Ғаппарова Меҳрибон Тулқин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри илмий даража бериладиган фан тармоғи:
“Ўзбек ва инглиз тилларида лексик синонимларнинг лексикографик ва синтаксем тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2022.4.PhD/Fil2931.
Илмий раҳбар: Қаюмова Мунаввар Санақуловна, филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор; Сатимова Дилафруз Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида лексик синонимларнинг лексикографик ва синтаксем мавқеини аниқлашдан иборат  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илмий тадқиқотлар натижасида синонимларнинг тилшуносликдаги  талқини, лингвистик моҳияти, лексик, грамматик, фразеологик синонимларнинг ўзига хос хусусиятлари, лексик синонимларнинг дифференциал синтактик белгилари, бир хил ёки ўхшаш маънога эга бўлган, аммо ёзилиши ҳар хил лексик бирликларнинг гапдаги бошқа бирликлар билан ўзаро синтактик алоқалари, уларнинг категориал ва нокатегориал моҳияти, синтактик-семантик муносабатлар асосида воқеланиши аниқланган; 
ўзбек тилининг синонимлар луғатида, инглиз тилининг Оксфорд ва Кембриж луғатларида синонимларнинг талқини, лексик синонимлар контекстуал хусусиятлари ва маънодаги аломатлари асосида мутлақ, нисбий, контекст, эвфемизм, кинояга оид, гуруҳга оид ва грамматик синонимлар каби турларда намоён бўлиши далилланган;
синтаксема тушунчаси, таърифи, асосчиси ва унинг издошлари, синонимик элементли компонентларнинг содда гап қурилмаларидаги бошқа компонентлар билан бўлган синтактик алоқалари, уларнинг дифференциал синтактик белгилари компонент моделлар орқали лексик синонимларнинг тобе компонент каби вазифаларда келиши асосланган;
ўзбек ва инглиз тилида лексик-синонимик элементли синтаксемаларни ажратиб таҳлил қилиш натижасида намоён бўладиган синтактик-семантик белгилар: процессуаллик, субстансиаллик, квалификативлик каби категориал белгилар асосида шартланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида лексик синонимларнинг лексикографик ва синтаксем тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синонимларнинг тилшуносликдаги  талқини, лингвистик моҳияти, лисоний ва нутқий муносабати, лексик синонимларнинг дифференциал синтактик белгилари, бир хил ёки ўхшаш маънога эга бўлган, аммо ёзилиши ҳар хил лексик бирликларнинг гапдаги бошқа бирликлар билан ўзаро синтактик алоқалари, уларнинг категориал ва нокатегориал моҳияти, синтактик-семантик муносабатлар асосида воқеланишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 29-ноябрдаги  №465/1-сон маълумотномаси).  Натижада синонимларнинг тилшуносликдаги талқини, лингвистик моҳияти, лисоний ва нутқий муносабати таҳлилига асосланган ҳолда инглизча-ўзбекча синонимларнинг изоҳли луғатларини яратиш учун назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятларини кўрсатиб беришда фойдаланилган;
ўзбек тилининг синонимлар луғати, инглиз тилининг Оксфорд ва Кембриж луғатларида синонимларнинг талқини, лексик синонимлар контекстуал хусусиятлари ва маънодаги аломатлари асосида мутлақ, нисбий, контекст, эвфемизм, кинояга оид, гуруҳга оид ва грамматик синонимлар каби турларда намоён бўлишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 13- ноябрдаги №1078/02-сон маълумотномаси).  Натижада тилларни қиёсий ўрганишда фойдаланилган бундай ёндашув методи турли тизимли тилларнинг ривожланишини, қиёсланаётган тилларнинг бир-бирини бойитишини ҳамда алоқаларини, уларнинг қариндошлик даражаларини янада чуқурроқ ўрганишга имкон яратилган;
синтаксема тушунчаси, таърифи, асосчиси ва унинг издошлари, синонимик элементли компонентларнинг содда гап қурилмаларидаги бошқа компонентлар билан бўлган синтактик алоқалари, уларнинг дифференциал синтактик белгилари, лексик синонимларнинг тобе компонент каби вазифаларда келиши асосланган.ўзбек ва инглиз тилида лексик-синонимик элементли синтаксемаларни ажратиб таҳлил қилиш натижасида намоён бўладиган синтактик-семантик белгилар: процессуаллик, субстансиаллик, квалификативлик каби категориал белгилар асосида шартланиши исботланган семантик структурасини очиб беришда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясида Тил – миллат кўзгуси”, “Долзарб мавзу”, “Ассалом, янги кун” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги №01-02/166-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар мулоқот жараёнида синонимик сўзларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тиллараро таржима техникаларига оид назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish