Аликулов Азамат Туйгуновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда акциялар бозорини ривожлантиришнинг консептуал масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt845.
Илмий маслаҳатчи: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жумаев Нодир Хосиятович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзаев Фарход Исамович; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Хусаинов Шавкат Абдушукурович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда акциялар бозорини ривожлантиришнинг консептуал масалаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фонд бозори савдо платформалари ва тижорат банкларининг мобил иловаларини ўзаро интеграциялаш асосида ИИА тизимини йўлга қўйиш орқали аҳолининг бўш пул маблағларини акциялар бозорига жалб этиш таклиф этилган;
пулнинг вақт бўйича қиймати консепсияси асосида акциялар бозори инфратузилмасида инвесторлар билан жорий ҳисоб-китобларни лаҳзада амалга ошириш имконини берувчи реал вақт режимида ялпи ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш асосланган;
миллий бозорда акциялар жозибадорлигини таъминлашга қаратилган ЭСГ рейтингини юритиш орқали инвесторлар ишончини ошириш асосида ИПО ёки СПО воситасида акциядорлик жамиятларида давлат улушини муваффақиятли пасайтириш таклиф этилган;
акциядорлар таркибини диверсификациялаш, акциялар бозорида индивидуал инвесторлар фаоллигини ошириш ҳамда ходимларнинг акциядорлик жамияти молиявий натижаларига ижобий таъсирини таъминлаш мақсадида ЭСОП консепсиясини қўллаш таклиф этилган;
акциялари оммавий жойлаштирилиши режалаштирилган акциядорлик жамиятларида жалб қилинадиган ресурслар ҳажмини ошириш мақсадида бир акцияга тўғри келадиган фойдани ошириб бориш ҳисобига акциялар котировкаси ўзгариши 2027-йилгача прогнози амалга оширилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда акциялар бозорини ривожлантиришнинг консептуал маслаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фонд бозори савдо платформалари ва тижорат банкларининг мобил иловаларини ўзаро интеграциялаш асосида ИИА тизимини йўлга қўйиш орқали аҳолининг бўш пул маблағларини акциялар бозорига жалб этиш таклифи асосида “Жетт” платформаси АТ “Алоқабанк”нинг мобил иловасига интеграция қилинди ҳамда онлайн идентификация орқали ҳисобварақ очиш тизими йўлга қўйилди. (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 26-ноябрдаги 18-04/5885-сонли маълумотномаси) Натижада, 2024-йил сўнгида Жетт савдо платформасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 58,0 мингтадан ошди ва ҳар бир очилган ҳисоб рақам учун тўлов ҳамда транзакциялар учун комиссион ҳақ олиш орқали банкда қўшимча даромад манбаи шакллантирилди. Шунингдек, 2024-йил якунлари бўйича “Тошкент” РФБ савдо майдончасида ушбу платформа орқали 500 минга яқин битимлар амалга оширилди;
пулнинг вақт бўйича қиймати консепсияси асосида акциялар бозори инфратузилмасида инвесторлар билан жорий ҳисоб-китобларни лаҳзада амалга ошириш имконини берувчи реал вақт режимида ялпи ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш таклифи асосида банкнинг Зоомрад иловасида Инвестициялар бўлими ташкил этилди ҳамда РТГС тизимига интеграция қилинди. (АТ “Алоқабанк”нинг 2025-йил 26-ноябрдаги 18-04/5885-сонли маълумотномаси) Натижада, РТГСга интеграция орқали 2024-йилда 25,8 млрд. сўмлик, 2023-йилда ўтказилган ИПОларда эса 19,85 млрд. сўмлик битимлар “Жетт” платформаси орқали амалга оширилди;
миллий бозорда акциялар жозибадорлигини таъминлашга қаратилган ЭСГ рейтингини юритиш орқали инвесторлар ишончини ошириш асосида ИПО ёки СПО воситасида акциядорлик жамиятларида давлат улушини муваффақиятли пасайтириш таклифи бўйича “Акциядорлик тижорат Халқ банкининг барқарор ривожланиш (ЭСГ) сиёсати” ишлаб чиқилди ҳамда банк бошқарувининг 2024-йил 21-августдаги 99/3-сонли қарори билан амалиётга жорий этилди. 2024-йилда банк томонидан юридик шахсларга 39 млрд. сўмлик 1238 та, жисмоний шахсларга 33 млрд. сўмлик 1182 та яшил (Греен) лойиҳалар учун кредитлар ажратилди ҳамда банкнинг 14 та минтақавий филиаллари қуёш энергиясига уланди. Шунингдек, ЭСГ тамойилларига мос равишда молиявий натижалар бўйича йиллик ҳисоботларни тизимли ошкор этиш тартиби йўлга қўйилди. (АТ “Халқбанки”нинг 2025-йил 21-декабрдаги 9-23/5316-сонли маълумотномаси) Натижада, 2025-йилда Фитч рейтинг агентлиги томонидан банкнинг ЭСГ рейтинги 4-даражадан 3-даражага кўтарилди бу эса банкнинг кредит рейтингини “ББ-” дан “ББ” га кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатди;
акциядорлар таркибини диверсификациялаш, акциялар бозорида индивидуал инвесторлар фаоллигини ошириш ҳамда ходимларнинг акциядорлик жамияти молиявий натижаларига ижобий таъсирини таъминлаш мақсадида ЭСОП консепсиясини қўллаш таклифи асосида малакали ходимлар манфаатдорлигини ошириш, ички рискларни камайтириш ҳамда молиявий натижаларни янада яхшилаш мақсадида АТ “Халқ банки” ИПО орқали оммавий таклиф қиладиган акцияларининг бир қисмини ходимнинг КПИ натижаларига боғлиқ ҳолда акция нархининг бозор нархидан 15 фоизгача чегирмалар бериш орқали ўз ходимларига тақсимлаш режасини ИПО стратегиясига киритди. (АТ “Халқбанки”нинг 2025-йил 21-декабрдаги 9-23/5316-сонли маълумотномаси) Натижада, Ўзбекистондаги давлат банклари орасидан биринчи бўлиб ушбу механизмни жорий этиш орқали банкнинг имижи янада яхшиланди ва акциялар нархларининг ижобий ўзгаришига ҳамда ликвидлиги ортишига таъсир кўрсатади;
акциялари оммавий жойлаштирилиши режалаштирилган акциядорлик жамиятларида жалб қилинадиган ресурслар ҳажмини ошириш мақсадида бир акцияга тўғри келадиган фойдани ошириб бориш ҳисобига акциялар котировкаси ўзгариши 2027-йилгача прогнозини ишлаб чиқиш асосида АТ “Халқ банки” молиявий натижаларини янада яхшилаш ҳамда бир акцияга тўғри келадиган фойда нормасини ошириши зарурати банкнинг ИПО стратегиясига киритилди. (АТ “Халқбанки”нинг 2025-йил 21-декабрдаги 9-23/5316-сонли маълумотномаси) Натижада, АТ “Халқбанки”нинг бир акцияга тўғри келадиган фойдасини 1 фоизга ошиши банк акциялари нархини 0,297 фоизга ошириши аниқланди. Банк томонидан 2026-йилда акцияларини оммавий савдога қўйиш орқали бир акцияга тўғри келадиган фойда миқдори 29,9 фоизга ошиши ҳисобидан акцияларининг бозор нархи 8,88 фоизга ошишига, 2027-йилда эса бир акцияга тўғри келадиган фойда миқдори 23 фоизга ошиши ҳисобидан банк акцияларининг бозор нархи 6,84 фоизга кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатиши прогнози ишлаб чиқилди.