Дармонова Машхурохон Адилжон қизининг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси эълони

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қатағон сиёсати тарихининг манбашунослиги ва музейлаштириш тамойиллари (ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср)” мавзусидаги 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.2.DSc/Tar508 
Илмий маслаҳатчи: Ҳасанов Бахтиёр Вахапович тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи ҳузуридаги PhD.05/2025.27.12.Tar.07.01 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги тарих фанлари доктори (DSc) илмий даражасини берувчи Бир марталик Илмий Кенгаш. 
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Муҳамедова Муниса Сабировна, тарих фанлари доктори (DSc) Бобоев Феруз Сайфуллаевич. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда Россия империяси ҳамда совет тузуми даврида амалга оширилган қатағон сиёсатининг тарихий манбалари ва музейшуносликдаги акс этиш ҳолатини ўрганиш, шу жараённи ёритувчи манбаларни илмий таҳлил қилиш асосида қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари масаласини тарихий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
1865–1980-йиллар давомида, хусусан, Россия империясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши миллий озодлик ҳаракати иштирокчилари (4099), “советларга қарши унсурлар” сифатида таъқиб этилганлар (742), сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги “инқилобий ўзгаришлар”га қаршилик кўрсатганлар (15218), “катта қирғин” даврида жазога тортилганлар (13108), тазйиқ ва таъқиблар босқичида жабрланганлар (1068) ҳамда “Пахта иши” доирасида қатағон қилинганлар (3553) сонининг аниқланиши ва манбалар асосида тавсифланиши натижасида уларни музейшунослик нуқтаи назаридан илк марта тизимли-манзилли динамикаси кўрсатиб берилган;
Олий суд ҳарбий коллегияси ҳукми учун олдиндан тайёрланган Ички ишлар халқ комиссарлигининг “1” (отув) ва “2” (қамоқ) белгили “қатл рўйхатлари” бўйича сиёсий-ижтимоий ислоҳотларда фаол иштирок этган давлат ва жамоат арбоблари, таълим ривожи йўлида зарур мутахассислар тайёрлаб, қолоқликка қарши курашган педагоглар, газета ҳамда журналлар орқали маърифат тарқатган журналистлар, шунингдек, ҳуқуқшунос, меъмор, кино режиссёр, шифокор, кимёгар олим, электр муҳандис ва бошқа соҳа вакиллари бўлган 60 дан ортиқ миллий зиёлилар қатағон қилинганлиги бирламчи манбалар асосида аниқланган;
Совет ҳокимиятининг амалга оширган қатағон сиёсати оқибатида 1930–1950-йиллар бошида Ўзбекистон ҳудудида 83500 киши суд ҳукми, 18682 шахс эса судсиз (6038 таси отилган) жазога тортилгани, умумий ҳисобда 102182 фуқаро репрессияга учраганлиги, 1955–1990-йиллари қатағон сиёсатига нисбатан расмий муносабатнинг ўзгариши туфайли 22968 кишининг реабилитация қилинганлиги, 2020–2024 йиллари архивлардаги махфий ҳужжатларнинг очиқланиши натижасида мустабид тузум даврида сиёсий таъқибга учраган яна 1200 нафар шахснинг оқланганлиги илмий асосда очиб берилган;
Республика музейларида мустамлака тузумига қарши ҳаракатлар асосан “Вабо исёни”, “Дукчи эшон” ҳаракати ҳамда “1916-йил қўзғолонлари” доирасида акс эттирилганлиги, хорижий манбаларда эса Туркистон ҳудудида 5000 га яқин исёнлар юз берганлиги қайд этилгани натижасида Марказий Осиё халқларининг миллий озодлик ва мустақиллик йўлида биргаликда олиб борган курашларининг тарихий аҳамияти, юзага келиш сабаблари, кўлами ва оқибатларини илмий-назарий жиҳатдан қайта баҳолаш орқали музей экспозицияларини янгилаш зарурати, ташрифчилар, айниқса ёшларга қўзғолонлар тарихини замонавий технологиялар, жумладан, ВР (виртуал реаллик), голограмма, 3Д моделлаштириш, аватарлар, интерактив китоблар, интеллектуал хариталар ва иммерсив экспонатлар асосида тақдим этишнинг долзарблиги асосланган;
Мустамлака тузумига қарши ғоявий-сиёсий курашнинг хорижда ҳам изчил давом этгани натижасида туркистонлик муҳожирлар томонидан Туркияда “Янги Туркистон”, “Турк эли”, Францияда “Ёш Туркистон”, Германияда “Миллий Туркистон”, “Миллий адабиёт”, Мисрда “Туркистон садоси”, Ню-Ёркда “Туркистон” каби 30 дан ортиқ газета ва журналлар нашр этилганлиги аниқланиб, мазкур даврий матбуот қатағонларни фош этиш билан бирга Туркистон маданияти ва адабиётининг йирик намоёндалари ҳамда уларнинг фаолиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга хизмат қилганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қатағон сиёсати тарихи манбашунослиги ҳамда музейшунослигига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Сиёсий қатағон қурбонлари (Абдулҳамид Чўлпон, Абдураҳмон Ғойибий, Абдулҳай Тожиев, Абдуваҳҳоб Ибодий, Абдувоҳид Абдурауф қори ўғли, Абдувосиқ Муҳаммедов, Акром Усмонов, Аъзам Аюбов, Бекжон Раҳмонов, Бобоохун Салимов, Дадамирза қори Шайхов, Ғулом Зафарий, Иброҳим Даврон, Карим Абдуллаев, Лутфулла Олимий, Назир Шоликоров, Назир Тўрақулов, Низомиддинхўжа Асомиддинхўжа ўғли, Отажон Ҳошим, Полвонниёз ҳожи Юсупов, Салимхон Тиллахонов, Санжар Сиддиқ, Сулаймон Хўжаев, Заҳириддин аълам Абулқосим)нинг ҳаёти, фаолияти ва фожиали тақдири акс этган кўп жилдли “жиноят ишлари” туҳмат, адолацизлик ва зўравонлик билан тўлдирилган бўлиб, саҳифалари қора ва қизил сиёҳ билан ёзилган сохта гувоҳномалар, бармоқ излари ҳамда “махфий” тамғалари остида сақланаётган ҳужжатлар билан тўлдирилган бўлиб, ушбу хулосалар АЛ 03-05 “жадид.уз электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2025-йил 24-апрелдаги 3/1255-1025-сон Маълумотномаси) илмий натижалар тарихий ҳақиқатни ёритиш, Ўзбекистон илмий-маданий меросини сақлаш ва жадидчилик ҳаракатини чуқур ўрганишда муҳим аҳамият касб этиб, музейлар, илмий марказлар ва таълим жараёнида қўлланилиши орқали кенг жамоатчиликка етказилишига хизмат қилади;
Туркистонда чоп этилган даврий матбуот нашрлари Россия империяси маъмурияти томонидан тақиқланган бўлса-да, улар халқнинг миллий онгини уйғотиш, эрк ва ҳуррият ғоялари билан “қуроллантириш” йўлида муҳим рол ўйнаганлиги, туркистонлик муҳожирларнинг (Афғонистон, Ҳиндистон, Туркия, Германия, Франция, Полша, Эрон, Миср каби) хорижий давлатлардаги газеталар, мажмуалар, бюллетенлар ва хотираларида миллий озодлик қўзғолонларининг асосий мақсади – Туркистонни мустақил мамлакат деб эълон қилиш экани таъкидланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалидаги кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 28-мартдаги 01-30-188-сон Маълумотномаси). Бу материаллар “Мавзу”, “Ўзликка йўл”, “Очиқ дарс”, “Аслида қандай?” каби кўрсатувларнинг илмий асосланганлигини оширишга ҳамда уларни янада мукаммал қилишга хизмат қилган;
Даврий матбуот (“Дархон”, “Деҳқон”, “Фарғона саҳифаси”, “Фарғона”, “Инқилоб қуёши”, “Ишчи”, “Қамбағал деҳқон”, “Осиё”, “Қизил байроқ”, “Қизил матбаачилар”, “Қизил Ўзбекистон”, “Қизил юлдуз”, “Шарқ ҳақиқати”, “Шўрои ислом”, “Турк эли”, “Туркистон”, “Уйғониш”, “Янги Фарғона”, “Янги йўл”, “Зарафшон” газеталари, “Аланга”, “Бицин саводсизлиқ”, “Болалар дунёси”, “Болалар йўлдоши”, “Иш мактаби”, “Колхозларда ҳисоб ва молия ишлари”, “Маориф ва ўқутғучи”, “Машраб”, “Матбаачилар”, “Меғнат ҳафталиги”, “Муштум”, “Нашри маориф”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ўзбекистон шўро адабиёти”, “Қишлоқ хўжалиги турмуши”, “Қуррулиш”, “Социалистик фан ва турмуш”, “Совет адабиёти”, “Янги қишлоқ”, “Янги йўл”, “Ёш болшевик” ва “Ёш куч” журналлари)даги хабар ва мақолаларда қатағон қурбонларнинг исм-шарифлари қайд этилган рўйхатлар келтирилганлиги, архив ҳужжатларида эса қатағон қилинганларнинг сургун қилинганлиги ёки отиб ташлангани, оилаларининг пароканда бўлгани, мол-мулкларининг тортиб олингани акс этган жараёнлар моҳияти мафкуралашган совет ҳукуматида доимо яширин сақланиб, тарихий воқеликни акс эттирувчи барча манбалар махфийлаштирилганлиги каби илмий хулосалардан № ФЗ 202007287 рақамли “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991 йилгача) электрон “ақлли кутубхона” платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2025-йил 24-апрелдаги 3/1255-1025-сон Маълумотномаси). Илмий натижаларнинг тадбиқ этилиши Ўзбекистон тарихини даврий матбуот ва архив ҳужжатлари орқали таҳлил қилиш, мустамлака-совет мафкураси ҳақида чуқурроқ тасаввур шакллантиришга хизмат қилади;
130 йил давом этган Россия империяси мустамлакачилиги ва совет тузуми йилларида ўзбек халқи қатағон сиёсатидан жабр ва зулм чеккан,  “Халқ душмани”, “миллатчи”, “босмачи”, “аксилинқилобчи”, “муштумзўр” каби ноҳақ айблар билан кўплаб инсонлар қатағон этилгани, музей экспозицияларида эса юрт озодлиги йўлида юз берган халқ қўзғолонлари (Тошкент мудофааси, Самарқанд қўзғолони, Абдумалик тўра бошчилигидаги қўзғолон, Хива қўзғолони, Пўлатхон қўзғолони, Мамир Мерган ўғли қўзғолони, Қурбонжон Додхоҳ бошчилигидаги қўзғолон, Етимхон қўзғолони, Сирдарё вилояти Қурама туманидаги қўзғолон, Шўрахон участкаси Бийбозор волости ва Чимбой участкаси Нукус вилоятидаги қўзғолонлар, Дарвишхон қўзғолони, Қўқон қишлоқ волостидаги қўзғолон, Ўқчи-Шаҳрихондаги қўзғолон ва бошқа курашлар)  акс эттирилмаган ҳолатлар архив ҳужжатлари ва даврий матбуот материаллари асосида таҳлил қилиниб чиқарилган тегишли илмий хулосалардан 14 та ҳудуд бўйича яратилган Қатағон қурбонлари Хотира китобларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 14-июндаги 175-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши музей экспозицияларини бойитишга хизмат қилади;
Сўнгги йилларда ҳукумат қарорлари асосида махфий ҳужжатларнинг очиқланиши тарихий тадқиқотлар учун янги имкониятлар яратиб, музей экспозицияларини илмий асосланган ва холис ёндашувга эга бўлган бирламчи манбалар ҳамда тарихий ашёлар билан бойитишга, қатағон сиёсатининг ҳуқуқий, ижтимоий ва сиёсий жиҳатларини янада чуқурроқ таҳлил қилишга ҳамда шу тадқиқотлар натижаларидан ҳужжатли ва илмий-маърифий кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 26-мартдаги 01-30-184-сон Маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорийланиши қатағон даври тарихини оммага етказиш ва фуқароларнинг миллий хотира ҳамда тарихий адолатга оид тушунчаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish