Халилова Муҳтарама Инаятуллаевнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оламнинг лисоний манзарасида “оила” концептининг лингвомаданий тадқиқи(инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”. 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil4719
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Исламова Динара Азаматовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Акмалжон Хамиджонович, филология фанлари доктори (DSc), птофессор; Арзиқулова Хуршида Акбаралиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Оила/family” концептининг турли маданий моделлардаги структураси, универсал ва дифференциал, лингвомаданий моҳияти, халқ оғзаки ижоди ҳамда замонавий дискурслардаги ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Оила / family” концепти лингвомаданий нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, тил ва маданият ўртасидаги узвий боғлиқликнинг концептуал асослари ҳамда миллий маданиятнинг лингвосемантик ифодаланиши аниқланган, шунингдек инглиз ва ўзбек тилларида “оила/family” концептининг лисоний воситалар орқали шаклланиши ёритилган.
инсон тафаккурида концептуал тизимнинг шаклланиш жараёнида лисоний компонент “оила/family” концептининг образли, семантик ва ассоциатив қатламларини юзага чиқарувчи асосий компонент сифатида намоён бўлиши, мазкур концептнинг ядро ва периферик қатламларида мужассамлашган билимлар, тасаввурлар ҳамда ғоялар мажмуаси миллий менталитет, маданий-тарихий анъана ва индивидуал тажриба билан узвий боғлиқликда шаклланиши илмий жиҳатдан далилланган;
“Оила/family” концепти бадиий матнлардаги фразеологизмлар, мақоллар ва метафоралар асосида таҳлил қилиниб, уларнинг стилистик ҳамда когнитив-семантик компонентлари чоғиштирма аспектда қиёсланди ва концептнинг маданиятлараро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари асосланган.
инглиз ва ўзбек тилларидаги “оила/family” концептининг халқ оғзаки ижоди ҳамда бадиий матнларга хос интертекстуал алоқалар, контекстуал шароит, шакл ва мазмун уйғунлиги ёки номутаносиблиги, тиллараро структуратив, системавий ва функционал асимметрия каби омиллар таъсирида шаклланувчи бирламчи жиҳатлари аниқланган, концептнинг дериватив хусусияти ва динамик ривожланиш жараёни эса унинг иккиламчи белгилари сифатида илмий асосда ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Инглиз ва ўзбек тилларидаги “оила/family” концептининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“оила/family” концепти лингвомаданий нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, тил ва маданият ўртасидаги узвий боғлиқликнинг концептуал асослари аниқланиб, миллий маданиятнинг лингвосемантик ифодаланиши ҳамда инглиз ва ўзбек тилларида “оила/family” концептининг лисоний воситалар орқали шаклланиши аниқланганлигига оид хулосалардан Германия академик алмашинув хизмати DAAD томонидан молиялаштирилган ID-576б3З48-сонли European Perspectives in Dialogue: Central Asia and Western Research – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2024-йил 23-октябрдаги 06/6465-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида “оила/family” концептининг лингвомаданий табиати очиб берилиб, тил ва маданият диалектикаси доирасида миллий дунёқарашнинг лингвосемантик хусусиятлари ҳамда ушбу концептнинг лисоний воситалар орқали вербаллашувининг ўзига хос концептуал моделлари аниқланган;
инсон тафаккурида концептуал тизимнинг шаклланиш жараёнида лисоний компонент “оила/family” концептининг образли, семантик ва ассоциатив қатламларини юзага чиқарувчи асосий компонент сифатида намоён бўлиши, мазкур концептнинг ядро ва периферик қатламларида мужассамлашган билимлар, тасаввурлар ҳамда ғоялар мажмуаси миллий менталитет, маданий-тарихий анъана ва индивидуал тажриба билан узвий боғлиқликда шаклланиши илмий жиҳатдан далилланганлигига оид хулосалар 2017–2020-йилларда бажарилган FA-F1-OO5-рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 24-октябрдаги 499/1-сон маълумотномаси). Натижада инсон тафаккуридаги концептуал тизимнинг шаклланишида “оила/family” концептининг образли, семантик ва ассоциатив қатламларини юзага чиқарувчи асосий омил лисоний компонент эканлиги, унинг ядро ва периферия қисмларида мужассамлашган билимлар мажмуаси миллий менталитет, маданий-тарихий анъаналар ва индивидуал тажриба асосида шаклланиши илмий жиҳатдан исботланган;
“оила/family” концепти бадиий матнлардаги фразеологизмлар, мақоллар, метафоралар орқали таҳлил қилиниб, уларнинг стилистик, когнитив-семантик компонентлари чоғиштирма аспектда қиёсланиб, концептнинг маданиятлараро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари асосланганлигига оид хулосалардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилояти радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-02/145-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек бадиий матнларидаги фразеологизмлар, мақоллар ва метафораларнинг стилистик ҳамда когнитив-семантик таҳлили асосида “оила/family” концептининг лисоний воқеланиши қиёсланиб, ушбу концептуал тузилманинг маданиятлараро муштарак ҳамда фарқли жиҳатлари чоғиштирма планда далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish