Рахимова Гулфия Рустамовнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Француз, рус ва ўзбек тилларида хромотонимлар символикаси (ХХ аср иккинчи ярмининг адабий асарлар мисолида); 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги (филология фанлари)..
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6604
Илмий раҳбар: Курбонова Гулсара Содиковна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.11
Расмий оппонентлар: Алиева Элвина Аметовна филология фанлари доктори (DSc), доцент; Маматкасимова Васила Акрамжановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади француз, рус ва ўзбек тилларидаги хроматонимларнинг тил тизими ҳамда бадиий дискурсдаги функсионаллигининг универсал ва миллий спесифик жиҳатларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
француз, рус ва ўзбек тилларидаги хроматонимларнинг бадиий матнларда қўлланилиш тамойиллари семантик (ранг маъноларининг кенгайиши), когнитив (консептуал моделлар билан боғланиши), маданий (миллий рамзийликни ифодалаши) ҳамда структур (бадиий матннинг композицион-дискурсив яхлитлигини таъминлаши) жиҳатдан аниқланган; 
ранг маъноларининг қўлланилиш қонуниятларининг матнлардаги частота қаторлари (муайян ранг номларининг қўлланиш сони ва такрорланиш даражаси), морфологик турлари (ранг лексикасининг грамматик шаклларда ифодаланиши) ва колоритга тўйинганлик даражаси (ранг образининг қанчалик кучли, ёрқин ва таъсирчанлиги) бадиий асарлар жанр хусусиятлари (эпик асарлар) ва мазмуний доминантлари (муҳаббат, фожиа, кураш, умид) билан боғлиқ ранг лексикаси орқали асосланган;
бадиий асарларда ранг лексикасининг бадиий функсиялари  номинатив, рамзий, когнитив, эмоционал-образли, композицион-дискурсив ва прагматик компонентли функсионал мезонлари, метафоризация, метонимия, синестезия (ранг орқали ҳиссий ва психоемоционал ҳолат), градация (маънонинг босқичма-босқич кучайиши ёки пасайиши), семантик деривация механизмлари, консептуал моделлар, архетипик ва этномаданий ранг кодлари, образлар тизими, макон-замон (хронотоп), композицион динамика сингари структур-дискурсив мезонлари, муаллиф позицияси, эмоционал-идеологик фон каби прагматик ва эмоционал таъсир мезонлари асосида тизимлаштирилган;
француз, рус ва ўзбек тиллари лингвомаданиятида ранг манзарасининг универсал ва миллий ўзига хос хусусиятлари Р. Мерленинг «Малвил» романида кулранг ва қора ранглар Ғарб сивилизациясига хос апокалиптик кайфият, ижтимоий инқироз ва индивидуализмни ифодаловчи маданий белгилар сифатида, И. Эфремовнинг «Час быка» асарида кўк-мовий космик ранглар, қизил идеологик ранг ҳамда қора ранглар космик-фалсафий тафаккур, илмий-утопик дунёқараш ва коллектив онг билан боғланган ҳолда қўлланилиб, рус маданиятига хос идеологик-фалсафий ранг кодларини акс эттириши, Т. Муроднинг «Отамдан қолган далалар» асарида эса оқ, сариқ ва яшил ранглар ер, меҳнат, ризқ ва авлод давомийлиги билан боғлиқ ҳолда ўзбек миллий дунёқарашига хос рамзий маъноларни ифодалаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Француз, рус ва ўзбек тилларида хромотонимлар символикасини тадқиқ қилиш жараёнида олинган назарий ишланмалар ва амалий натижалар асосида,
француз, рус ва ўзбек тилларидаги хроматонимларнинг бадиий матнларда қўлланилиш тамойиллари семантик (ранг маъноларининг кенгайиши), когнитив (консептуал моделлар билан боғланиши), маданий (миллий рамзийликни ифодалаши) ҳамда структур (бадиий матннинг композицион-дискурсив яхлитлигини таъминлаши) жиҳатига кўра аниқланган хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ИЛ-7823051524-сонли «Паратранслатор: корпус асосида яратиладиган контекстологик электрон таржима луғат платформаси» халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025–йил 18–июндаги 04И-4619–сон маълумотномаси). Натижада француз, ўзбек ва рус тиллари материали асосида хроматонимларни бадиий дискурсда функсионал параметрлари, универсал архетиплар ва маданий шартланган коннотацияларни аниқлашга хизмат қилган; 
ранг маъноларининг қўлланилиш қонуниятларининг матнлардаги частота қаторлари (муайян ранг номларининг қўлланиш сони ва такрорланиш даражаси), морфологик турлари (ранг лексикасининг грамматик шаклларда ифодаланиши) ва колоритга тўйинганлик даражаси (ранг образининг қанчалик кучли, ёрқин ва таъсирчанлиги) бадиий асарлар жанр хусусиятлари (эпик асарлар) ва мазмуний доминантлари (муҳаббат, фожиа, кураш, умид) билан боғлиқ ранг лексикасига доир хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган ИЛ-7823051524-сонли «Паратранслатор: корпус асосида яратиладиган контекстологик электрон таржима луғат платформаси» халқаро илмий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025–йил 18–июндаги 04И-4619–сон маълумотномаси).  Натижада лойиҳа доирасида француз, рус ва ўзбек халқлари маданиятлари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар, муайян ранг оппозициялари ҳамда уларнинг маданий талқинини изоҳлашга эришилган; 
бадиий асарларда ранг лексикасининг бадиий функсиялари  номинатив, рамзий, когнитив, эмоционал-образли, композицион-дискурсив ва прагматик компонентли функсионал мезонлари, метафоризация, метонимия, синестезия (ранг орқали ҳиссий ва психоемоционал ҳолат), градация (маънонинг босқичма-босқич кучайиши ёки пасайиши), семантик деривация механизмлари, консептуал моделлар, архетипик ва этномаданий ранг кодлари, образлар тизими, макон-замон (хронотоп), композицион динамика сингари структур-дискурсив мезонлари, муаллиф позицияси, эмоционал-идеологик фон каби прагматик ва эмоционал таъсир мезонлари хусусидаги хулосалардан 2024-йил 18–22-феврал кунлари Франциянинг Пуате университетида амалга оширилган Эрасмус+ КА171 академик мобиллик лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024–йил 23–февралдаги 04/11–7975–сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнларда хроматонимлар функсиялари уч тилда рангни ифодаловчи консептуал метафораларнинг мавзувий гуруҳларини аниқлашга эришилган;
француз, рус ва ўзбек тиллари лингвомаданиятида ранг манзарасининг универсал ва миллий ўзига хос хусусиятлари Р. Мерленинг «Малвил» романида кулранг ва қора ранглар Ғарб сивилизациясига хос апокалиптик кайфият, ижтимоий инқироз ва индивидуализмни ифодаловчи маданий белгилар сифатида, И. Эфремовнинг «Час быка» асарида кўк-мовий космик ранглар, қизил идеологик ранг ҳамда қора ранглар космик-фалсафий тафаккур, илмий-утопик дунёқараш ва коллектив онг билан боғланган ҳолда қўлланилиб, рус маданиятига хос идеологик-фалсафий ранг кодларини акс эттириши, Т. Муроднинг «Отамдан қолган далалар» асарида эса оқ, сариқ ва яшил ранглар ер, меҳнат, ризқ ва авлод давомийлиги билан боғлиқ ҳолда ўзбек миллий дунёқарашига хос рамзий маъноларни ифодалаши хусусидаги хулосалардан «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилотининг амалий гранти доирасида фойдаланилган (Тошкент шаҳри «Ибрат фарзандлари» нодавлат нотижорат ташкилотининг 2025-йил 19-июндаги 2025-19-сон маълумотномаси). Натижада, француз тилидаги бадиий матнларда ранг семантикасини ўрганишга бағишланган маданиятлараро коммуникация ва лингвомаданиятшунослик йўналишларида ранг бирликларининг номинатив ва рамзий функсияларини қиёсий таҳлил қилишга асосланган илмий-методик ёндашув ишлаб чиқилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish