Муқимова Ҳуррият Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали панкреатитда генераллашган пародонтитни комплекс даволаш» 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2023.1.PhD/Tib3381.
Илмий раҳбар: Юсупалиходжаева Саодат Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рамиз Мурсель оглу Ахмедбейли, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Озарбайжон).
Етакчи ташкилот: Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: клиник-стоматологик ва лаборатория тадқиқотлари асосида ошқозон ости бези экзокрин етишмовчилиги бўлган беморларда сурункали пародонтитни комплекс даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ишлаб чиқилган 11 та клиник ва анамнестик омилларни ўз ичига олган кўп омилли логистик регрессия модели сурункали панкреатит билан оғриган беморларда генераллашган пародонтитни ривожланиш хавфини баҳолаш ва шахсга йўналтирилган даволашни ишлаб чиқиш имконини бериши аниқланган;
сурункали панкреатитда тизимли (C-пептид, лейкоцитлар, фибриноген, α-амилаза), маҳаллий (оғиз суюқлигининг ишқорий фосфатазаси) ва копрологик (ёғ кислоталари, шилимшиқ, крахмал) маркерлар ўртасидаги кучли корреляцион боғлиқлик экзокрин етишмовчиликнинг пародонт деструкцияси ва ялиғланишида синергизмнинг патогенетик роли исботланган;
оғиз суюқлигида калцийнинг 1,80 мартага камайиши, ишқорий фосфатазанинг 2,47 мартага, пролиннинг 1,22 мартага ортиши, шунингдек, пешобда калцийнинг 1,36 мартага ва оксипролиннинг 1,26 мартага кўпайиши, генераллашган пародонтитли беморларда ошқозон ости безининг экзокрин етишмовчилиги пародонт тўқималари деструкцияси ва суяк резорбциясини кучайтиришдаги роли аниқланган;
генераллашган пародонтитни шахсий йўналтирилган ёндашув асосида ишлаб чиқилган даволаш комплекси клиник ва пародонтал кўрсаткичларнинг пасайишини, қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини меёрлашувини, оғиз суюқлигида пролин, пешобда гидроксипролин ва калцийнинг камайишини, оғиз суюқлигида калцийнинг кўпайишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича йиғилиши баёнининг 2025 йил 7 октябрдаги 26-сон баёни асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент давлат стоматология институтининг 2025 йил 7 октябрдаги №26/37-сонли, соғлиқни сақлашнинг бошқа муассасаларига илмий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги хатига асосан):
биринчи илмий янгилик: илк бор ишлаб чиқилган 11 та клиник ва анамнестик омилларни ўз ичига олган кўп омилли логистик регрессия модели сурункали панкреатит билан оғриган беморларда генераллашган пародонтитни ривожланиш хавфини баҳолаш ва шахсга йўналтирилган даволашни ишлаб чиқиш имконини бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:  ишлаб чиқилган 11 та клиник ва анамнестик омилларни ўз ичига олган кўп омилли логистик регрессия модели юқори башоратли аниқликни таъминлайди (AUC=0,865; 95% умумий аниқлик- 0,803-0,927; сезувчанлик 92,9%; ўзига хослик 69,2%; Хосмер-Лемешев бўйича п=0,63) ва шу асосида сурункали панкреатит билан оғриган беморларда генераллашган пародонтит хавфини паст (0-0,29), ўрта (0,30-0,69) ва юқори (0,70-1,00) даражаларга табақалаштириш, шахсийлаштирилган ташхислаш ва даволаш учун илмий асос яратилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий тадқиқот маълумотлари Фарғона шаҳридаги "Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази" даволаш-профилактика муассасаси бўлимлари (25.04.2025-йилдаги 58-сонли буйруқ), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Миллий тиббиёт маркази" Тошкент шаҳар бўлимлари (24.07.2025-йилдаги 01-03/67-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: модел яллиғланиш белгилари ва стоматологик асоратларни 37,51% га камайтириш, пародонтит хавфини эрта аниқлаш ва даволашни оптималлаштириш орқали сурункали панкреатит билан оғриган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради, бу эса уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган моделни қўллаш такрорий аралашувлар ва касалхонага ётқизишларни камайтириш орқали даволаш харажатларини 30% га қисқартиради, пародонтит ва сурункали панкреатитни даволашда соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштиради. Хулоса: Ушбу мезонлар ташхислашдаги ноаниқликни камайтириш ва клиник қарорларнинг аниқлигини ошириш имконини беради, бу эса ўз вақтида аралашув ва шахсийлаштирилган ёндашув орқали юқори хавфли беморларни эрта аниқлашга ва башоратни яхшилашга ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилик: сурункали панкреатитда тизимли (C-пептид, лейкоцитлар, фибриноген, α-амилаза), маҳаллий (оғиз суюқлигининг ишқорий фосфатазаси) ва копрологик (ёғ кислоталари, шилимшиқ, крахмал) маркерлар ўртасидаги кучли корреляцион боғлиқлик экзокрин етишмовчиликнинг пародонт деструкцияси ва ялиғланишида синергизмнинг патогенетик роли исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СП фонида генераллашган пародонтит билан оғриган беморларда тизимли маркерлар (C-пептид: 0,72<r<0,83; лейкоцитлар: r=0,71<r<0,75; фибриноген: r=0,71; билирубин: 0,70<r<0,79; α-амилаза: -0,73<r<0,80; витамин С: 0,71<r<0,73), маҳаллий (оғиз суюқлигидаги ишқорий фосфатаза: r=0,72) ва копрологик кўрсаткичлар (ёғ кислоталари: r=0,85 крахмал билан; шиллиқ: r=0,84 лейкоцитлар билан) билан пародонтал параметрлар (OHI-S, SBI, PI) ўртасидаги кучли корреляцион боғлиқликлар (r≥0,7) яллиғланиш синергизмида, малабсорбция ва пародонтнинг деструкциясида экзокрин етишмовчиликнинг патогенетик ролини тасдиқлайди, янги ташхислаш стандартларини жорий этиш учун илмий асос яратади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: илмий тадқиқотдан олинган маълумотлар Фарғона шаҳридаги "Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази" даволаш-профилактика муассасаси бўлимлари (25.04.2025-йилдаги 58-сонли буйруқ), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Миллий тиббиёт маркази" Тошкент шаҳар бўлимлари (24.07.2025-йилдаги 01-03/67-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган корреляциялар сурункали касалликлар билан боғлиқ ижтимоий юкламани минималлаштирган ҳолда сурункали пародонтит билан оғриган беморларда пародонтит хавфи гуруҳларини аниқлаш, касалликнинг қайталаниш частотасини 3 баробарга пасайтириш ва яллиғланишнинг оғирлигини камайтиришга, иш кунларини қисқартириш, меҳнат қобилияти ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: корреляцион маълумотлардан фойдаланган ҳолда янги ташхислаш ва даволаш усулларини жорий этиш шифохонада даволанишни 10 кундан 7 кунгача қисқартиради, вақтни тежаш коэффициенти 1,43, ўтказувчанлик қобилияти 1,44 ни ташкил этади, харажатларни 94,98% га камайтиради ва ўрин фонди самарадорлигини 92,83% га оширади. Хулоса: сурункали панкреатитда тизимли, маҳаллий ва копрологик кўрсаткичлар билан пародонтал кўрсаткичлар ўртасида аниқланган корреляциялар яллиғланиш ва пародонтал деструкцияларни назорат қилиш учун ташхислаш ва даволашга фанлараро ёндашувни асослаб, ташқи секреция етишмовчилигининг патогенетик ролини тасдиқлайди. 
учинчи илмий янгилик: оғиз суюқлигида калцийнинг 1,80 мартага камайиши, ишқорий фосфатазанинг 2,47 мартага, пролиннинг 1,22 мартага ортиши, шунингдек, пешобда калцийнинг 1,36 мартага ва оксипролиннинг 1,26 мартага кўпайиши, генераллашган пародонтитли беморларда ошқозон ости безининг экзокрин етишмовчилиги пародонт тўқималари деструкцияси ва суяк резорбциясини кучайтиришдаги роли аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: сурункали панкреатит фонида ривожланган сурункали пародонтитда оғиз суюқлиги ва пешоб метаболик маркерларининг ўзгаришлари пародонт деструкцияси механизмларини тушунишни кенгайтиради ва ташхислаш аниқлигини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий тадқиқот маълумотлари Фарғона шаҳридаги "Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази" даволаш-профилактика муассасаси бўлимлари (25.04.2025-йилдаги 58-сонли буйруқ), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Миллий тиббиёт маркази" Тошкент шаҳар бўлимлари (24.07.2025-йилдаги 01-03/67-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: маркерларда аниқланган ўзгаришлар сурункали панкреатит билан оғриган беморлар орасида хавф гуруҳларини аниқлаш имконини бериб, пародонтал деструкциянинг оғирлигини 30,62% га камайтиради, бу эса ҳаёт сифатини яхшилайди, меҳнат қобилиятини оширади ва сурункали касалликлар билан боғлиқ ижтимоий юкни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик маркерлардан фойдаланиш ташхислаш вақтини 20% га ва касалхонада даволаниш давомийлигини 7 кунгача қисқартиради, ётоқ фондининг самарадорлигини 92,83% га оширади. Хулоса: башорат кўрсаткичлар сифатида аниқланган оғиз суюқлиги ва пешоб маркерлари ташхислаш аниқлигини 25% га оширади ва харажатларни 94,98% га камайтиради, СПда пародонтал асоратларнинг клиник натижалари ва профилактикасини 37,51% га яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: генераллашган пародонтитни шахсий ёналтирилган ёндашув асосида ишлаб чиқилган даволаш комплекси клиник ва пародонтал кўрсаткичларнинг пасайишини, қоннинг биокимёвий кўрсаткичларини меъёрлашувини, оғиз суюқлигида пролин, пешобда гидроксипролин ва калцийнинг камайишини, оғиз суюқлигида калцийнинг кўпайишини таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўтказилган тадқиқотлар илк бор сурункали панкреатит билан оғриган беморларда сурункали пародонтитни метаболик бузилишларни тузатиш, биокимёвий кўрсаткичларни меъёрлаштириш ва минерал алмашинувни яхшилаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш мумкинлигини исботлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий тадқиқот маълумотлари Фарғона шаҳридаги "Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази" даволаш-профилактика муассасаси бўлимлари (25.04.2025-йилдаги 58-сонли буйруқ), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Миллий тиббиёт маркази" Тошкент шаҳар бўлимлари (24.07.2025-йилдаги 01-03/67-сонли буйруқ) амалий фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сурункали панкреатит ва пародонтит билан оғриган беморларда ишлаб чиқилган даволаш усулини жорий этиш касалликнинг қайталанишини уч баравар камайтиради ва ишланмайдиган кунлар сонини қисқартириб, беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнат қобилиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада даволаниш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириш вақтни тежаш коэффициентини 1,43 ни таъминлайди ва харажатларни 90% дан кўпроққа камайтиради, бу эса ўрин фондидан фойдаланишни оптималлаштиради. Хулоса: кўп омилли модел ва оптималлаштирилган терапиянинг жорий этилиши унинг тиббий ёрдам сифати ва соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини оширувчи инновацион восита сифатидаги аҳамиятини тасдиқлайди.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish