Қурязов Шоҳрух Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Балоғат ёшидаги қизларда стоматологик саломатликни сақлашнинг клиник ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Tib4107.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Камолова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рузуддинов Нурмухамет Саурбекович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: балоғат ёшидаги қизлар орасида стоматологик саломатликни сақлашнинг клиник ва тиббий-ижтимоий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда стоматологик касалликлар фаол бирламчи профилактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор балоғат ёшидаги қизлар орасида стоматологик касалликларнинг тарқалиш даражаси, оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати ва тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари интенсивлиги комплекс клиник-статистик таҳлил асосида тизимли баҳолашнинг патогенетик аҳамияти асосланган;
илк бор текширилган беморлар орасида ювенил (пубертат) гингивитнинг тарқалиши, клиник шакллари ва яллиғланиш фаоллиги индекс кўрсаткичлари асосида баҳоланиб, унинг ҳудудий жиҳатдан ишонарли фарқланиши аниқланган;
илк бор балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар оғирлик даражасининг шаклланиши оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳолати, ретенцион омиллар ва профилактик фаоллик даражаси билан клиник-статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлиги ҳамда ушбу ўзаро боғлиқлик асосида яллиғланиш жараёнлари ва кариес касаллигини камайтиришга қаратилган  профилактик чора тадбир илмий асосланган;
ювенил гингивит билан касалланган балоғат ёшидаги қизлар учун фаол бирламчи профилактикага йўналтирилган дифференциал даволаш-профилактик схема жорий этилиб, уни қўллаш натижасида яллиғланиш индекслари ишончли пасайиши ва стоматологик саломатлик кўрсаткичларининг барқарор яхшиланиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 7 октябрдаги №26/36-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор балоғат ёшидаги қизлар орасида стоматологик касалликларнинг тарқалиш даражаси, оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолати ва тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари интенсивлиги комплекс клиник-статистик таҳлил асосида тизимли баҳолашнинг патогенетик аҳамияти асосланган; Илмий янгиликнинг ахамияти: ҳар иккала шикоят орасида фарқ борлиги шаҳарлик қизларда эстетик кўриниш ва оғиз бўшлиғи гигиенасига эътибор юқори эканлиги билан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №52 И. 07.07.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-37. 04.07.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №65 И. 28.08.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-38. 03.09.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар балоғат ёшдаги қизларда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришларни ўрганиш, улар ҳаёт сифатини яхшилаш, стоматологик касалликларни эрта ташхислаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 650000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор текширилган беморлар орасида ювенил (пубертат) гингивитнинг тарқалиши, клиник шакллари ва яллиғланиш фаоллиги индекс кўрсаткичлари асосида баҳоланиб, унинг ҳудудий жиҳатдан ишонарли фарқланиши аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: пародонт касалликлари, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тарқалиши ва интенсивлигининг юқори даражалари исботланган бўлиб, кузатилиши мумкин асоратларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №52 И. 07.07.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-37. 04.07.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №65 И. 28.08.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-38. 03.09.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: пародонт касалликлар, тиш қаттиқ тўқималари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликлари интенсивлигининг юқори даражалари исботланиб тавсия этилган профилактик тадбирлар стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини олдини олиш ва шу билан қизлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 650000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илк бор балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар оғирлик даражасининг шаклланиши оғиз бўшлиғи гигиенаси ҳолати, ретенцион омиллар ва профилактик фаоллик даражаси билан клиник-статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлиги ҳамда ушбу ўзаро боғлиқлик асосида яллиғланиш жараёнлари ва кариес касаллигини камайтиришга қаратилган  профилактик чора тадбир илмий асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти тиш кариоз зарарланиши ҳамда пломбалар борлиги бўйича қишлоқ туманлари ва шаҳарлик қизлар орасида ишонарли тафовут аниқланмагани, кариес, пломбалар бўйича фарк борлиги, олиб ташланган тишлар бўйича ўртача кўрсаткич қишлоқ қизларига нисбатан шаҳарликларда ишонарли паст бўлгани стоматологлар амалиёти учун, яллиғланиш ва кариес юкламасини камайтириш бўйича профилактик чора-тадбирларнинг муҳимлиги кўрсатилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №52 И. 07.07.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-37. 04.07.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №65 И. 28.08.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-38. 03.09.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тиш қаттиқ тўқимаси касалликлари интенсивлиги юқори даражалари исботланиб, тавсия этилган фаол бирламчи профилактиканинг стоматологик касалликлардан асоратлар олдини олиш, қизлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлиб, у муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 148000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 148000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ювенил гингивит билан касалланган балоғат ёшидаги қизлар учун фаол бирламчи профилактикага йўналтирилган дифференциал даволаш-профилактик схема жорий этилиб, уни қўллаш натижасида яллиғланиш индекслари ишончли пасайиши ва стоматологик саломатлик кўрсаткичларининг барқарор яхшиланиши исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти; стоматологик саломатлик кўрсаткичлари бўйича унинг ёмонлашганлик белгилари аниқлангани, ушбу қизлар стоматологик саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ушбу патологиялар профилактикасини ишлаб чиқилганлиги билан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Хоразм вилояти Болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №52 И. 07.07.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-37. 04.07.2025 й, Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси, буйруқ №65 И. 28.08.2025 й. Бухоро вилояти стоматология поликлиникаси, буйруқ №01-38. 03.09.2025 й. билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қишлоқ туманлари ва шаҳар ҳудудларида истиқомат қилувчи балоғат ёшдаги қизлар ортопедик статусини ўрганиш натижасида уларда ортопедик хизмат кўрсатиш даражаси бир хилда экани исботланганлиги стоматологик хизматни ташкил этиш ҳамда молиялаштиришда ҳисобга олиниши лозимлиги кўрсатилган; Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотдан олинган натижалар муҳим тиббий-ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга, чунки у бир томондан касалликни эрта ташхислашга, иккинчи томондан даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ишлаб чиқилган усуллар асосида эрта ташхислаш ва бунинг натижасида даволаш харажатларини камайтиришни ҳисоблаш орқали иқтисодий самарадорлик ҳисобланди. Таклиф қилинган кўрсатмаларни амалга оширишдан 650000 сўмлик иқтисодий самарадорлик юзага келади. Хулоса: балоғат ёшидаги қизларда стоматологик касалликлар профилактикаси билан боғлиқ харажатларни камайтиришга эришилган ва бюджет маблағларни 650000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish