийнинг “Гўзал хулқлар” асарининг педагогик моҳияти ўзига хос хусусиятлари (маърифат, иймон, инсоф) таълим, тарбия ҳамда шахс тараққиёти йўналиши бўйича таснифланиб, дидактик жараёнда фойдаланишнинг назарий ва амалий аспектларини таъминлашга доир таклифлардан “Бошланғич таълим да тарбия” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйругʻи билан тасдиқланган 997-844-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ўтмиш алломалар, маънавий мерос обектларига нисбатан фахр туйғусини шакллантиришга хизмат қилган.
Маънавий тарбияни ривожлантириш босқичлари “Гўзал хулқлар” асарининг илмий қарашлар тизими мазмунидан фойдаланиш ҳамда юксак иродавий шахсни тарбиялашда маҳсулдор таълим билан қайта алоқасини интеграциялашга доир таклиф ва тавсиялардан давлат техник илмий техник дсатурлари доирасида лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган.(30.03 2026 йил 122-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда Бурҳониддин ан-Насафий меросини тизимли ёндошув асосида ўзлаштириш орқали таълим самарадорлигини оширишга эришилган.
Педагогик жараёнда Бурҳониддин ан-Насафийнинг маънавий меросидан фойдаланишдаги энг мураккаб бўлимлар ҳисобланган инсон тарбиясига доир назарий маълумотларни талабалар онгига сингдиришда “Ассисмент”, “Каскад”, “Свот-таҳлил”, “Инсерт” сингари инновацион таълим технологияларидан амалда фойдаланиш орқали ўқитиш самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар “Бошланғич таълимда тарбия” дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациалар вазирлиги илмий методик кенгашининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли қарори). Натижада талаба амалий фаолиятида маънавий-ахлоқий тарбия бериш имкониятини оширишга хизмат қилган.