Султанов Самандар Махмуд ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳаси ва қуйи Зарафшон водийси ҳудудларида хўжалик-этномаданий муносабатлар тарихи (мил. авв. ВИИ-ИИ минг йилликлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tar2337.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матякубов Хамдам Хамиджанович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдиримов Раззоқберди, тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳаси ва Қуйи Зарафшон водийси маданий-хўжалик марказларда қадимги даврда кечган жараёнлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳаси ва Қуйи Зарафшон водийсининг неолит ва бронза даври жамиятини қамраб олган жараёнлар тарихи ёритилди ҳамда бу даврларда аҳолининг хўжалик юритиш соҳалари қандай омилларга таянилганлиги очиб берилди;  
Неолит давридан бошлаб аҳоли баландлик ён қисмига ёғоч устунли чайла қуриб яшашган бўлса, бронза даври аҳолиси мил. авв Х асргача ярим ертўла шаклидаги манзилгоҳларда (Яккепарсан-2) ўрнашиб, овчилик ва термачиликдан, “Қайр” зироатчилигини турмуш тарзига олиб кирганликлари далилланди;
Оқчадарё хавзаси ва Қуйи Зарафшон водийсида бронза даври хўжалик-маданий типлари аҳолининг бунёдкорлиги, ҳунармандчилик соҳасида эришган ютуқлари, жамиятни тадрижий равишда ривожлантиришда  иштирок қилганлиги далилланди;
Хоразм воҳаси ва Қуйи Зарафшон водийсининг географик холатининг илк темир даври маданий-хўжалик марказларида кечган этно-маданий жараёнларга таъсири масаласи тахлил қилинди ва шу асосда умумжиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари изоҳланди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳаси ва қуйи Зарафшон водийси ҳудудларида хўжалик-этномаданий муносабатлар тарихи (мил. авв. ВИИ-ИИ минг йилликлар) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Хоразм воҳаси ва Қуйи Зарафшон водийсининг неолит ва бронза даври жамиятини қамраб олган жараёнлар тарихи ёритилди ҳамда бу даврларда аҳолининг хўжалик юритиш соҳалари қандай омилларга таянилганлиги очиб берилганлиги тўғрисидаги натижалардан фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2026-йил 24-мартдаги 02-06-18-сон маълумотномаси). Натижада, қадимги Хоразм воҳаси ва қуйи Зарафшон водийси ҳудудларида хўжалик-этномаданий муносабатлари тадқиқ қилиш зарурлиги тўғрисидаги янги маълумотлар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Неолит давридан бошлаб аҳоли баландлик ён қисмига ёғоч устунли чайла қуриб яшашган бўлса, бронза даври аҳолиси мил. авв Х асргача ярим ертўла шаклидаги манзилгоҳларда (Яккепарсан-2) ўрнашиб, овчилик ва термачиликдан, “Қайр” зироатчилигини турмуш тарзига олиб кирганликлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 29-январдаги 26-36-16-сон малумотномаси). Олинган илмий натижалар қадимги Хоразм воҳаси аҳолисининг жойлашиши, мудофаа иншоотларини муҳофаза қилиш, хўжалик-этномаданий муносабатларини қайта тиклаш ишларини давом эттириш борасида замонавий технологик ютуқларини ҳисобга олиш, виртуал музейларни ташкиллаштириш ҳамда ёдгорликлардан фойдаланишни такомиллаштирш имконини яратган;
Оқчадарё хавзаси ва Қуйи Зарафшон водийсида бронза даври хўжалик-маданий типлари аҳолининг бунёдкорлиги, ҳунармандчилик соҳасида эришган ютуқлари, жамиятни тадрижий равишда ривожлантиришда иштирок қилганлиги далилланди ва илмий хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2026-йил 24-мартдаги 02-06-18-сон маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва Ўзбекистон тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган;
Хоразм воҳаси ва Қуйи Зарафшон водийсининг географик холатининг илк темир даври маданий-хўжалик марказларида кечган этно-маданий жараёнларга таъсири масаласи тахлил қилинди ва шу асосда умумжиҳатлари, ўзига хос хусусиятлари изоҳланганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси Ўзбекистон телерадиоканалининг 2025-2026-йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Миллат ва маънавият” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 29-январдаги 26-36-16-сон малумотномаси). Натижада, қадимги Хоразм воҳаси ҳудудидаги қадимги даврдаги хўжалик ҳаёти ва этномаданий муносабатлар тарихи тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказишда, шунингдек, тарихий-маданий билимларни чуқурлаштиришда кенг қўлланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish