Олломуродов Аржунбек Орифжоновичнинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси,ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи):
“Бадиий дискурсдаги ҳиссиёт ва туйғуларнинг кинодискурсда қайта яратилиши (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʼиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: № В2024.1.PhD/Fil4457.
Илмий раҳбар: Қобилова Наргисабегим Сулаймонбек қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.08
Расмий оппонентлар: Хамидова Муборак Хафизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рузматова Дилноза Раматжановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. инглиз ва ўзбек бадиий дискурсдаги ҳиссиёт ва туйгʽуларнинг кинодискурсда қайта яратилишидаги ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек бадиий дискурсида ҳис-туйғу ва эмоциялар, диверсификацияланган сўз ва иборалар, тиниш белгилари билан ёзма шакллантириладиган нутқ, ҳис-туйғу ва эмоцияларнинг бевосита тасвири ҳамда хатти-ҳаракат, қиёфа кўринишини билвосита тасвирига бўлинадиган муаллиф тасвири воситасида, инсоннинг эмоционал ҳолатини метафорик тарзда кўрсатиб берадиган табиат ҳодисалари ҳамда атроф борлиқ ҳодисаларини тасвирлаш орқали ифодаланиши аниқланган;
қиёсланаётга тилларда кинодискурс киноматн ва кинодиалогни ўз ичига олувчи гипероним сифатида лингвосемиотик жиҳатдан новербал, яъни индексли ёки иконик белгиларнинг устунлигида ҳамда вербал тарзда нутқ услуби билан белгиланиши асосланган;
ҳар иккала кинодискурс жараёнида ҳиссиётларнинг қайта яратилиши уч компонентли ҳамда икки компонентли комбинатор усуллар ёрдамида берилиши бадиий дискурс лингвистик бирликларининг кино кодлари орқали ифодаландиган инъикоси эканлиги ҳамда уларнинг систематик табиатидаги лингвокогнитив омиллар билан шартланиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ҳиссиётни ифодаловчи лексиканинг функсионал, семантик, лингвомаданий, персонологик, коммунологик хусусиятлари, уларнинг комплекс таснифи асосида юқори функсионал потенсиалга ва ўзининг прагматик табиатига эгалиги, контекстуал ҳамда коммуникатив шартланганлигининг кинодискурс жараёнида воқеаланиши исботланган;
қиёсланаётган тилларнинг кинодискурсида вербал ва новербал бирликларнинг турли ҳиссий консептлар орасида лингвистик воқеланишининг лингвокогнитив хусусиятлари, услубий таъсирчанлиги, эмоционаллик, экспрессивлик, интенсивлик белгилари муайян контекстда намоён бўлиши исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз ва ўзбек бадиий дискурсдаги ҳиссиёт ҳамда туйгʽуларнинг кинодискурсда қайта яратилиши тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек бадиий дискурсида ҳис-туйғу ва эмоциялар диверсификацияланган сўз ва иборалар, тиниш белгилари билан ёзма шакллантириладиган нутқ; ҳис-туйғу ва эмоцияларнинг бевосита тасвири ҳамда хатти-ҳаракат, қиёфа кўринишини билвосита тасвирига бўлинадиган муаллиф тасвири воситасида; инсоннинг эмоционал ҳолатини метафорик тарзда кўрсатиб берадиган табиат ҳодисалари ҳамда атроф борлиқ ҳодисаларини тасвирлаш орқали ифодаланишига доир назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзуидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 09-январдаги №04/1-91-сон маълумотномаси). Натижада аниқ танлаб олинган туйғулар билан қиёсланаётган иккала асар дискурсив тизимида лингвокогнитив ўхшашликлар ҳамда фарқлар, бадиий дискурсдаги ҳиссиёт ҳамда туйғуларнинг кинодискурсда қайта яратилишидаги тамойиллар ва таҳлиллар ҳамда илмий хулосалар таржимашунослик ва қиёсий адабиётшунослик соҳасини илмий назарий маълумотлар билан тўлдиришига хизмат қилган;
қиёсланаётга тилларда кинодискурс киноматн ва кинодиалогни ўз ичига олувчи гипероним сифатида лингвосемиотик жиҳатдан новербал, яъни индексли ёки иконик белгиларнинг устунлигида ҳамда вербал тарзда нутқ услуби билан белгиланишига доир хулосалардан Европа Коммисиясининг “Эрасмус+ мобилитй прожеcт” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2024-йил 17-сентябрдаги №1-5560-сон маʽлумотномаси). Натижада тадқиқотга оид илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар ушбу лойиҳа дастурини бойитишга ҳамда унинг илмий қийматини оширишга хизмат қилган;
дискурс моҳияти, унинг лингвистик асослари, турлари, назарий консепсиялари ҳамда функсионал-прагматик табиатини илмий далиллар асосида изоҳлаш тамойили орқали унинг антропоцентрик парадигма асосида шаклланишида муҳим ўрин тутишининг далилланган жиҳатларидан, инглиз ва ўзбек бадиий ҳамда кинодискурсларида ҳиссиёт ҳамда туйғуларни акс эттирувчи тил бирликларининг ифодаланиш даражаси ижтимоий-маданий, коммуникатив, миллий-меъёрий мезонлар асосида очиб берилган о'ринлардан ҳамда айрим хулосаларıдан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Қарши давлат университетининг 2024-йил 16-сентябрдаги №03/2865-сонли маълумотномаси;
ҳар иккала кинодискурс жараёнида ҳиссиётларнинг қайта яратилиши уч компонентли ҳамда икки компонентли комбинатор усуллар ёрдамида берилиши бадиий дискурс лингвистик бирликларининг кино кодлари орқали ифодаландиган инъикоси эканлиги ҳамда уларнинг систематик табиатидаги лингвокогнитив омиллар билан шартланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Тил- миллат кўзгуси”, “Ассалом, Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек” телекўрсатувларининг 2024-йил июл ва август ойлари сонидаги ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йи 24-сентябрдаги №01-09-138-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига эришилган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.