Абдухаликова Дилора Таваккаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6251
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Таспанова Айзада Кенжебаевна, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини баҳолаш ва уларнинг иқтисодий ночорлигини бартараф этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
корхоналарнинг молиявий ҳолатини тезкор баҳолаш учун молиявий барқарорлик – ночорлик индекси ишлаб чиқиш асосида индекс корхонанинг молиявий ҳолатини “Барқарор”, “Таҳдид остида”, “Ночорлик хавфи юқори” даражаларда баҳолаш таклифи асослаб берилган;
стресс-ссенарийли ночорлик тестлаш модели корхонанинг молиявий барқарорлигини баҳолашда аввал қўлланилмаган стресс-ссенарийли прогнозлаш ва ночорлик хавфини аниқлаш усулини жорий этиш, корхонанинг стрессга чидамлилик даражасини баҳолаш, ночорлик рискигача бўлган вақтни аниқлаш ва менежмент қарз реструктуризасияси, активларни сотиш каби стратегик қарорларни эрта қабул қилиш имкониятлари асосланган;
ночорликка мойил корхоналарда пул оқимини “босқичма-босқич тиклаш” ва устувор чораларни белгилаш имкониятини берувчи янги амалий восита – “Пул оқимини тиклаш матрицаси”ни (ПОТМ) ишлаб чиқиш орқали ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш модели таклифи ишлаб чиқилган;
корхонанинг молиявий барқарорлиги бўйича қарор қабул қилишда ягона интеграл мезон мавжуд эмаслиги учун интеграл баҳолаш индекси ишлаб чиқиш, корхона пул оқимлари барқарорлиги ва қарз хизматини қоплаш имкониятини ягона рақамли кўрсаткич орқали ифода этиш асосланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини баҳолаш ва уларнинг иқтисодий ночорлигини бартараф этиш йўллари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Ўзбекистондаги иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш ва баҳолаш учун кўп омилли комплекс таҳлил услуби яратилган бўлиб ушбу модел орқали корхоналарнинг ночорлик даражасини аниқлаш, хавфли ҳолатдаги субъектлар бўйича тезкор ва мақсадли чоралар кўриш имконини яратган, индикаторлар тизими давлат ва хусусий сектор учун стратегик қарорларни қабул қилишда асосий таҳлил воситаси сифатида хизмат қилиб, ҳудудий ва тармоқ кесимида иқтисодий ҳолатни комплекс баҳолаш имконини берган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 20 октябрдаги  02/24-17/3548 cон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарнинг тўлов қобилияти, ликвидлик даражаси, фойдалилик, капитал айланувчанлиги ва рентабеллигини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг иқтисодий ночорлик эҳтимоли аниқланган.
Иқтисодий ночор корхоналарни қайта тиклаш ёндашувларининг тизимли, манзилли равишда амалга оширилишига замин яратувчи молиявий соғломлаштириш модели таклиф этилган бўлиб, у корхона муаммоларини комплекс таҳлил қилиш, ночорликнинг сабабларини аниқлаш ва мутаносиб равишда мақсадли молиявий ёрдам шаклларини танлаш имконини беради (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 20 октябрдаги  02/24-17/3548 cон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида давлат, банклар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорлик институционал механизми асосида мувофиқлаштирилди, молиявий ёрдамнинг манзиллилиги ва самарадорлиги оширилди, молиявий соғломлаштириш чоралари белгиланиши орқали давлат ресурсларидан самарали фойдаланишга эришилган.
Корхона қарз юкини реструктуризасиялаш, молиявий оқимларни қайта йўналтириш, паст рентабелликка эга фаолият турларини оптималлаштириш, активларнинг бозор қийматини қайта баҳолаш, юқори самара берадиган инвестиция лойиҳаларини жалб этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини янги бозор талабларига мослаштириш механизмлари таклиф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 20 октябрдаги  02/24-17/3548 cон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида корхонанинг молиявий муаммоларини тизимли аниқлаш, таснифлаш ва ҳар бирига мос ечим ишлаб чиқиш имконияти яратилиб, банкротлик хавфини камайтириш, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини тиклашга қаратилган стратегик чоралар шакллантирилган.
Иқтисодий ночор корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг институционал механизми тизимли такомиллаштирилган ва иқтисодий ночорликни бартараф этиш бўйича давлат сиёсатининг таъсирчанлигини ошириш йўллари кўрсатиб берилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 20 октябрдаги  02/24-17/3548 cон маълумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари тизимли, мақсадли ва прогнозли асосда шакллантирилиб, давлат ресурсларининг самарали тақсимланиши, манзилли ёрдам кўрсатилиши ҳамда бюджет харажатларининг иқтисодий самарадорлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish