Тоирова Умида Собировнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Инглиз ва ўзбек тилларида зоосемизмнинг бадиий қўлланилиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʼиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: № В2022.3.PhD/Fil2784.
Илмий раҳбар: Касимова Раъно Рахматуллоева, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Махмараимова Шоҳиста Тухташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ачилова Рисолат Аъзамовна, филология фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. инглиз ва ўзбек тилларида зоосемизмнинг бадиий қўлланилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида зооним, зоосемизм, зоопоетоним, зоометафора, зооморфема, анимализм сингари синонимик қаторни ташкил қилган терминларнинг моҳияти ва қўлланилиши, тил ва нутқда шаклланиш омиллари, ўзига хос лексик-семантик хусусиятлари, поетик вазифалари лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар асосида вужудга келиши исботланган; 
қиёсланаётган тиллардаги зоосемизмлар турли миллат бадиий адабиёти намуналарида ўша миллатнинг яшаш тарзи, одоб-ахлоқ, хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, ҳолат, ташқи кўриниш, характер сингари омиллар асосида воқеланиши ва улар бажарадиган вазифасига кўра лотин тилидан олинган бовидае, суидае, эқуидае, cанидае, фелидае, лепоридае, доместиc фоwл, мелиагридае каби теминлар билан номланувчи туркумларга бўлиниши аниқланган; 
инглиз ва ўзбек тилларидаги зоосемизмлар лисоний манзарани ифодаловчи муҳим омиллар эканлиги асосланиб, уларнинг ҳар икки тил бадиий нутқидаги рамзий-тимсолий моҳияти, контекстуал, консептуал, лингвопоетик, лингвокултурологик жиҳатлари ҳар бир халқнинг тарихи ва маданияти билан боғлиқликда намоён бўлиши далилланган;
инглиз ва ўзбек зоосемизмларининг коннотатив (мелиоратив [ижобий], пеёратив [салбий]) маънолари метафорик, аллегорик ҳамда ҳажвий усулларда қўлланиши, маданият билан боғлиқ коннотацияларда ижобий ва салбий маъноларни ифодалаши халқ маданиятининг муайян ғояларидаги универсал, индивидуал ва маҳаллиулик жиҳатлари замирида аҳамият касб этиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертацияда инглиз ва ўзбек адабиётида зоосемизмнинг бадиий қўлланилиши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида зооним, зоосемизм, зоопоетоним, зоометафора, зооморфема, анимализм сингари синонимик қаторни ташкил қилган терминларнинг моҳияти ва қўлланилиши, тил ва нутқда шаклланиш омиллари, ўзига хос лексик-семантик хусусиятлари, поетик вазифалари лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар асосида вужудга келишига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 19-декабрдаги №01/4-2740-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётидаги ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларни чоғиштиришга асосланган зоосемизмлар луғатлар яратиш учун янги илмий-назарий манба ва маълумотлар билан бойитилган;
қиёсланаётган тиллардаги зоосемизмлар турли миллат бадиий адабиёти намуналарида ўша миллатнинг яшаш тарзи, одоб-ахлоқ, хулқ-атвор, хатти-ҳаракат, ҳолат, ташқи кўриниш, характер сингари омиллар асосида воқеланиши ва улар бажарадиган вазифасига кўра бовидае, суидае, эқуидае, cанидае, фелидае, лепоридае, доместиc фоwл, мелиагридае туркумларга бўлинишига оид назарий ва амалий хулосалардан Бухоро давлат университетида 2019-2021 йилларда бажарилган СУЗ80021ИН3103-рақамли хорижий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 19-декабрдаги №06-01-0487-сон маълумотномаси).  Натижада ёзувчилар томонидан ёзилган роман ва ҳикояларда зоосемизмнинг деннотатив ва коннотатив маъно ифодалаши, мазмуний-услубий ўзига хосликларининг  асосланишига имкон яратилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги зоосемизмлар лисоний манзарани ифодаловчи муҳим омиллар эканлиги асосланиб, уларнинг ҳар икки тил бадиий нутқидаги рамзий-тимсолий моҳияти, контекстуал, консептуал, лингвопоетик, лингвокултурологик жиҳатлари ҳар бир халқнинг тарихи ва маданияти билан боғлиқда намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Замондош” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-августдаги №02-09-250-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини ва билимини оширишга, материалларнинг мазмунини мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий оммабоплигини таъминлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish