Ғаниев Фазлиддин Зойировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Европа адабиётида масал жанрининг поетик тараққиёт хусусиятлари (Жан де Лафонтен, Геллерт ва Лессинг ижоди асосида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: № B2022.4.PhD/Fil2892
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Европа адабиётида масал жанрининг поетик тараққиёт хусусиятларининг ўзига хослигини Жан де Лафонтен, Геллерт ва Лессинг ижоди мисолида аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа адабиётида мажозий ифода масал жанрининг асосий белгиси эканлиги, уларда аллегорик образ, аллегоризация ҳодисаси, рамзий ва тимсолий тасвирларнинг поетик хусусиятлари, сарлавҳанинг аҳамияти, ўлим ва ҳаёт, аҳиллик, меҳмондўстлик одоби, уйни тортиб олиш сингари ижтимоий-маданий турмуш билан боғлиқ мотивлар устуворлигида ифодаланиши далилланган;
Европа адабиёти буюк масалчилар ижодидаги муштарак жиҳатлар яратилган масалларда ойна, модел, медиация, сақлаш, ўргатиш каби вазифалар фаоллиги; мавзулар оламининг кенглиги; классик ва замонавий моделлар; сюжет, қаҳрамон, композиция, услубнинг ўзаро боғлиқлиги; образ ва мотивлар таркибидаги анъанавийлик ва новаторлик белгилар асосида намоён бўлиши аниқланган;
буюк француз масалчиси Лафонтен масаллари оддий мисол ёрдамида ўқувчига қийин бўлган кундалик вазиятни тушуниш; ўқувчи тасаввурини хаёлот дунёсига ўтказиб, уни кенгроқ фикрлашга ундаш; ахлоқ (морал) инсон характерининг салбий иллатларини қораловчи ва таълимий хулосалаш; персонажлар тили содда, ихчам, жонли сўзлашув нутқига яқин бўлиши каби индивидуал ёндашув тамойиллари асосида воқеланиши исботланган; 
Лессинг масалларида немис жамияти ва ХВИИИ аср немис адабиёти иллатларининг кескин масхара қилиниши, ҳар бир монарх ёвуз эканлиги персонажлар тизимини кучли тавсифлаш, тасвирийлик кучлилигида ифодаланса, Геллертнинг юқори нутқ услубининг ўзига хослиги кундалик ҳаёт фалсафаси, фалсафий-диний масалалар баёнида намоён бўлиши асосланган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Европа адабиётида масал жанрининг поетик тараққиёт хусусиятларини (Жан де Лафонтен, Геллерт ва Лессинг ижоди асосида) аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Европа адабиётида мажозий ифода масал жанрининг асосий белгиси экани, уларда аллегорик образ, аллегоризация ҳодисаси, рамзий ва тимсолий тасвирларнинг поетик хусусиятлари, сарлавҳанинг аҳамияти, ўлим ва ҳаёт, аҳиллик, меҳмондўстлик одоби, уйни тортиб олиш сингари ижтимоий-маданий турмуш билан боғлиқ мотивлар устуворлигида ифодаланишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларга бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидагиТошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 4-декабрдаги №04/1-2581-сон маълумотномаси). Натижада масал ўзбек адабиётининг анъанавий жанри сифатида тараққий этганлиги асосланган;
Европа адабиёти буюк масалчилар ижодидаги муштарак жиҳатлар яратилган масаллар ойна, модел, медиация, сақлаш, ўргатиш каби вазифалар фаоллиги; мавзулар оламининг кенглиги; классик ва замонавий моделлар; сюжет, қаҳрамон, композиция, услубнинг ўзаро боғлиқлиги; образ ва мотивлар таркибидаги анъанавийлик ва новаторлик белгилар асосида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури доирасида 2016-2018-йилларда амалга оширилган “561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 16-июндаги №1678/30.02.01-сон маʼлумотномаси). Натижада Республикамизда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштиришда Европа адабиёти намуналаридан фойдаланишнинг ўз ўрни ва илмий-амалий аҳамияти борлиги далилланган;
буюк француз масалчиси Лафонтен масаллари оддий мисол ёрдамида ўқувчига қийин бўлган кундалик вазиятни тушуниш; ўқувчи тасаввурини хаёлот дунёсига ўтказиб, уни кенгроқ фикрлашга ундаш; ахлоқ (морал) инсон характерининг салбий иллатларини қораловчи ва таълимий хулосалаш; персонажлар тили содда, ихчам, жонли сўзлашув нутқига яқин бўлиши каби индивидуал ёндашув тамойиллари асосида воқеланишига оид хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда”, “Асрларнинг асраганлари” каби туркум кўрсатувлар, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 5-декабрдаги №02-09-390-сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатувларни тайёрлашда халқ оғзаки ижодидаги нақл ва ёзма адабиётдаги масал жанрлари, уларнинг турли тизимли тилларда, аниқроғи, француз ҳамда немис тилларидаги намуналари бадиияти ҳақида қизиқарли таҳлилий материаллар телетомошабинлар эътиборига ҳавола қилинган. Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish