Бахронов Аббос Фахридин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда шахсий сифатлар ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (курашчилар мисолида). 19.00.05- Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P612.
Илмий раҳбар: Рустамов Шавкат Шухратович, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.P.08.10.
Расмий оппонентлар: Займетов Ҳусан Авасхонович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Арзимбетов Тилеуберген Тилепбергенович, психология фанлари бўйича (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда шахсий сифатлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахс сифатларининг ривожланишидаги дифференциал фарқлар кичик ўсмирларда ўзини бошқариш ва эмоцияни назорат қилиш, катта ўсмирларда эса мақсад сари интилиш ва ижтимоий мослашувчанликнинг кучли ифодаланишига асосланиб «спортчи образига» идентификациянинг боладаги мустақилликка интилиш негизида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахс сифатларининг ривожланиши спортчидаги мақсадга интилувчанликнинг масъулиятлилик, мустақиллик, ўзини бошқариш ва эмоционал назоратнинг қатъиятлилик, эътиборлилик, ижтимоий мослашувчанликнинг ташаббускорлик фазилатларига уйғун шаклланишига асосланиб иродавий хусусиятларни локуси назоратнинг таъсир векторига боғлиқ равишда шаклланганлик даражасига идентив намоён бўлиши исботланган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларнинг ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра, спортчи-тренер муносабатларида боланинг ўзига йўналганлик мақсадга интилувчанликни, фаолиятга йўналганлиги ўзини бошқариш ва эмоцияларни назорат қилиш, ижтимоий мослашувчанликни кучайтиргани туфайли спортчининг ирода кучи локализациясига боғлиқ ҳолда шахс йўналганлиги билан детерминациялангани далилланган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларни ривожлантирувчи психологик модел спортчиларда мақсад сари интилиш, ўзини бошқариш ва эмоционал назорат, ижтимоий мослашувчанлик хусусиятларини ривожлантириш муҳимлигига кўра, спортчи-тренер муносабатларидаги «мотивацион тайёргарлик» ва «ижтимоий ўзаро таъсир» хусусиятларини спорт идентификациясини шаклланиши орқали ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда шахсий сифатлари ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини (курашчилар мисолида) ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахс сифатларининг ривожланишидаги дифференциал фарқлар кичик ўсмирларда ўзини бошқариш ва эмоцияни назорат қилиш, катта ўсмирларда эса мақсад сари интилиш ва ижтимоий мослашувчанликнинг кучли ифодаланишига асосланиб «спортчи образига» идентификациянинг боладаги мустақилликка интилиш негизида намоён бўлишига боғлиқ эканлиги далилланганлигига хос дифференциал фарқларнинг мавжудлиги асосланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги ПМ-295-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-295а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшидаги курашчиларда шахс сифатларини ривожланишидаги ёшга оид жиҳатлар аниқланган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахс сифатларининг ривожланиши спортчидаги мақсадга интилувчанликнинг масъулиятлилик, мустақиллик, ўзини бошқариш ва эмоционал назоратнинг қатъиятлилик, эътиборлилик, ижтимоий мослашувчанликнинг ташаббускорлик фазилатларига уйғун шаклланишига асосланиб иродавий хусусиятларни локуси назоратнинг таъсир векторига боғлиқ равишда шаклланганлик даражасига идентив намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги ПМ-295-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-295а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларни ривожланишига иродавий хусусиятларнинг таъсири тадқиқ этилган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларнинг ривожланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларига кўра, спортчи-тренер муносабатларида боланинг ўзига йўналганлик мақсадга интилувчанликни, фаолиятга йўналганлиги ўзини бошқариш ва эмоцияларни назорат қилиш, ижтимоий мослашувчанликни кучайтиргани туфайли спортчининг ирода кучи локализациясига боғлиқ ҳолда шахс йўналганлиги билан детерминациялангани далилланганлигига таклифлар «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилганлиги билан боғлиқ илмий янгилик натижалари Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги ПМ-295-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-295а-сон маълумотномаси).  Натижада ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларни ривожланишининг шахс йўналганлиги билан боғлиқ жиҳатлари аниқланган;
ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларни ривожлантирувчи психологик модел спортчиларда мақсад сари интилиш, ўзини бошқариш ва эмоционал назорат, ижтимоий мослашувчанлик хусусиятларини ривожлантириш муҳимлигига кўра, спортчи-тренер муносабатларидаги «мотивацион тайёргарлик» ва «ижтимоий ўзаро таъсир» хусусиятларини спорт идентификациясини шаклланиши орқали ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 12-декабрдаги ПМ-295-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-295а-сон маълумотномаси). Натижада  ўсмир ёшидаги курашчиларда шахсий сифатларни ривожлантирувчи психологик моделни такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish